Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшкурбонов Сирожиддин Бозоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Сурхон воҳаси аҳолисининг хўжалик-маданий ҳаётида анъаналар ва замонавийлик (деҳқончилик мисолида)”, 07.00.07–Этнография, этнология ва антропология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD /Tar791.
Илмий раҳбар: Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.78.02. 
Расмий оппонентлар: Турсунов Нурулло Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, доцент; Қаюмов Асрор Райимович, тарих фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхон воҳаси аҳолисининг деҳқончилик хўжалиги маданиятидаги анъанавий ва замонавий жараёнларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхон воҳаси аҳолисининг хўжалик-маданий ҳаётида тоғлар, қирлар, сойларга хос табиий-географик муҳит, булоқлар, жилғалар, ирмоқлар, дарёлар, кўлларга оид гидроэкологик муаммолар, деҳқончиликдаги экин турлари, нави ва таркиби ҳамда маданий экинлар туслигига таъсир ўтказиб борганлиги, бу ўз навбатида асрий хўжалик анъаналарининг ўзгаришига олиб келганлиги аниқланган;
минтақада анъанавий деҳқончиликнинг “суғорма”, “лалми”, “қайир”, “баҳорги”, “кузги”, “оқ экин”, “кўк экин”, “эртачи”, “кечки”, “шудгор”, “мола”, “омоч” каби локал типларга бўлинганлиги, аҳолининг этноҳудудий жойлашуви, кўчманчи, ўтроқ, ярим ўтроқ турмуш тарзи деҳқончиликнинг этник гуруҳлараро ихтисослашувида муҳим омил бўлганлиги далилланган; 
воҳанинг турли табиий-географик ҳудудларида деҳқончилик турларининг  шаклланганлиги (дарё ва сув манбаларига яқин жойларда полизчилик, сабзавотчилик, шоликорлик, тоғ ҳамда тоғолди ҳудудларида дончилик ва боғдорчилик), маҳаллий экинлар билан бир қаторда помидор, картошка, бодринг, редиска, карам каби янги экин турларининг тарқалиши, замонавий меҳнат қуроллари ва агротехнологияларнинг асрий хўжалик-маданий анъаналар билан уйғунлашиб, бир-бирини тўлдириб борганлиги аниқланган;
воҳада бугунги кунгача сақланиб қолган экин экиш, ҳосил йиғиб олиш ва экин-тикинчилик билан боғлиқ “она буғдой”, “тулки қочди”, “ғалвир”, “хирмон”, “сомон йиғув” сингари урф-одат ва маросимларнинг мавжудлиги, замонавий жамиятда инсон ва табиат муносабатлари, қишлоқда бозор иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда хусусий мулкчилик шаклларининг қарор топишида муҳим аҳамият касб этганлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхон воҳаси аҳолисининг хўжалик-маданий ҳаётида анъаналар ва замонавийлик (деҳқончилик мисолида) мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқотлар юзасидан ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Сурхон воҳаси аҳолиси хўжалик маданий ҳаётида тоғлар, қирлар, сойларга хос табиий-географик муҳит, булоқлар, жилғалар, ирмоқлар, дарёлар, кўлларга оид гидроэкологик муаммолар, деҳқончиликдаги экин турлари, нави ва таркиби ҳамда маданий экинлар туслигига таъсир ўтказиб борганлиги, бу ўз навбатида асрий хўжалик анъаналарининг ўзгаришига олиб келганлиги, минтақада анъанавий деҳқончиликнинг “суғорма”, “лалми”, “қайир”, “баҳорги”, “кузги”, “оқ экин”, “кўк экин”, “эртачи”, “кечки”, “шудгор”, “мола”, “омоч” каби локал типларга бўлинганлиги, аҳолининг этноҳудудий жойлашуви, кўчманчи, ўтроқ, ярим ўтроқ турмуш тарзи деҳқончиликнинг этник гуруҳлараро ихтисослашувида муҳим омил бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди фаолиятида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2021 йил 23 декабрдаги 01-44/23.12.21-сон маълумотномаси). Натижалар маданий меросни сақлаш, аҳоли ўртасида номоддий маданиятга бўлган муносабатни янада юксалтириш, уларни келажак авлодга етказиш ва миллий меросни кенг миқёсда тарғиб қилишда муҳим манбавий асос бўлиб хизмат қилган;
воҳанинг турли табиий-географик ҳудудларида деҳқончилик турларининг  шаклланганлиги (дарё ва сув манбаларига яқин жойларда полизчилик, сабзавотчилик, шоликорлик, тоғ ҳамда тоғ олди ҳудудларида дончилик ва боғдорчилик), маҳаллий экинлар билан бир қаторда помидор, картошка, бодринг, редиска, карам каби янги экин турларининг тарқалиши, замонавий меҳнат қуроллари ва агротехнологияларнинг асрий хўжалик-маданий анъаналар билан уйғунлашиб, бир-бирини тўлдириб борганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг 2021 йил 29 декабрдаги 01/03-3556-сон маълумотномаси). Натижалар аҳолининг томорқа орқали тадбиркорлик билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилганлиги ҳамда унинг ҳуқуқий асослари таъминланганлигининг этносоциологик таҳлилларига асосланган маълумотларни олишга хизмат қилган;
воҳада бугунги кунгача сақланиб қолган экин экиш, ҳосил йиғиб олиш ва экин-тикинчилик билан боғлиқ “она буғдой”, “тулки қочди”, “ғалвир”, “хирмон”, “сомон йиғув” сингари урф-одат ва маросимларнинг мавжудлиги, замонавий жамиятда инсон ва табиат муносабатлари, қишлоқда бозор иқтисодиётининг ривожланиши ҳамда хусусий мулкчилик шаклларининг қарор топишида муҳим аҳамият касб этганлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 19 январдаги 06-28-115-сон маълумотномаси). Натижалар хўжалик маданиятимизнинг ҳолати, тикланиши, ривожланиши ва сақланиши ҳақида халқимиз тасаввурини бойитиш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish