Sayt test rejimida ishlamoqda

Зокиров Ботиржон Пулатхужаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Хорижга чиқарилган жиноий даромадларни Ўзбекистонга қайтаришнинг процессуал жиҳатлари», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси ихтисослиги бўйича (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Yu275.
Илмий маслаҳатчи: Закурлаев Абдумутал Каримович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Dsc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Инагамджанова Зумратхон Фатхуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Султонов Абдулла Азаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хорижга чиқарилган жиноий даромадларни Ўзбекистон Республикасига қайтаришнинг процессуал механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган тақдирда хорижий давлат ваколатли органининг процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўрови хорижий давлат процессуал қонунчилиги нормалари бўйича қўлланилиши мумкинлиги асослантирилган;
хорижга чиқарилган жиноий даромадларни қайтариш процессида қўлланилувчи “халқаро сўров” ва “хорижий давлат молиявий разведка бўлинмаси” каби категорияларини қонунчиликда юридик таърифини ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
жиноий активларни қайтаришга масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг махсус ваколатли давлат органлари томонидан халқаро ҳамкорликни амалга оширишда хорижий давлатлар молиявий разведка бўлинмаларига зарур маълумотларни юбориш, халқаро сўров асосида операцияларни тўхтатиб туриш, легаллаштириш ҳолатларини аниқлаш, улар бўйича молиявий тергов ўтказиш, ушбу жиноятларга алоқадор бўлган операцияларни ва шахсларни аниқлашда кўмаклашиш тартибини ишлаб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари хорижий давлатлар ваколатли органлари билан хорижга чиқарилган жиноий даромадларни қайтаришда хорижий алоқа операторлари орқали маълумотлар алмашиш, халқаро сўровларни алоқанинг ҳимояланган электрон каналлари орқали ёхуд EGMONT молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг алоқа каналлари орқали юбориш тартибини жорий қилиш асослантирилган;
коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришда инсон аралашувини чеклаш, функцияларни рақамлаштириш, ҳар бир функциянинг коррупциявий хавф-хатар даражасини “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларда баҳолаб бориш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини ошириш каби механизмларни татбиқ этиш лозимлиги асослантирилган;
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган: 
хорижий давлат ваколатли органининг процессуал ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги сўрови Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаган тақдирда хорижий давлат процессуал қонунчилиги нормалари бўйича қўлланилиши мумкинлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг 48-моддаси 33-бандида, шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 595-модда билан тўлдирилишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 29 июлидаги 04/2-10/3729-сон маълумотномаси). Натижада, хорижий давлат ваколатли органларининг процессуал ҳаракатларни Ўзбекистон ҳудудида бажариш тўғрисидаги сўрови Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид бўлмаса, хорижий давлат процессуал қонунчилиги нормалари қўлланилиши тартиби жорий этилган;
хорижга чиқарилган жиноий даромадларни қайтариш процессида қўлланилувчи “халқаро сўров” ва “хорижий давлат молиявий разведка бўлинмаси” каби категорияларга юридик таъриф беришга оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 12/21-43-сон далолатномаси). Натижада, хорижга чиқарилган жиноий даромадларни Ўзбекистонга қайтаришда “халқаро сўров” ва “хорижий давлат молиявий разведка бўлинмаси” каби юридик атамалар ишлаб чиқилган;
жиноий активларни қайтаришга масъул бўлган Ўзбекистон Республикасининг махсус ваколатли давлат органлари томонидан халқаро ҳамкорликни амалга оширишда хорижий давлатлар молиявий разведка бўлинмаларига зарур маълумотларни юбориш, халқаро сўров асосида операцияларни тўхтатиб туриш, легаллаштириш ҳолатларини аниқлаш, улар бўйича молиявий тергов ўтказиш, ушбу жиноятларга алоқадор бўлган операцияларни ва шахсларни аниқлашда кўмаклашиш тартибини ишлаб чиқишга оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 7 ва 10-бандларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 12/21-43-сон далолатномаси). Бу жиноий активларни Ўзбекистонга қайтаришда хорижий давлатнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлиги амалиёти такомиллашувига хизмат қилган;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тергов органлари хорижий давлатлар ваколатли органлари билан хорижга чиқарилган жиноий даромадларни қайтаришда хорижий алоқа операторлари орқали маълумотлар алмашиш, халқаро сўровларни алоқанинг ҳимояланган электрон каналлари орқали ёхуд EGMONT молиявий разведка бўлинмалари гуруҳининг алоқа каналлари орқали юбориш тартибини жорий этишга оид таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом”нинг 22 ва 25-бандларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 12/21-43-сон далолатномаси). Бу ваколатли давлат органлари томонидан жиноий активларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича процессуал ҳаракатларни амалга ошириш  алоқа каналларини қонунчилик билан мустаҳкамлашга хизмат қилган;
коррупциявий хавф-хатарларни камайтиришда инсон аралашувини чеклаш, функцияларни рақамлаштириш, ҳар бир функциянинг коррупциявий хавф-хатар даражасини “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларда баҳолаб бориш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини оширишга оид таклифлар Миллий гвардиянинг 2022 йил 31 майдаги 153-сон “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш ва бартараф этиш тизимини йўлга қўйиш тўғрисида”ги буйруғининг 1-банди ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2022 йил 12 июлдаги 7570/б-сон далолатномаси). Ушбу таклиф Миллий гвардия бўлинмалари фаолиятида коррупциявий хавф-хатар даражасини камайтиришда инсон аралашувини чеклашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish