Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамаражабов Ботир Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Лингвомаданиятшунослик ёндашуви асосида бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциясини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2997. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Жуманазаров Умид Умирзақович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Cамарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лингвомаданиятшунослик ёндашуви асосида бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциялари амалий ўқув фаолиятга йўналтирилган инновационлик тамойилига мос диагностик воситаларни ўқув-билиш фаолияти мотивациясига муштарак ҳолда синтезлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетентлигини ривожлантириш модели диалектик фикр меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган маданиятлараро мулоқот бирлиги тамойилларини ўзаро диалектик декомпозициялаш асосида такомиллаштирилган;  
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциялари лингвомаданиятшунослик ёндашуви шаклларини миллий-маданий семантикали лексик маданиятлараро мулоқот вазиятларида субъект-субъект муносабатларига устуворлик бериш ҳамда адекват ривожлантириш босқичларига интерпреатив мослаштириш асосида  такомиллаштирилган;
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенцияларини  ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик механизмлари таржимашуносликга оид фанларнинг методик таъминотини эмоционал-рағбатловчи вариатив воситалар билан вербал ва новербал мулоқот траекториясига динамик мослашувчанлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциясини лингвомаданиятшунослик ёндашуви асосида ривожлантириш бўйича тадқиқот натижалари: 
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциялари амалий ўқув фаолиятга йўналтирилган инновационлик тамойилига мос диагностик воситаларни ўқув-билиш фаолияти мотивациясига муштарак ҳолда синтезлаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Журналистик терминология” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 31 майдаги 227-сонли буйруғи, 237-т-025 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенцияларини ривожлантиришга шароит яратилган; 
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетентлигини ривожлантириш модели диалектик фикр меъёрларини ўзлаштиришга йўналтирилган маданиятлараро мулоқот бирлиги тамойилларини ўзаро диалектик декомпозициялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А.1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни амалга оширишда қўлланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 31 августдаги 02-07-2366/04-сон маълумотномаси). Натижада лингвомаданиятшунослик ёндашуви асосида касбий мулоқот компетенцияларини  ривожлантириш имкони яратилган;   
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенциялари лингвомаданиятшунослик ёндашуви шаклларини миллий-маданий семантикали лексик маданиятлараро мулоқот вазиятларида субъект-субъект муносабатларига устуворлик бериш ҳамда адекват ривожлантириш босқичларига интерпреатив мослаштириш асосида  такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-71 рақамли “Илк ва ўрта асрлар Марказий Осиё минтақасида этно-лингвистик вазият”  номли номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда қўлланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 31 августдаги 02-07-2366/04-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқотга эркин киришиш жараёни даражасини оширишга эришилган; 
бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенцияларини  ривожлантиришнинг ташкилий-дидактик механизмлари таржимашуносликга оид фанларнинг методик таъминотини эмоционал-рағбатловчи вариатив воситалар билан вербал ва новербал мулоқот траекториясига динамик мослашувчанлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Журналистик терминология”  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 31 майдаги 227-сонли буйруғи, 237-т-025-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак таржимонларнинг касбий мулоқот компетенцияларини ривожлантириш  кўрсаткичларини оширишга имкон яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish