Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобокалонов Рамазон Ражабовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекча-французча семантик-функционал шаклланган гапларнинг дифференциацияси ва коммуникатив нейропсихолингвистик тадқиқи », 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.DSc/Fil394.
Илмий раҳбар: Сайфуллаева Раъно Рауфовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Ширинова Рахима Ҳакимовна, филология фанлари доктори, профессор; Қаршибоева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, доцент; Жўраева Бибиш Муҳсиновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади француз ва ўзбек тилларида семантик-функционал шаклланган гапларнинг дифференциацияси ва коммуникатив нейропсихолингвистик хусусиятларини аниқлаш орқали уларнинг тил ва нутқдаги ўрнини, лисоний, миллий-маданий, систем-структур, лингвопрагматик, лингводидактик, лингвомаданий, лингвокогнитив ҳамда коммуникологик табиатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
француз ва ўзбек тилларида семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг структурологик, семиологик, лингводидактик, персонологик, коммуникологик, нейропсихолингвистик хусусиятлари,  комплекс  таснифи асосида уларнинг юқори функционал потенциалга ва ўзининг прагматик табиатига эгалиги, контекстуал ва коммуникатив шартланганлиги нутқ босқичида лингвистик шахс қобилиятини харизмали инсон қиёфасига кўтаришда хизмат қилиши исботланган;
қиёсланаётган тиллардаги семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг интеграл ва гетероген белгилари, нутқий имкониятлари ва воқеланиши, услубий таъсирчанлиги, эмоционаллик, экспрессивлик, интенсивлик, воқеа-ҳодисаларни баҳолаш, инсон нутқида тез автоматлашиши ҳамда уларнинг лингвистик шахс руҳиятига таъсири ва нейропсихолингвистик  белгилари мавжудлиги далилланган;
Янги Ўзбекистон шароитида жаҳон тилшунослигида “оралиқ учинчи” ҳосиласида муаммо бўлиб турган семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг “борлиқнинг билиш шарти” ва “инсон оламининг устунлиги”ни “лингвистикадан сўраш мумкин”лигида намоён бўлиши асосланган;
семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг француз ва ўзбек тиллари тизимида мулоқот маданияти учун муҳим бўлган расмий ва норасмий, тор ва кенг доирада дипломатик, лингводидактик, лингвомаданий адекват масалалари парадигматик (лисоний) ва синтагматик (нутқий) актуаллашуви семантика-функция-прагматика бўлинмас учлигида намоён бўлиши исботланган;  
Европа DELF/DALF стандарти талабларига мувофиқ семантик-функционал шаклланган сўз-гаплар иштирокида коммуникология, нейропсихолингвистика, нутқ маданияти доирасида фикр ёки пропозициянинг коммуникатив марказини белгилаш функциясининг гап қурилмасидаги ўрни, ўзи аниқлаб келган сўзга нисбатан жойлашуви харизмали инсонга қаратилган лингвистик шахснинг руҳий-психологик ҳолати, жамиятдаги ўрни ва мавқеи билан боғлиқликда амалга ошиши далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Француз ва ўзбек тилларидаги семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг семантик-функционал хусусиятларини очиб бериш юзасидан олинган илмий натижа ва амалий таклифлар асосида эришилган натижалар ва амалий таклифлар асосида:
француз ва ўзбек тилларида семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг структурологик, семиологик, лингводидактик, персонологик, коммуникологик, нейропсихолингвистик хусусиятлари,  комплекс  таснифи асосида уларнинг юқори функционал потенциалга ва ўзининг прагматик табиатига эгалиги, контекстуал ва коммуникатив шартланганлиги нутқ босқичида лингвистик шахс қобилиятини харизмали инсон қиёфасига кўтаришда хизмат қилиши исботланганлиги билан боғлиқ илмий хулосалардан Андижон давлат университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-ФИ-18 – “Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2022 йил 25 майдаги 39-08-13-26-сон маълумотномаси). Натижада харизмали инсоннинг лисоний маданиятини шакллантиришда семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг алоҳида ўрни борлиги аниқланган;
қиёсланаётган тиллардаги семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг интеграл ва гетероген белгилари, нутқий имкониятлари ва воқеланиши, услубий таъсирчанлиги, эмоционаллик, экспрессивлик, интенсивлик, воқеа-ҳодисаларни баҳолаш, инсон нутқида тез автоматлашиши ҳамда уларнинг лингвистик шахс руҳиятига таъсири ва нейропсихолингвистик  белгилари мавжудлиги далилланганлиги билан боғлиқ илмий натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2016-2018 йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эразмус+ дастурининг 561624-ЕРР-1-2015-UK-EPPKA2-CBHE-SP-ERASMUS + CBHE IMEP – “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва ҳалқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022 йил 5 майдаги 1082/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, лингвистик таржимашунослик борасидаги билимларини ошириш ҳамда таълим тизими жараёнини мустаҳкамлаш ва халқаролаштиришда семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг муҳим аҳамият касб этиши асослаб берилган;
Янги Ўзбекистон шароитида жаҳон тилшунослигида “оралиқ учинчи” ҳосиласида муаммо бўлиб турган семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг “борлиқнинг билиш шарти” ва “инсон оламининг устунлиги”ни “лингвистикадан сўраш мумкин”лигида намоён бўлиши асосланганлиги, семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг француз ва ўзбек тиллари тизимида мулоқот маданияти учун муҳим бўлган расмий ва норасмий, тор ва кенг доирада дипломатик, лингводидактик, лингвомаданий адекват масалалари билан боғлиқ хулосалардан “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонаси – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Бедорлик”, “Ижод завқи”, “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” эшиттиришларининг сценарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканалининг 2022 йил 10 майдаги №95-55-1710 маълумотномаси). Натижада лингвистик шахс билан боғлиқ коммуникатив нейропсихолингвистик хусусиятларнинг аҳамиятли жиҳатлари матбуот орқали маълум қилинган;
семантик-функционал шаклланган сўз-гапларнинг француз ва ўзбек тиллари тизимида мулоқот маданияти учун муҳим бўлган расмий ва норасмий, тор ва кенг доирада дипломатик, лингводидактик, лингвомаданий адекват масалалари парадигматик (лисоний) ва синтагматик (нутқий) актуаллашуви семантика-функция-прагматика бўлинмас учлигида намоён бўлиши исботланганлиги, Европа DELF/DALF стандарти талабларига мувофиқ семантик-функционал шаклланган сўз-гаплар иштирокида коммуникология, нейропсихолингвистика, нутқ маданияти доирасида фикр ёки пропозициянинг коммуникатив марказини белгилаш функциясининг гап қурилмасидаги ўрни, ўзи аниқлаб келган сўзга нисбатан жойлашуви харизмали инсонга қаратилган лингвистик шахснинг руҳий-психологик ҳолати, жамиятдаги ўрни ва мавқеи билан боғлиқликда амалга ошиши далилланган 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган ФЗ-2019081663 – “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мультимедиа маҳсулотлари тўпламини яратиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022 йил 5 майдаги 1/04-20-сон маълумотномаси). Натижада олиб борилган тадқиқот коммуникатив дискурс назариясини амалиётга кўчиришга, нутқ кўркамлигини таъминлашга ва мулоқот таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish