Sayt test rejimida ishlamoqda

Болтабоев Хамидулло Хабибуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумтаълим мактаби ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш орқали жисмоний маданиятини такомиллаштириш», 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам В2021.2PhD/Ped2506.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Абдували Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат  университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Усмонхўжаев Талъат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Самарқанд  давлат  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаби ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш орқали жисмоний маданиятини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш ва жисмоний маданиятини ривожлантириш жараёнлари жисмоний хусусиятларнинг анатомик, физиологик, асаб тизимларини самарали ривожлантириш, соғлом ҳаёт кечиришнинг афзалликлари, шарт-шароитлари ҳамда жисмоний маданиятнинг одатдаги зарур элементларини мустаҳкам тарзда шакллантиришнинг қулайлиги ва оммабоплигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ташкил этишнинг гипокенезия, гиподинамия, биоритм каби физиологик хусусиятлари жисмоний статус кўрсаткичларининг турли ёшдаги ўқувчилар онтогенезида организмнинг ишга киришиш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш моделининг натижавий – баҳолашга доир компоненти мотивацион, жисмоний меъёр, интенсив соғломлаштириш  жараёнларининг қарор топиши, жисмоний тайёргарликни олиб боришга тайёргарлик каби таксономик кўрсаткичлар билан валидлик даражасининг мутаносиблигини  ҳисобга олиш орқали такомиллаштирилган;
умумтаълим мактаблари ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини жисмоний маданият орқали такомиллаштириш жараёни жисмоний машқлар, мардлик, жасорат, ботирлик каби субъектив омиллар, қуёш, сув, ҳаво каби объектив омилларнинг адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини  таъминлаш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш орқали жисмоний маданиятини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ташкил этиш ва жисмоний маданиятини ривожлантириш жараёнлари жисмоний хусусиятларнинг анатомик, физиологик, асаб тизимларини самарали ривожлантириш, соғлом ҳаёт кечиришнинг афзалликлари, шарт-шароитлари ҳамда жисмоний маданиятнинг одатдаги зарур элементларини мустаҳкам тарзда шакллантиришнинг қулайлиги ва оммабоплигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг   2021 йил 17 ноябрдаги 89-03-2889-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда мустаҳкам соғлом турмуш тарзини ташкил этиш асосида жисмоний маданиятини ривожлантиришга  эришилган; 
умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг соғлом турмуш тарзини ташкил этишнинг гипокенезия, гиподинамия, биоритм каби физиологик хусусиятлари жисмоний статус  кўрсаткичларининг  турли ёшдаги ўқувчилар онтогенезида организмнинг ишга киришиш хусусиятларини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан “Ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини ташкил этишнинг физиологик  хусусиятлари” номли машғулотлар тўпламини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 7 декабрдаги 01/11-02/02-1703-сон маълумотномаси). Натижада, турли ёшдаги ўқувчилар онтогенезида организмнинг ишга кириш хусусиятлари аниқлаштирилган; 
машғулотлар жараёнида ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини ривожлантириш моделининг натижавий – баҳолашга доир компоненти мотивацион, жисмоний меъёр, интенсив соғломлаштириш  жараёнларининг қарор топиши, жисмоний тайёргарликни олиб боришга тайёргарлик каби таксономик кўрсаткичлар билан валидлик даражасининг мутаносиблигини  ҳисобга олиш орқали такомиллаштиришга доир ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини жисмоний маданият орқали такомиллаштириш жараёни жисмоний машқлар, мардлик, жасорат, ботирлик каби субъектив омиллар, қуёш, сув, ҳаво каби объектив омилларнинг адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини  таъминлаш  асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида бажарилган И-2017-1-1413-рақамли “Ўқувчи ёшлар учун олимпия таълимининг самарали тизимини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 7 декабрдаги 01/11-02/02-1703-сон маълумотномаси). Натижада, жисмоний маданиятни такомиллаштириш бўйича соғломлаштириш дастурлари  ишлаб чиқилган ва амалиётга тадбиқ этилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish