Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсунова Шаҳноза Бекчановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инновацион тафаккурни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг функционал хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fal423.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Хажиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Негматова Шаҳзода Шуҳратовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўсмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион тафаккур шаклланишида оммавий ахборот воситаларининг функционал хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:     
инновацион тафаккурнинг махсус билим ва дунёқарашга эга бўлиш, ижтимоий борлиқни оддий воқеликдан ажрата билиш, бутун ва қисмлар ўртасидаги гармоник алоқадорлик, шахснинг тафаккурий изланишларга мойиллиги, плюралистик ва танқидий муносабатда бўлиш қонуниятлари асосида ижтимоий борлиқни, жамият ҳаётини ва кишилар дунёқарашини янгилашга қаратилган ўзига хос ижтимоий-фалсафий, субъектив феномен эканлиги асосланган;
инновацион тафаккур ижодий, интеллектуал изланишларга оид субъектив феномен, илмий-техник ва технологик янгиликларни ижтимоий ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ тажриба маҳсули эканлиги ҳамда жамиятни модернизациялашга таъсир этиши фалсафий жиҳатдан аниқланган;
“Янги Ўзбекистон” бренди ва халқаро имижини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари ва медиамарказларнинг ижтимоий ҳаётга янгилик олиб кириш, тараққиёт ва ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш, рационал изланишлар ва аниқ ижтимоий мақсадларга йўналтирувчи ижодий, психологик, янги концептуал ғояни акс эттириш тамойиллари асосида мамлакатни инновацион ривожлантириш концепциясига мувофиқ илм-фанни ривожлантириш, техник ва технологик янгиланиш, халқаро этнотуризм, инновация захираларини яратиш каби ижтимоий функциялари асослаб берилган; 
миллий оммавий ахборот воситалари ва марказларнинг медиамакондаги фаолияти, паблик релейшнз (PR) борасидаги инновацион технопарклар, фан жамиятлари ва академиялари, “академик ҳаракатчанлик” дастурлари каби тажрибалари ёритилиб, инновацион тафаккур маҳсулотларини жаҳонга олиб чиқишда халқаро индексацияланадиган миллий журналлар ва ахборотлар базасини такомиллаштириш, ижодий рақобатни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмларини яратиш, миллий тил ва қадриятларни асраш, инсонпарварлик тамойилларини улуғлаш кабилар муҳим аҳамиятга эга эканлиги далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инновацион тафаккур шаклланишида оммавий ахборот воситалари ва медиамарказларнинг функционал хусусиятларини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инновацион тафаккурнинг махсус билим ва дунёқарашга эга бўлиш, ижтимоий борлиқни оддий воқеликдан ажрата билиш, бутун ва қисмлар ўртасидаги гармоник алоқадорлик, шахснинг тафаккурий изланишларга мойиллиги, плюралистик ва танқидий муносабатда бўлиш қонуниятлари асосида ижтимоий борлиқни, жамият ҳаётини ва кишилар дунёқарашини янгилашга қаратилган ўзига хос ижтимоий-фалсафий, субъектив феномен эканлигига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Урганч давлат университетида бажарилган ПЗ-201709202 “Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш” (2018-2020 йй) амалий лойиҳада фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2021 йил 6 декaбрдaги 02/02-1573-сoн мaълумoтнoмaси). Нaтижaдa, лoйиҳaни амалга оширишда самарадорликка эришишга, инсон капиталини ривожлантириш, рақамли платформалар орқали ижтимоий ҳаётни модернизациялаш, инновацион тафаккурнинг реал ижтимоий ҳаётга таъсирини тезкорлик, инновацияга интилиш, янги фикрлар ва ғояларни кенг тарғиб этишга хизмат қилган;
инновацион тафаккур ижодий, интеллектуал изланишларга оид субъектив феномен, илмий-техник ва технологик янгиликларни ижтимоий ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ тажриба маҳсули эканлиги ҳамда жамиятни модернизациялашга таъсир этишига доир хулосалар ва таклифлардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2021 йил “Ўзбекистонда журналистика соҳасида халқаро этика стандартларини ривожлантириш” ва “Инновациялар учун ҳамкорлик” дастурларини амалга оширишда ҳамда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг “Инновация ва тараққиёт”, “Ахборотлашув ва ёшлар тарбияси” тарғибот тадбирлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган  (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2021 йил 30 ноябрдаги 12-74/21-сон ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 18 январдаги 01-09/741-сон маълумотномаси). Натижада, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, замонавий ҳамда юксак салоҳиятга эга мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, жамиятнинг интеллектуал заҳирасини шакллантириш, халқ билан давлат ўртасида конструктив диалог ўрнатишда назарий-методологик асос сифатида хизмат қилган;
“Янги Ўзбекистон” бренди ва халқаро имижини шакллантиришда оммавий ахборот воситалари ва медиамарказларнинг ижтимоий ҳаётга янгилик олиб кириш, тараққиёт ва ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини шакллантириш, рационал изланишлар ва аниқ ижтимоий мақсадларга йўналтирувчи ижодий, психологик, янги концептуал ғояни акс эттириш тамойиллари асосида мамлакатни инновацион ривожлантириш концепциясига мувофиқ илм-фанни ривожлантириш, техник ва технологик янгиланиш, халқаро этнотуризм, инновация захираларини яратиш каби ижтимоий функцияларига доир назарий хулосалар ва амалий таклиф-мулоҳазалардан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг “Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш” дастурининг 5- банди “Журналист мақомини ошириш, медиа жамиятда ўзини ўзи бошқаришнинг механизмларини шакллантириш ҳамда журналистнинг умум эътироф этилган миллий гувоҳномасини жорий этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш”, 8-банди “Журналистларнинг Касб этикаси кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш” ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2022 йил 12 январдаги 05/2-155-сон маълумотноаси). Натижада, жамият ҳаётининг барометри бўлган ижтимоий коммуникация жараёнлари, аввало, оммавий ахборот воситалари орқали кишилар онгига, тасввурлари ва дунёқарашига таъсир этаётгани ҳамда демократик қадриятларни қарор топтиришни мақсад қилиб қўйган ҳар бир жамият ОАВ ва медиамарказлар имкониятларидан фойдаланаётгани асослаб берилган ҳамда илмий-амалий тадбирларни ташкил этишда, услубий тавсиялар, дастурлар, ишланмаларни яратишда методологик асос сифатида хизмат қилган;
миллий оммавий ахборот воситалари ва марказларнинг медиамакондаги фаолияти, паблик релейшнз (PR) борасидаги инновацион технопарклар, фан жамиятлари ва академиялари, “академик ҳаракатчанлик” дастурлари каби тажрибалари умумлаштирилиб, инновацион тафаккур маҳсулотларини жаҳонга олиб чиқишда халқаро индексацияланадиган миллий журналлар ва ахборотлар базасини шакллантириш, ижодий рақобатни қўллаб-қувватлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмларини яратиш, миллий тил ва қадриятларни асраш, инсонпарварлик тамойиллари улуғлашга оид тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури VI. Маънавий-маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишда оммавий ахборот воситалари, интернет, ижтимоий тармоклар имкониятларидан кенг фойдаланиш, Интернет тизимида миллий ахборот базасини ривожлантириш йўналиши 46 банди “Замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш мамлакат тараққиётининг гаровидир” мавзусида ижтимоий тармоқлар ва ОАВда туркум мақолаларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат кенгашининг 2021 йил 24 декабрдаги 02/02/1748-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятни демократлаштириш, инновацион тафаккурни шакллантириш, халқ билан давлат ўртасида конструктив диалог ўрнатиш, инновацион ўзгаришларга эришиш оммавий ахборот воситаларининг функционал хусусиятларига, фукаролик позицияси ва профессионал маҳоратларига оид тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish