Sayt test rejimida ishlamoqda

Сохибова Лола Жонибоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистондаги ижтимоий жараёнларнинг шахс маданий савиясига таъсири”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal520
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Хаджиева Мақсуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мухтаров Азамат Мухтарович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистондаги ижтимоий жараёнларнинг шахс маданий савиясига таъсири характерини аниқлаш ва уни юксалтиришнинг ижтимоий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
реал воқеликнинг илмий инъикоси асосида тарихий тараққиёт давомида шахс маданий савияси ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг ўзгариши, қадрият ва парадигмалар янгиланиши, маданий ривожланиш, прогрессив тараққиёт тамойилларига кўра турли характерга (мифологик, теоцентрик, антропологик, рационал, плюралистик) эга бўлгани исботланган;
шахс маданий савиясининг таркибий қисмлари (билим, ғоя ва қадриятлардан воқифлиги) иқтисодий эҳтиёжларнинг ошиб бориши, прагматик сиёсат ва инсон қадрининг тобора юксалиши сабабига кўра объектив шарт-шароитлар (турмуш тарзи, сиёсий соҳа, маънавий-мафкуравий вазият) ва субъектив омиллар (таълим, тарбия ва мустақил таълим) таъсирида шаклланиши очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда шахс маданий савиясини юксалтиришнинг замонавий билим билан қуроллантириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни чуқур сингдириш, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий анъаналарга чуқур ҳурмат, адабиёт ва санъатга қизиқтириш, маданий меросни асраб-авайлаш йўналишларининг ижтимоий-фалафий хусусиятлари очиб берилган; 
маърифий жамият барпо этишда шахс маданий савиясини юксалтиришга ҳалал бераётган ижтимоий иллатлар (билимнинг қардсизлашуви, ахлоқий деградация, ғоявий нигилизм, псевдоқадриятларнинг пайдо бўлиши, аксиологик деформация, псевдоадабиёт ва псевдосанъат ривожи)ни бартараф этишда маданий-маърифий ишларни такомиллаштириш зарурати асослаб берилган.
III. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистондаги ижтимоий жараёнларнинг шахс маданий савиясига таъсирини тадқиқ қилиш орқали олинган илмий натижалар асосида: 
реал воқеликнинг илмий инъикоси асосида тарихий тараққиёт давомида шахс маданий савияси ижтимоий-иқтисодий фаолиятнинг ўзгариши, қадрият ва парадигмалар янгиланиши, маданий ривожланиш, прогрессив тараққиёт тамойилларига кўра турли характерга (мифологик, теоцентрик, антропологик, рационал, плюралистик) эга бўлганига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ОТ-Ф1-106 “Ўрта асрлар Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилиши” (2017-2020 йй) мавзуидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университетининг 2021 йил 21 декабрдаги 04/11-8512-сон маълумотномаси). Натижада, шахс маданий савиясининг шаклланиши қонуниятларига доир билимларни умумлаштиришга, амалий лойиханинг самарали бажарилиш ҳамда натижадорлигининг ошишига хизмат қилган; .
шахс маданий савиясининг таркибий қисмлари (билим, ғоя ва қадриятлардан воқифлиги) иқтисодий эҳтиёжларнинг ошиб бориши, прагматик сиёсат ва инсон қадрининг тобора юксалиши сабабига кўра объектив шарт-шароитлар (турмуш тарзи, сиёсий соҳа, маънавий-мафкуравий вазият) ва субъектив омиллар (таълим, тарбия ва мустақил таълим) таъсирида шаклланишига доир хулосалар ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 2020-2024 йилларига мўлжалланган “Ҳаракат дастури”нинг II боби 3-10 “Кучли ижтимоий сиёсат – халқ фаровонлигининг кафолати” бандлари ҳамда V боби 14-15 “Юрт келажаги ватанпарвар ёшлар қўлида” бандларида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари олий қадрият”, “Бугунги ёшлар Ўзбекистон эртаси, келажак бунёдкори” мавзусидаги семинар, “Миллий қадриятлар қадр топган юрт”, “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари”, “Ўзбекистон ёшлари сиёсий жараённинг фаол иштирокчиси” мавзулардаги давра суҳбатлари дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2021 йил 15 декабрдаги 01/02-457-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилган тадбирларда шахс маданий савияси билан боғлиқ хусусиятларни аниқлаш, ёш авлоднинг мадний савиясини оширишда объектив ва субъектив омилларни ҳисобга олиш, шу асосда ижтимоий сиёсат юритиш механизмларини ишлаб чиқишда методологик асос сифатида хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонда шахс маданий савиясини юксалтиришнинг замонавий билим билан қуроллантириш, маънавий-ахлоқий қадриятларни чуқур сингдириш, инсонпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий анъаналарга чуқур ҳурмат, адабиёт ва санъатга қизиқтириш, маданий меросни асраб-авайлаш йўналишларига оид назарий мулоҳазалар ва амалий тавсиялардан тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил учун мўлжалланган “Ёшларда соғлом маънавий дунёқараш, жумладан, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, уларда санъат ва маданиятга меҳр-муҳаббат туйгуларини ошириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш, ахборот ҳуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қарши чора-тадбирлар” ижросини таъминлашда, “Глобаллашув шаротида жамият ҳаётини демократлаштириш жараёнидаги маънавий-ахлоқий қадриятлар ривожини тадқиқ қилишга доир янги авлод илмий-фалсафий адабиётларни яратиш” (2017-2020 йй) мавзуидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 1 июндаги 02-08/630-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг дунёқарашини замонавий билим, юксак маънавият ва маърифат асосида шакллантиришга хизмат қилган;
маърифий жамият барпо этишда шахс маданий савиясини юксалтиришга ҳалал бераётган ижтимоий иллатлар (билимнинг қардсизлашуви, ахлоқий деградация, ғоявий нигилизм, псевдоқадриятларнинг пайдо бўлиши, аксиологик деформация, псевдоадабиёт ва псевдосанъат ривожи)нинг бартараф этишда маданий-маърифий ишларни такомиллаштириш заруратига оид амалий таклиф ва тавсиялардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпанияси томонидан маънавий-маърифлй мавзулардаги кўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар тайёрлашда, “Олтин воҳа” радиоканали орқали 2021 йил 25 апрель куни эфирга узатилган “Нафосат” радиоэшиттиришнинг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 17 майдаги 12-15/151-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинлар ва тингловчиларнинг шахс маданий савиясининг шаклланиши билан боғлиқ долзарб муаммолар билан таништиришга ҳамда уларни бартараф этиш йўлларига оид билимларини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish