Sayt test rejimida ishlamoqda

Адигезалова Малика Надир гизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ҳусайн Жовид ижодида Шарқ ва Европа адабиётлари анъаналарининг синтези”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fi1976.      
Илмий раҳбар: Касимова Замира Абдуллаевна, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Fil.60.02.
Расмий оппонентлар: Касимов Абдугапир Абдикаримович, филология фанлари доктори, профессор; Герайзаде Эллада Иса гизи, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) (Туркия).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади адабий жараёнда шарқ-европа синтези феноменини аниқлаш ва унинг Ҳ.Жовид драматургиясида акс эттирилишининг асосий шаклларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
адабиётшуносликда синтез атамаси қадимги Юнон давридан (Аристотель) бошлаб, Янги давр мобайнида (Г.Лессинг, И.Гердер, Д.Дидро, И.Гёте ва немис романтиклари) ва ундан кейин олимлар эътиборини ўзига тортганлиги ва турли санъатлар, санъат ва илм орасидаги “бирлаштириш”, “уланиш”, “уйғунлик” каби турли тушунчаларни ифодалаб келгани исботланиб, синтезнинг бадиий асарларни турли маданият ва дунёқарашлар ҳамда адабий жанрларнинг хусусиятларини ўзида бирлаштириш қобилияти сифатида дефиницияси ишлаб чиқилган;
Ҳ.Жовид асарларида Шарқ ва Европа синтези шу маданиятларга мансуб бўлан ғоя, муаммо ва сиймолар уйғунлигида акс эттирилгани ва шу асосда унинг асарларида Туркистон жадидчилари А.Фитрат ва А.Чўлпон каби ёзувчилар асарлари билан ўхшаш мавзу (турк дунёсини улуғлаш, аёлларни жамиятдаги ўрни), ғоя (юрт тараққиётига илм-фан орқали етишиш) ва сиймолар (Амир Темур, Сиёвуш) ривожлангани исботланган;
романтизм адабий йўналишига мавжуд анъаналар, романтик драмадаги синтез моҳиятини очиб бериш орқали Ҳусайн Жовид драматургиясида шарқ-европа синтези намоён бўлишининг Европа театрини Шарқ мазмуни билан уйғунлаштиришда намоён бўлувчи концептуал, асарлар матнида драматургия имкониятларининг синтезида намоён бўлувчи структуравий, муаммоларни қўйиш ва ҳал қилишда, сюжетни қуришда ва персонажларни тасвирлашда акс этувчи ғоявий-бадиий жиҳатлари аниқланган;  
Шарқ ва Европа синтезининг ғоявий ифодаси Ҳ.Жовиднинг ижоди ва публицистикасида унинг туркий халқлар ривожи йўлидаги изланишларнинг маърифат, яъни мактаб муаммоларини ҳал қилишида намоён бўлганлиги аниқланиб, Ҳ.Жовид драмаларининг қурилиши, айнан уларда қўлланилган образлар ва бадиий унсурлар, Пайғамбар, Амир Темур, Умар Ҳайём каби тарихий сюжетларнинг ривожи ва гендер масаласининг ҳал этилиши орқали очиб берилганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳ.Жовид ижодида акс эттирилган концептуал, тузулмавий ва ғоявий-бадиий хусусиятлар, шарқ-европа адабиётлари синтезини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
адабиётшуносликда “синтез” атамаси турли санъатлар, санъат ва илм орасидаги “бирлаштириш”, “уланиш”, “уйғунлик” каби турли тушунчаларни ифодалаб келгани ва синтезнинг бадиий асарларни турли маданият ва дунёқарашлар ҳамда адабий жанрларнинг хусусиятларини ўзида бирлаштириш қобилияти сифатидаги дефиницияси ҳақидаги назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Қорақалпоғистон илмий-тадқиқот инситутида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигининг назарий муаммоларини тадқиқ этиш” (2012-2016 йй.) ва ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигининг тарихини тадқиқ этиш” мавзусида амалга оширилган фундаментал лойиҳаларда белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 26 февралдаги 17.01/35–сон маълумотномаси). Натижада адабий атамаларни тўплаш ва тартиблашда, адабий жанрларнинг моҳияти ва хусусиятларини белгилашда, жанрлар ҳақидаги тушунчаларни мувофиқлаштиришда тизимлиликка эришилган;
Ҳ.Жовид асарларида Шарқ ва Европа синтези шу маданиятларга мансуб бўлан ғоя, муаммо ва сиймолар уйғунлигида акс эттирилгани ва шу асосда унинг асарларида Туркистон жадидчилари А.Фитрат ва А.Чўлпон каби ёзувчилар асарлари билан ўхшаш мавзу ва сиймолар ривожлангани хусусидаги олинган натижалардан 2017-2018 йилларда Андижон давлат университетида ОТ-А1-46-сон «Адабиётшуносликнинг назарий курслари бўйича дарсликларнинг янги авлодини яратиш» мавзудаги илмий-техник грант лойиҳа доирасида яратилган “Адабиётшунослик луғати”га киритилган “синтез”, “анъана”, “шарқ шеърияти”, “адабий алоқалар”, “адабий таъсир” каби атамаларни шарҳлашда қўлланилган, шунингдек озарбайжон-ўзбек маданий-адабий муҳити, озарбайжон-ўзбек адабий алоқалари, шунингдек, Ҳ.Жовиднинг “Топал Теймур” драмасида Амир Темур образини талқин қилинишининг ўзига хослиги бўйича хулосалардан шу грант доирасида яратилган «Қиёсий адабиётшунослик» номли ўқув қўлланмасини ёзишда фойдаланилган (З.М.Бобур номли Андижон давлат университетининг 2022 йил 4 апрелдаги 39-01-807-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшунослик терминлари луғати янги изоҳлар билан тўлдирилишига ва ўқув қўлланма мундарижасининг мазмунан бойишига эришилган;
романтизм адабий йўналишига мавжуд анъаналар синтези сифатида ёндашув асосида романтик драмадаги синтез моҳиятини очиб бериш орқали Ҳусайн Жовид драматургиясида шарқ-европа синтези намоён бўлишининг аниқланган концептуал, структуравий ҳамда ғоявий-бадиий жиҳатлари хусусидаги назарий хулосалардан “Ўзбекистон – Озарбайжон” дўстлиги маданий маркази ва “Ўзбекистон – Озарбайжон” дўстлиги жамиятида, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга қаратилган маданий-амалий ва илмий анжуманларни ташкил этишда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва чет мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг 2022 йил 15 мартдаги 14-07-393-сон маълумотномаси). Натижада ушбу маданий-маърифий тадбирларнинг илмий асосланганлиги ҳамда амалий самарадорлиги таъминланган;
    Шарқ ва Европа синтезининг ғоявий ифодаси Ҳ.Жовиднинг ижоди ва публицистикасида унинг туркий халқлар ривожи йулидаги изланишларнинг маърифат, яъни мактаб муаммоларини ҳал қилишида намоён булганлиги  аниқланган, шунингдек, Ҳ.Жовиднинг драмаларининг қурилиши, айнан уларда қўлланган образлар ва бадиий унсурлар, Пайғамбар, Амир Темур, Омар Хайём каби тарихий сюжетларнинг ривожи ва гендер масаласининг ҳал этилиши орқали очиб берилганлиги тўғрисидаги илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” каналида “Мавзу” ва “Тақдимот” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 20 августдаги 01-13-1354-сон маълумотномаси). Натижада кенг оммага озарбайжон-ўзбек адабий алоқалари ҳақидаги янги илмий тафсилотларни етказишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish