Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедова Иродахон Шохитбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Маънавий-маърифий ишлар масъулларининг нотиқлик маҳоратини ошириш”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Fal439.
Илмий раҳбар: Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади маънавий-маърифий ишлар масъулларининг нотиқлик маҳоратини оширишнинг ижтимоий-фалсафий омиллари ва илмий-назарий асосларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий тараққиётдаги тарихийлик ва замонавийлик диалектикасидан тарғибот ва ташвиқот фаолиятида фойдаланиш орқали ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш жараёнидаги натижадорликни оширишга эришиш имкониятлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
 Шарқ маънавияти ва маърифатидаги илми фасоҳат, миллий-диний маърифатдаги нотиқлик анъаналари маънавий-маърифий ишлар масъулларининг маҳоратига ижобий таъсир кўрсатиши, метод ва воситалари эса нутқ таъсирчанлигини оширишга хизмат қилиши аниқланган;
 глобал медиа майдонда қўлланилаётган ғоявий хуруж методларининг мафкуравий мақсадлари таснифи ишлаб чиқилиб, унинг “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари мафкуравий билимларини бойитиши ҳамда қарши тарғибот малакаларини ривожлантиришда фойдаланиш самарадорлигини ошириши фалсафий жиҳатдан аниқланган;  
риториканинг тезкорлик, превентивлик, параллел тарғибот каби самарали методлари маънавий-маърифий ишлар масъулларининг тинловчилар билан ишлашдаги эришадиган натижаларининг сифатига таъсир кўрсатиши ва онгдаги ментал жараёнларга сабаб бўлиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маънавий-маърифий ишлар масъулларининг нотиқлик маҳоратини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ижтимоий тараққиётдаги тарихийлик ва замонавийлик диалектикасидан Ўзбекистондаги тарғибот ва ташвиқот фаолиятида фойдаланиш орқали ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш жараёнидаги натижадорликни оширишга эришиш имкониятлари очиб берилганига доир хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази фаолиятида тўртта услубий тавсияни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 1 апрелдаги 02/02-499-сон далолатномаси). Мазкур тавсиялар талаба-ёшларнинг “Дўстим, сизга гапим бор...” тарғиботчилар клубларини ташкил қилиш, ёшларда мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ёшлар онгига қаратилган ёт ғояларнинг олдини олиш, уларда ахборот маданиятини ривожлантириш, миллий ўзликни, миллий ғоя мазмун-моҳиятини англашни  ривожлантиришга хизмат қилган;
Шарқ маънавияти ва маърифатидаги илми фасоҳат, миллий-диний маърифатдаги нотиқлик анъаналари маънавий-маърифий ишлар масъулларининг маҳоратига ижобий таъсир кўрсатиши, метод ва воситалари эса нутқ таъсирчанлигини оширишга хизмат қилиши аниқланганига доир хулоса ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат маркази иш режалари ва унинг фаолиятига доир дастурларни ишлаб чиқишда, Республика “Маърифат” тарғиботчилар жамияти фаолиятида, “Тарғиботчи” ўқув марказида маънавий-маърифий ишлар масъулларининг нотиқлик маҳоратини оширишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамиятининг 2022 йил 16 мартдаги 01/01-104-сон далолатномаси). Натижада, режа, дастур ва технологиялар мамлакатимизда маънавий маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
глобал медиа майдонда қўлланилаётган ғоявий хуруж методларининг мафкуравий мақсадлари таснифи ишлаб чиқилганлиги “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари мафкуравий билимларини бойитиши ҳамда қарши тарғибот малакаларини ривожлантиришда фойдаланиш самарадорлигини ошириши аниқланганига доир хулоса ва тавсияларидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2022 йил 11 апрелдаги 04-12/2490-сон далолатномаси). Бу мамлакатимизда ёшлар орасида маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
маънавий-маърифий ишлар масъулларининг нотиқлик маҳоратини оширишнинг риториканинг самарали методлари – тезкорлик, превентивлик, параллел тарғибот кабилар  маънавий-маърифий ишлар масъулларининг тинловчилар билан ишлашдаги эришадиган натижаларининг сифатига таъсир кўрсатиши ва онгдаги ментал жараёнларга сабаб бўлиши очиб берилган илмий хулосалардан “Ёшлар ишлари агентлиги” фаолиятида аҳоли ўртасида COVID 19, сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий, экологик, ижтимоий, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларнинг олдини олиш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, оилаларда фарзанд тарбияси самарадорлигини оширишга қаратилган услубий тавсияларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 4-13-23-1067-сон маълумотномаси). Натижада маҳалла, оила ва таълим муассасаларининг баркамол авлодни тарбиялашдаги ижтимоий ҳамкорлиги самарадорлигини оширишда ижтимоий фалсафий, ҳуқуқий ва методологик асос бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish