Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбобоев Максуд Жалиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектни ривожлантиришнинг эпистемологик хусусиятлари”, 09.00.01-Онтология, гносеология ва мантиқ (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Fal256
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.F.02.02
Илмий раҳбар: Бозаров Дилмурод Мирзарасулович, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Султанова Гулноза Сабировна, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент; Худойқулов Йўлчи Азамқулович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектни ривожланишининг фалсафий-эпистемологик жиҳатдан очиб бериш ва техника имкониятларидан самарали фойдаланиш учун таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бугунги ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект инсоннинг креатив фикрлашига бевосита таъсир қилиши сабабли инсонларнинг жамият ривожида инновацион технологияларга бўлган муносабатларининг ўзгаришига олиб келиши ва унинг инсон фаолияти билан доимий ўзаро диалектик алоқадорлиги мантиқий жиҳатдан асосланган;
сунъий интеллект шахснинг нисбатан барқарор бўлган, ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва вақтдан унумли фойдаланиш масалаларини ҳал қилишда ривожланаётган рақамли технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ ақлий қобилиятини ифодалайдиган рационал ва эпистемологик ҳамда интелектуал жараёнларни кебирнетик моделлаштириш жараёнига конструктив таъсири очиб берилган; 
глобаллашув жараёнида инсон онгида ўзини қуршаб турган борлиқни англашга янгича қарашнинг шаклланиши ижтимоий зарурият сифатида диалектик сабабга кўра муҳимлиги, бу жараёнда сунъий интеллект тизимининг тутган конпесаторлик ва коммуникатив жиҳатдан ўрни ва унинг инсонга моддий-маънавий манфаатлар уйғунлигини таъминлаши мумкинлиги фалсафий жиҳатдан далилланган;
ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект ва ижод уйғунлигини таъминлашнинг замонавий механизмлари мураккаб, кўп факторли жараён сифатида трансформациялар натижаси бўлганлиги сабабли ёшлар онгида сунъий интеллект ҳақидаги тассавурларни юксалтиришнинг илмий хусусиятлари ҳамда сунъий интеллектни ривожлантиришдаги потенциал  имкониятларга боғлиқлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ахборотлашган жамиятда сунъий интеллектни ривожлантиришнинг эпистемологик ҳусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бугунги ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект инсоннинг креатив фикрлашига бевосита таъсир қилиши сабабли инсонларнинг жамият ривожида инновацион технологияларга бўлган муносабатларининг ўзгаришига олиб келиши ва унинг инсон фаолияти билан доимий ўзаро диалектик алоқадорлиги мантиқий жиҳатига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV.“Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш йўналиши” 33.бандидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 30 июндаги 03/08-806-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни гуманистик қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга, бугунги ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект имкониятларидан тўғри фойдаланишга, инсоният келажагини техника билан бевосита боғлиқ томонларини таҳлил қилишга хизмат қилган;
сунъий интеллект шахснинг нисбатан барқарор бўлган, ахборотни қабул қилиш, сақлаш ва вақтдан унумли фойдаланиш масалаларини ҳал қилишда ривожланаётган рақамли технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ ақлий қобилиятини ифодалайдиган рационал ва эпистемологик ҳамда интелектуал жараёнларни кебирнетик моделлаштириш жараёнига конструктив таъсирига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлигига қарашли умумий ўрта таълим мактабларида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида, “учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган чора тадбирлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 23 февралдаги 04-04/1-129-сон маълумотномаси). Натижада ўсиб келаётган ёш авлодни интеллектуал салоҳиятли, ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, бугунги ахборотлашган жамиятда техника имкониятларини тўғри баҳолашга, келажакда сунъий интеллект технологияларидан самарали фойдаланиш бўйича муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
глобаллашув жараёнида инсон онгида ўзини қуршаб турган борлиқни англашга янгича қарашнинг шаклланиши ижтимоий зарурият сифатида диалектик сабабга кўра муҳимлиги, бу жараёнда сунъий интеллект тизимининг тутган конпесаторлик ва коммуникатив жиҳатдан ўрни ва унинг инсонга моддий-маънавий манфаатлар уйғунлигини таъминлаши мумкинлиги фалсафий жиҳатига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг IV.“Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтириш йўналиши” 33.бандидаги вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 30 июндаги 03/08-806-сон маълумотномаси). Натижада бугунги глобаллашув жараёнида ёшлар онгида сунъий интеллект ва ахлоқий муносабатларнинг интеграциялашуви, интеллектуал машиналарнинг яратилиши соҳасидаги методологик йўл-йўриқлар ҳақидаги билимларини оширишга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда сунъий интеллект ва ижод уйғунлигини таъминлашнинг замонавий механизмлари мураккаб, кўп факторли жараён сифатида трансформациялар натижаси бўлганлиги сабабли ёшлар онгида сунъий интеллект ҳақидаги тассавурларни юксалтиришнинг илмий хусусиятлари ҳамда сунъий интеллектни ривожлантиришдаги потенциал  имкониятларга боғлиқлигига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Телерадиокомпанияси “Madaniyat va ma’rifat” телеканалининг “Кеча ва бугун” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2021 йил 24 сентябрдаги 01-09-178-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчиликга мамлакатни илмий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишида, айниқса, рақамли технологиялар имкониятларини кенг жорий этилиши орқали инсонлар ҳаётини янада енгиллаштириш масалаларини ёритишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish