Sayt test rejimida ishlamoqda

Гулямова Шаҳзода Бахтиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Монологик дискурсдаги қўшма гапларнинг социопрагматик талқини” (ўзбек ва инглиз тилларидаги материаллар асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil1902.    
Илмий раҳбар: Раупова Лайло Рахимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Мирзоҳидова Муяссар Иномжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Сайдуллаева Нилуфар Азимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қўшма гапларнинг дискурс ва коммуникатив матнда қўлланиши, уларнинг прагматик-функционал хусусиятларини очиб бериш ва монологик дискурс таркибидаги қўшма гапларни воқелантирувчи муҳит сифатидаги омилларини социопрагматик талқинини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
монологик дискурс таркибидаги лисоний бирликларни мулоқот тизими нуқтаи назаридан таҳлил қилишда лисоний ва нолисоний омилларнинг ҳамкорлиги бошқа дискурслардагига нисбатан кучлироқ ва мустаҳкамроқ эканлиги аниқланган;
ўзбек тилидаги монологик дискурсларда асосан боғловчисиз ҳамда боғланган қўшма гаплар салмоқли ўрин олиши, инглиз тили монологик дискурсларида эса эргашган қўшма гаплар юқори частотани кўрсатиши далилланган; 
ўзбек тилидаги монологик дискурсга доир матнларда нутқий интенция дарак, сўроқ гап мазмунидаги, инглиз тилидаги дискурсларда эса шарт муносабатини ифода этувчи қўшма гаплар асосий ўринни эгаллаши далилланган;
бадиий монологик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли алоҳида аҳамият касб этиб, муаллифларнинг ёши, жинси, ижтимоий хосланиши, касби, илмий салоҳияти каби омиллар нутқий мулоқотга таъсир ўтказиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Монологик дискурсдаги қўшма гапларнинг социопрагматик талқини масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
монологик дискурс таркибидаги лисоний бирликларни мулоқот тизими нуқтаи назаридан таҳлил қилишда лисоний ва нолисоний омилларнинг ҳамкорлиги бошқа дискурслардагига нисбатан кучлироқ ва мустаҳкамроқ эканлигига оид илмий хулосалардан Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган FA-F1-G003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши”; FA-A1-G007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва амалий лойиҳаларида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 2 апрелдаги 17.01/246-сон маълумотномаси). Натижада тилшуносликда қўшма гаплар базасини тўплаш, таҳлил қилиш орқали дискурс, унинг лингводидактика ва лингвистикадаги монологик дискурс орқали тегишли маълумотларни марказлаштириш, қайта ишлаш имконияти ҳамда матндан фойдаланиш аҳамиятини очиб бериш имконини берган;  
ўзбек тилидаги монологик дискурсларда асосан боғловчисиз ҳамда боғланган қўшма гаплар салмоқли ўрин олиши, инглиз тили монологик дискурсларида эса эргашган қўшма гаплар юқори частотани кўрсатишига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Бедорлик”, “Тил ва тараққиёт”, “Тил корпуслари асослари”, “Тил ва таржима санъати” дастурларидаги эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 29 мартдаги 02-16/17-772-сон маълумотномаси). Натижада радиотингловчилар монологик дискурсда воқеланган қўшма гапларнинг бадиий матндаги ўрни, дискурсив таҳлилда намоён бўладиган коммуникатив-поэтик нуқтаи назардан аниқ белгиланганлиги билан ўзбек ва инглиз тилларининг синтаксиси, стилистикаси, пунктуацияси, лингвопоэтикаси, лингвопрагматикаси ҳақида маълумотлардан баҳраманд бўлишида илмийлик мезони таъминланган; 
ўзбек тилидаги монологик дискурсга доир матнларда нутқий интенция дарак, сўроқ гап мазмунидаги, инглиз тилидаги дискурсларда эса шарт муносабатини ифода этувчи қўшма гаплар асосий ўринни эгаллаши юзасидан берилган тавсияларидан инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвирининг лексикографик тавсифларини яратишда Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2021-йилларга мўлжалланган I-ОТ-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” номли амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 17 июндаги 15-2088-сон маълумотномаси). Натижада инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвирининг дискурсив таҳлил қилиш имконини берган; 
бадиий монологик дискурсда социал, ментал ва прагматик омилларнинг роли алоҳида аҳамият касб этиб, муаллифларнинг ёши, жинси, ижтимоий хосланиши, касби, илмий салоҳияти каби омиллар нутқий мулоқотга таъсир ўтказишига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020-2023-йилларга мўлжалланган АМ-ФЗ-201908172 рақамли "Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш" номли инновацион лойиҳасида таълимий корпуснинг ўқитиш жараёнида монологик дискурсдаги қўшма гаплар асосида социопрагматик ёндашув асосида такомиллаштирилган савол, машқ ва топшириқлардан фойдаланиб, нутқий кўникмаларни риволантириш натижасида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ошириш мақсадларида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 15 июлдаги 15-2070-сон маълумотномаси). Натижада таълимий корпусни ўқитиш жараёнида монологик дискурсдаги қўшма гаплар асосида социопрагматик ёндашув асосида такомиллаштирилган савол, машқ ва топшириқлардан фойдаланиб, нутқий кўникмаларни ривожлантириш натижасида ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish