Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Икромжон Ибрагимовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Кўҳитангтоғ қишлоқлари аҳолиси номоддий маданиятининг этник ва локал хусусиятлари”, 07.00.07 – “Этнография, этнология ва антропология” (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Таr716.
Илмий  раҳбар: Турсунов Сайпулла Нарзуллаевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият  кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Таr.78.02. 
Расмий оппонентлар: Убайдуллаева Барно Машрабжоновна, тарих фанлари доктори, профессор; Раҳмонов Фахриддин Шоймардонович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Кўҳитангтоғ қишлоқлари аҳолиси номоддий маданиятининг этник ва локал хусусиятларини этнологик йўналишда очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кўҳитангтоғ қишлоқларида мавжуд бўлган хўжалик, оилавий, табобат билан боғлиқ маросимлар, халқ оғзаки ижоди ва анъанавий “бештош”, “чанта”, “ўйманкўч”, “жумутоқ”, “сандиқча”, “ҳандалаки” каби ўйинларнинг ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги далилланган;
аҳолининг иш бошлашдан олдин «рисола» олиши шартлиги, ёшларнинг илк даромадидан «йўлтўра» ҳақи берганлиги, мерганлар ўртасида «ўмма» ҳолати билан боғлиқ одатлари мавжуд бўлганлиги ҳамда кундалик ҳаётда «юлдуз жадвали»нинг ўрни юқори эканлиги аниқланган;
ҳудудда қозондошлик анъанасининг мавжуд бўлганлиги, унаштирув маросимида қирқ дона “қайирма”, “патир”, “қатлама”, “чўзма” каби нонларнинг тайёрланиши, қабрга қўйишда “бурчак” усулидан фойдаланилганлиги, халқ табобатида “қайтарма”, “боқин”, “қоқин”, “аласлаш” ва “китоб очириш” каби усуллардан фойдаланилганлиги аниқланган;
аҳоли номоддий маданиятига хос «бадаш» билан боғлиқ қадриятлар, Боғлидарада полвонлар, Хомконда чавандозлар мактабларининг мавжуд бўлганлиги, миллий спорт ўйинларининг ўтказилиш тартиби Тожикистоннинг Ҳисор, Қоратегин, Шаартуз, Туркманистоннинг Калиф ва Карки туманларидан даф, чанқовуз каби мусиқий асбоблари билан фарқланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кўҳитангтоғ қишлоқлари  аҳолиси номоддий  маданиятининг этник ва локал хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижаси асосида:
Кўҳитангтоғ қишлоқларида мавжуд бўлган хўжалик, оилавий, табобат билан боғлиқ маросимлар, халқ оғзаки ижоди ва анъанавий “бештош”, “чанта”, “ўйманкўч”, “жумутоқ”, “сандиқча”, “ҳандалаки” каби ўйинларнинг ўзига хос хусусиятларга эга эканлиги, аҳолининг иш бошлашдан олдин «рисола» олиши шартлиги, ёшларнинг илк даромадидан «йўлтўра» ҳақи берганлиги, мерганлар ўртасида «ўмма» ҳолати билан боғлиқ одатлари мавжуд бўлганлиги ҳамда кундалик ҳаётда «юлдуз жадвали»нинг ўрни юқори эканлиги тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг телекўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 19 январдаги 06-28-118-сон маълумотномаси). Натижада миллий анъаналар ва қадриятларни асраб-авайлаш, кенг тарғиб қилиш, шунингдек, ёшлар кўнглида юртсеварлик, маданий ва маънавий меросга ҳурмат туйғуларини кучайтиришга асос бўлган;
ҳудудда қозондошлик анъанасининг мавжуд бўлганлиги, унаштирув маросимида қирқ дона “қайирма”, “патир”, “қатлама”, “чўзма” каби нонларнинг тайёрланиши, қабрга қўйишда “бурчак” усулидан фойдаланилганлиги, халқ табобатида “қайтарма”, “боқин”, “қоқин”, “аласлаш” ва “китоб очириш” каби усуллардан фойдаланилганлиги, аҳоли номоддий маданиятига хос «бадаш» билан боғлиқ қадриятлар, Боғлидарада полвонлар, Хомконда чавандозлар мактабларининг мавжуд бўлганлиги, миллий спорт ўйинларининг ўтказилиш тартиби Тожикистоннинг Ҳисор, Қоратегин, Шаартуз, Туркманистоннинг Калиф ва Карки туманларидан даф, чанқовуз каби мусиқий асбоблари билан фарқланиши хусусидаги маълумотлардан Республика «Маънавият ва маърифат» марказининг ташкилий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 24 январдаги 02/08/83-сон маълумотномаси). Бу эса, мамлакатимиз аҳолиси, хусусан, ёшлар онгига инсонийлик ғояларини сингдириш,  телерадиокўрсатув ва эшиттиришлари орқали анъанавий халқ маросимлари ва миллий қадриятларни тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish