Sayt test rejimida ishlamoqda

Ешимбетов Олимжон Жалғасович
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошланғич  синф  ўқувчиларининг ўзбек тилидан боғланишли нутқини ривожлантириш методикаси (Таълим  қорақалпоқ  тилида олиб бориладиган мактаблар мисолида)», 13.00.02 – Тaълим вa тaрбия нaзaрияси вa методикaси (ўзбек тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3218.
Илмий раҳбар:  Матчанов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Хамраев Алижан Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич  синф  ўқувчиларининг ўзбек тилидан боғланишли нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқи вербал ва новербал мулоқот давомида сўз туркумларининг зарурий шаклланганлик даражаси ва нутқнинг грамматик тузилишига оид зарурий мотив ва таълимий эҳтиёжларни рефлексив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синфлар ўзбек тили таълимида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш мазмуни миллий қадриятларни улуғлашга қаратилган эртак ва ҳикоялар аудио ёзувларини машғулотларга киритиш асосида  такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқини ривожлантириш фаолияти фонематик, график, орфографик, пунктуацион, услубий, просадик гуруҳлаштириш ҳамда тилнинг ифода воситаларини оғзаки нутқда такрорланган градация, муболаға ва қиёслаш методларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;   
бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини ривожлантириш методикаси ўзбек тили луғат бойлиги, тафаккурни ўстиришга доир лексик-грамматик материалларни боғланишли нутқ таркибий компонентлари ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материалларнинг такрорийлиги ва изчиллиги билан барқарор яхлитлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич  синф  ўқувчиларининг ўзбек тилидан боғланишли нутқини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар:
бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқи вербал ва новербал мулоқот давомида сўз туркумларининг зарурий шаклланганлик даражаси ва нутқнинг грамматик тузилишига оид зарурий мотив ва таълимий эҳтиёжларни рефлексив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Бошланғич таълим” фани бўйича умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022 йил 17 февралдаги  30/01-3850-сон маълумотномаси). Натижада таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили ўқув дастурлари ва дарсликлари мазмуни  такомиллаштирилишига эришилган;    
бошланғич синфлар ўзбек тили таълимида ўқувчиларнинг боғланишли нутқини ривожлантириш мазмуни миллий қадриятларни улуғлашга қаратилган эртак ва ҳикоялар аудио ёзувларини машғулотларга киритиш асосида  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар умумий ўрта таълим мактабларида “Ўқиш”, “Ўзбек тили ва ўқиш саводхонлиги” фанларини ўқитиш жараёнига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 6 майдаги 03-02/4-1346-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқини ривожлантиришга доир ўқув топшириқлар тизимини такомиллаштиришга имкон яратилган; 
бошланғич синф ўқувчиларининг боғланишли нутқини ривожлантириш фаолияти фонематик, график, орфографик, пунктуацион, услубий, просадик гуруҳлаштириш ҳамда тилнинг ифода воситаларини оғзаки нутқда такрорланган градация, муболаға ва қиёслаш методларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар  Қорақалпоғистон телевидениесининг “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Миллат ва маънавият”, “Хайрли тонг” радио эшиттиришларида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022 йил 22 апрелдаги 05-22/220-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўз фикрини ўзбек тилида равон, ифодали ҳамда таъсирчан ифодалаш кўникма ва малакаларини оширишга имкон яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг нутқини ривожлантириш методикаси ўзбек тили луғат бойлиги, тафаккурни ўстиришга доир лексик-грамматик материалларни боғланишли нутқ таркибий компонентлари ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик материалларнинг такрорийлиги ва изчиллиги билан барқарор яхлитлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар А-1-197 рақамли «Инглиз ва немис тилларини ўрганиш учун ўқув-услубий модулларни такомиллаштириш ва улардан фойдаланишнинг назарий ва амалий асослари» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш масалалари департаментининг 2022 йил 17 февралдаги  30/01-3850-сон маълумотномаси). Натижада таълим бошқа тилларда олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили ўқув дастурлари мазмуни  такомиллаштирилишига эришилган.    

Yangiliklarga obuna bo‘lish