Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаев Умиджон Саидкамоловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Глобаллашув шароитида ёшларнинг инновацион тафаккурини шакллантириш механизмлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Fal328.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика Маънавият ва маърифат маркази 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Тураев Шавкат Нишонович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Вохидова Мунира Тулкиновна, фалсафа фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида ёшларнинг инновацион тафаккурини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришнинг ижтимоий-фалсафий концептуал асосларини очиб беришдан иборат.
II.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсониятнинг тарихий-тараққиёт жараёнида тафаккурда инновацион характернинг шаклланиши, фикр юритиш, қарор қабул қилиш, тўғри ҳаётий йўл тутиш каби шарқона, натурфалсафий ва рационалистик ғарбона тамойилларга асосланган генезиси, мистик, диний-маърифий, диалектик ва аналитик ривожланиш босқичлари, файласуф олимларнинг пантеистик, теоцентрик, интуитив ва цивилизацион фикр ва қарашлари фалсафий жиҳатдан очиб берилган;
жамият ва давлат ривожида тенглик, адолатли жамият, фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати, инсон қадри тамойилларни таъминлаш интеллектуал салоҳият билан боғлиқ эканлиги асосланиб, инновацион ва креатив тафаккур оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон бериши, инсон интеллектининг интеграл структураси профессионал фаолияти орқали юзага чиқиши сабабли интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни тарбиялашнинг мезони эканлиги асослаб берилган;
давлат ва жамият фаровонлигини таъминлашда интеллектуал салоҳияти юқори, инновацион фикрлай оладиган тафаккури теран ёшларни тарбиялашнинг мақсад ва муддаоларини тўғри шакллантириш, тарихий жараёнларнинг инсоният тафаккурига таъсири, моддий ва маънавий эҳтиёжлар боғлиқлиги, узлуксиз таълим тизими каби омилларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари аниқлаштирилган;
ёшлар инновацион тафаккурини шакллантиришда келажакка раҳна солувчи, ўзида ёвуз ва бузғунчи ғояларни намоён этувчи таҳдид ва хатарларга қарши ўз-ўзига нисбатан талабчанлик, мақсадни ифодалай олиш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш механизмлари ҳамда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, дахлдорлик ҳиссини ошириш, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигига эришиш, инсонпарварлик ва халқпарварлик каби тамойиллар илғор тажрибалар асосида такомиллаштирилган.
III.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида ёшларнинг инновацион тафаккурини шакллантириш механизмларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсониятнинг тарихий-тараққиёт жараёнида тафаккурда инновацион характернинг шаклланиши, фикр юритиш, қарор қабул қилиш, тўғри ҳаётий йўл тутиш каби шарқона, натурфалсафий ва рационалистик ғарбона тамойилларга асосланган генезиси, мистик, диний-маърифий, диалектик ва аналитик ривожланиш босқичлари, файласуф олимларнинг пантеистик, теоцентрик, интуитив ва цивилизацион фикр ва қарашларига оид илмий хулоса ва умулашмалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг “Глобаллашув шароитида тинчлик ва барқарорликка таҳдид солувчи ғоявий, мафкуравий ва ахборот ҳуружларига қарши курашнинг замонавий механизм ва технологияларини яратиш” (2017-2021 йй) мавзуидаги амалий лойиҳани бажаришда ҳамда 2021 йил “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” мавзусида туркум ҳудудий ва масофавий ўқувлар ташкил этишга қаратилган тарғибот ишларини амалга оширишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 12 ноябрдаги 03/08/1435-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, маънавий-маърифий тарғибот ишлари ва ёшларда зарарли ёт ғояларга қарши иммунитетни шакллантиришдаги тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини оширишга, ёшларда соғлом дунёқараш, китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот-коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини юксалишига хизмат қилган;
жамият ва давлат ривожида тенглик, адолатли жамият, фуқаролик жамияти, жамоатчилик назорати, инсон қадри тамойилларни таъминлаш интеллектуал салоҳият боғлиқ эканлиги асосланиб, инновацион ва креатив тафаккур оқилона амалий фаолият билан шуғулланишига имкон бериши, инсон интеллектининг интеграл структураси профессионал фаолияти орқали юзага чиқиши сабабли интеллектуал салоҳиятга эга ёшларни тарбиялашнинг мезонига доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги низомининг III боби Г банди “Миллий тикланишдан - миллий юксалиш сари!” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 9 ноябрдаги 2-13-23-2783-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг билим олишларини рағбатлантириш, уларда инновацион тафаккур ва креатив фикрлаш қобилиятларини шакллантириш, давлат ва жамият фаровонлигини таъминлашда ҳар томонлама етук интелектуал салоҳияти юқори, ватанпарвар ёшларни тарбиялашга доир тарғибот-ташвиқот тадбирлари дастурларининг назарий-методологик асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган; 
давлат ва жамият фаровонлигини таъминлашда интеллектуал салоҳияти юқори, инновацион фикрлай оладиган тафаккури теран ёшларни тарбиялашнинг мақсад ва муддаоларини тўғри шакллантириш, тарихий жараёнларнинг инсоният тафаккурига таъсири, моддий ва маънавий эҳтиёжлар боғлиқлиги, узлуксиз таълим тизими каби омилларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларига доир илмий янгилик ва хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг “Ёшлар қаноти” дастурини амалга оширишда, IV. Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, мамлакатда таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этишнинг устувор йўналишлари ижросини таъминлашда “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари”, “Инсонни ўзгартириш орқали жамиятни ўзгартириш”, “Узлуксиз тарбия ва таълим – мустаҳкам жамият ва қудратли давлат пойдевори” тарғибот тадбирларини сценайриларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2021 йил 4 ноябрдаги 04/01-381-сон маълумотномаси). Натижада, жамият ва давлат ривожининг асосий таянчи ҳисобланган ёшларнинг билим даражасини юксалтириш, ватанпарварлик, жамиятимизда амалга оширилаётган ўзгариш ва ислоҳотларга шахсий дахлдорлик туйғуларини шакллантиришдаги тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ёшлар инновацион тафаккурини шакллантиришда келажакка раҳна солувчи, ўзида ёвуз ва бузғунчи ғояларни намоён этувчи таҳдид ва хатарларга қарши ўз-ўзига нисбатан талабчанлик, мақсадни ифодалай олиш, лидерлик қобилиятини ривожлантириш механизмлари ҳамда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, дахлдорлик ҳиссини ошириш, миллий ва умуминсоний қадриятларнинг уйғунлигига эришиш, инсонпарварлик ва халқпарварлик каби тамойилларга оид назарий хулоса ва умулашмалар ҳамда амалий таклиф-тавсиялардан Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил апрел-май ойларида эфирга узатилган “Ассалом Хоразм” телекўрсатувлари дастур сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2021 йил 12 ноябрдаги 09-05/21-203-сон маълумотномаси). Натижада, оммавий ахборот воситалари орқали ёшлар инновацион ва креатив тафаккурини ривожлантиришга доир телекўрсатувлар ва тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish