Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳамадюнусов Шавкатбекнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар ва уларнинг тақдири (Фарғона водийси мисолида, 1937–1960 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tar94.    Илмий раҳбар: Абдуллаев Музробжон Ғуломович, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Таr.60.01.
Расмий оппонентлар: Усмонов Бахриддин Аҳмедович, тарих фанлари доктори, доцент; Ерметов Авазбек Абдуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1937-1960 йиллар даврий чегарасида Ўзбекистонга депортация қилинган халқлар тарихини Фарғона водийси вилоятлари мисолида очиб беришдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. 
ХХ асрнинг 30-40-йилларидаги совет ҳокимиятининг депортация сиёсати ҳам ички сиёсий, ҳам халқаро контекстда аниқланиб, Ўзбекистон ҳудудларига амалга оширилган мажбурий кўчиришларнинг янги ерларни ўзлаштириш, ирригация тармоқларини барпо этиш, янги ташкил этиладиган пахтачилик совхозларини ишчи кучи билан таъминлаш каби омиллар билан боғлиқлиги далилланган;
Ўзбекистон ҳудудларига амалга оширилган халқлар депортациясининг тўртта асосий босқичлари (1-босқич – 1937 йил сентябрь, 2-босқич – 1940 йил апрель, учинчи босқич – 1944 йил май-июнь, тўртинчи босқич – 1944 йил ноябрь-декабрь) аниқланиб, ҳар бир босқичда республикага муайян халқ вакиллари кўчириб келтирилгани, мажбуран кўчирилганларнинг корейс, поляк, қрим татари, болгар, грек, месхети турки, чечен, ингуш, қолмиқ қорачойлардан иборат миллий таркибга эгалиги, уларнинг турмуш тарзи комендатура назорати остида бўлганлиги очиб берилган;
мажбуран кўчирилган халқларни Фарғона водийси вилоятларига жойлаштириш бўйича ҳукумат томонидан зарур тайёргарликлар кўрилмаганлиги, уларни янги манзилгоҳларга жойлашувида юз берган турар жой етишмаслиги, маҳаллий иқлим ва шарт-шароитларга мослашишдаги қийинчиликлар, кўчириб келтирилган халқлар ўзлари учун янгилик бўлган пахтачилик, шоликорлик, сабзавотчилик тармоқларини муваффақиятли ўзлаштирганликлари очиб берилган;
депортация қилинган халқ вакилларининг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари шаҳар ва қишлоқлари демографик ҳолатига таъсир кўрсатганлиги, кўчирилган халқларнинг маиший турмуш, меҳнат фаолияти, мулоқот, урф-одат, анъаналар ва қадриятлар бўйича маҳаллий аҳоли билан интеграциялашув жараёнлари очиб берилиб, бу яқинлашувнинг ўзаро ҳурмат, бир-бирига кўмаклашув ва толерантлик жиҳатларга асосланганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси вилоятларига депортация қилинган халқларнинг 1937–1960 йиллардаги тарихий тақдирини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
ХХ асрнинг 30-40-йилларидаги совет ҳокимиятининг депортация сиёсати ҳам ички сиёсий, ҳам халқаро контекстда аниқланиб, Ўзбекистон ҳудудларига амалга оширилган мажбурий кўчиришларнинг янги ерларни ўзлаштириш, ирригация тармоқларини барпо этиш, янги ташкил этиладиган пахтачилик совхозларини ишчи кучи билан таъминлаш каби омиллар билан боғлиқлиги, Ўзбекистон ҳудудларига амалга оширилган халқлар депортациясининг тўртта асосий босқичлари (1-босқич – 1937 йил сентябрь, 2-босқич – 1940 йил апрель, учинчи босқич – 1944 йил май-июнь, тўртинчи босқич – 1944 йил ноябрь-декабрь) аниқланиб, ҳар бир босқичда республикага муайян халқ вакиллари кўчириб келтирилгани, мажбуран кўчирилганларнинг корейс, поляк, қрим татари, болгар, грек, месхети турки, чечен, ингуш, қолмиқ қорачойлардан иборат миллий таркибга эгалиги, уларнинг турмуш тарзи комендатура назорати остида бўлганлиги очиб берилганлиги бўйича олинган илмий натижалардан Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг «Совет давлатининг депортация сиёсати» бўлими экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигининг 2022 йил 30 мартдаги  01-01/ 774-сон маълумотномаси). Бу материаллар Ўзбекистондаги, хусусан, Фарғона водийси вилоятларидаги депортация қилинган халқларнинг сургундаги ҳаёти ва халқ хўжалигининг турли соҳаларидаги меҳнат фаолиятини тўлақонли ёритишга хизмат қилган;
мажбуран кўчирилган халқларни Фарғона водийси вилоятларига жойлаштириш бўйича ҳукумат томонидан зарур тайёргарликлар кўрилмаганлиги, уларни янги манзилгоҳларга жойлашувида юз берган турар жой етишмаслиги, маҳаллий иқлим ва шарт-шароитларга мослашишдаги қийинчиликлар, кўчириб келтирилган халқлар ўзлари учун янгилик бўлган пахтачилик, шоликорлик, сабзавотчилик тармоқларини муваффақиятли ўзлаштирганликлари очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейи экспозицияларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2022 йил 18 апрелдаги 73-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар музей бўлимини янги маълумотлар билан бойитиб, совет тузумининг депортация сиёсати моҳияти, мажбурий кўчиришларнинг Ўзбекистонга хос бўлган хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган; 
депортация қилинган халқ вакилларининг Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари шаҳар ва қишлоқлари демографик ҳолатига таъсир кўрсатганлиги, кўчирилган халқларнинг маиший турмуш, меҳнат фаолияти, мулоқот, урф-одат, анъаналар ва қадриятлар бўйича маҳаллий аҳоли билан интеграциялашув жараёнлари очиб берилиб, бу яқинлашувнинг ўзаро ҳурмат, бир-бирига кўмаклашув ва толерантлик жиҳатларга асосланганлиги далилланганлиги бўйича материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Андижон вилоят телерадиоканалида 2021 йил 8 сентябрь куни эфирга узатилган “Нигоҳ” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Андижон вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 14 январдаги 18-21/14-сон маълумотномаси). Бу материаллар кўрсатувни мазмунан бойитишга, уруш йилларида ўзбек халқининг республикага мажбуран кўчириб келтирилган халқларга нисбатан кўрсатган юксак инсонпарварлик, меҳмондўстлик намуналарини телетомошабинларга аниқ далиллар билан етказишга ва бу бўйича юртдошларимизда муайян тушунча ҳосил қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish