Sayt test rejimida ishlamoqda

Сапаев Ғуломжон Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мунис Хоразмийнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий-маърифий қарашлари”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Fal263
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Сафарбоев Мадраҳим, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Расмий оппонентлар: Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори, доцент; Файзихўжаева Дилбар Иргашевна, фалсафа фанлари номзоди, доцент 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Мунис Хоразмийнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий-маърифий қарашларининг ҳозирги давр учун илмий-назарий ва амалий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХIХ аср Хоразм ижтимоий-фалсафий тафаккур тараққиётида Мунис Хоразмийнинг халқнинг турмуш даражасини кўтариш, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш, одиллик ва халқпарварликка оид ижтимоий-фалсафий ҳамда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварликка оид маънавий-маърифий қарашлари муҳим аҳамият касб этганлиги асосланган;
Мунис Хоразмийнинг борлиқ фалсафасига алоқадор табиат ва инсон борлиғи, вақт, ҳаракат, гносеологик қарашлари мазмунидаги тил, тафаккур, ақл ва ҳиссиётга оид пантеистик (олам ва одамнинг ягона яратувчиси Оллоҳ), антропологик (инсон олий қадрият), гуманистик (халқпарварлик, инсон камолоти) ғоялари диалектик тамойиллар асосида очиб берилган;
“Мунис ул-ушшоқ” ва “Фирдавс ул-иқбол” асарларидаги давлат ва уни бошқаришнинг адолатпарварлик, жаҳолатга қарши маърифат, тинчликпарварлик, жамият манфаатлари устуворлиги каби тамойилларнинг давлат ва жамият бошқарувида инсон қадрини юксалтириш, халқпарвар давлат барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, маънавий тараққиётни таъминлашдаги аҳамияти асослаб берилган; 
маърифатпарвар шоирнинг диний-ирфоний ва гуманистик ғоялари мазмунидаги муҳаббат, дўстлик, садоқат, вафодорлик каби инсоний фазилатларнинг аксиологик талқини асосида уларнинг баркамол авлодни юксак маънавият, фидойилик ва ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш зарурати асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мунис Хоразмийнинг ижтимоий-фалсафий ва маънавий-маърифий қарашларининг назарий ва амалий аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ХIХ аср Хоразм ижтимоий-фалсафий тафаккур тараққиётида Мунис Хоразмийнинг халқнинг турмуш даражасини кўтариш, тинчлик ва фаровонликни таъминлаш, одиллик ва халқпарварликка оид ижтимоий-фалсафий ҳамда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, инсонпарварликка оид маънавий-маърифий қарашлари муҳим аҳамият касб этганлигига доир илмин-назарий хулосалар Ўзбекистон файласуфлари миллий жамияти ва Республика Маънавият ва маърифат маркзи ҳамкорлигида бажарилган ПЗ-201709303386 “Ўзбекистонда миллий қадриятлар. диний бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда фалсафий мероснииг ўрнини илмий тадқиқ этиш асосида Ўзбекистон фалсафаси тарихи (3 томлик, ўзбек тилида) китобининг III томини нашрга тайёрлаш” (2018-2020 йй) мавзуидаги илмий-амалий грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 29 апрелдаги 15-сон маълумотномаси). Натижада, “Ўзбек фалсафаси тарихи” китобининг III жилдидаги маърифатпарвар олим Мунис Хоразмийга бағишланган “Шермуҳаммад Амир Авазбий ўғли Муниснинг фалсафий қарашлари” бобининг мазмунини бойитишга хизмат қилган;
Мунис Хоразмийнинг борлиқ фалсафасига алоқадор табиат ва инсон борлиғи, вақт, ҳаракат, гносеологик қарашлари мазмунидаги тил, тафаккур, ақл ва ҳиссиётга оид пантеистик (олам ва одамнинг ягона яратувчиси Оллоҳ), антропологик (инсон олий қадрият), гуманистик (халқпарварлик, инсон камолоти) ғояларининг диалектик хусусиятларига оид илмий янгилик ва таклифларидан “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасининг “Хоразм давлати хонлари тарихи”, “Огаҳий” музейи экспозицияларнинг матнлари, кўргазма ва фондини янги маълумотлар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 10 майдаги 04-12-08-2387-сон маълумотномаси). Натижада, XVIII-XIX асрлар Хоразм ижтимоий-фалсафий фикрлар тарихидаги мавжуд бўшлиқни тўлдириш, шунингдек, миллий тарихимизга оид музейлар фондини ҳамда “Ичан- қалъа” давлат музей-қўриқхонаси “Хоразмнинг дурдона битиклари” экспозициясини мазмунан бойитишда, аждодларимиз маънавий меросини жаҳон ҳамжамиятига етказишда, аждодларимизга бўлган ҳурмат-эҳтиромни юксалтиришга хизмат қилган;
“Мунис ул-ушшоқ” ва “Фирдавс ул-иқбол” асарларидаги давлат ва уни бошқаришнинг адолатпарварлик, жаҳолатга қарши маърифат, тинчликпарварлик, жамият манфаатлари устуворлиги каби тамойилларнинг давлат ва жамият бошқарувида инсон қадрини юксалтириш, халқпарвар давлат барпо этиш, қонун устуворлигини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, маънавий тараққиётни таъминлашдаги аҳамиятига оид хулосалар ва амалий тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат маркази “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар” 33-банди “12 ойга - 12 аллома” лойиҳасини амалга оширишда, буюк аждодларимиз ҳаёти, илмий ва маънавий-маърифий мероси ҳақида рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш, танловлар ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 5 майдаги 02/08-502-сон маълумотномаси). Натижада, мутафаккир асарларида илгари сурилган ижтимоий-фалсафий ва маънавий-маърифий ғоялар таълим-тарбия ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида назарий-методологик асос сифатида ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигининг ошишига хизмат қилган; 
маърифатпарвар шоирнинг диний-ирфоний ва гуманистик ғоялари мазмунидаги муҳаббат, дўстлик, садоқат, вафодорлик каби инсоний фазилатларнинг аксиологик талқини асосида уларнинг баркамол авлодни юксак маънавият, фидойилик ва ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялашга оид назарий умумлашма ва амалий таклифлардан Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2020-2021 йилларда эфирга узатилган маънавий-маърифий ва тарбиявий мавзудаги “Маънавият сабоқлари”, “Мукаммаллик” телекўрсатувларнинг дастур сценарийлари, “Ассалом Хоразм!” кўрсатувининг “Кун меҳмони” рукнини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 20 апрелдаги 09-05/21-75-сон далолатномаси). Натижада, телетомошабинларда ёш авлодни юксак маънавият, фидойилик ва ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик руҳида тарбиялаш зарурати асосланган ҳамда маънавий-маърифий йўналишда телекўрсатувлар тайёрлашда тарғибот ва ташвиқот, таълим-тарбиявий, назарий-методологик асос сифатида хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish