Sayt test rejimida ishlamoqda

Дадабоев Рустамжон Рахимжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1021.
Илмий раҳбар: Сулаймонов Асқарали, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03.  
Расмий оппонентлар: Эгамбердиева Турғуной Ахмаджоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Утебаев Тажибай Тилемуратович, педагогика фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарсларида ахлоқий тарбиялашга йўналтирилган компетенциялар мазмуни ва методларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарсларида ахлоқий тарбиялаш  жараёнининг  педагогик  хусусиятлари умуминсоний, ахлоқий тамойилларига содиқ бўлиш, жамият ахлоқий талаблари ва меъёрлари  ахлоқий тафаккур тизимини шакллантиришнинг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштирилган;
жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялаш жараёнларининг узвийлиги ва узлуксизлиги ўқувчиларга ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсир этиш, мослашиш жараёнининг горизонтал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ҳамда изчиллик тамойилларига кўра  такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялашнинг педагогик  механизмлари жисмоний тарбиянинг зарур элементлари анатомик, физиологик, психологик, ташкилий жиҳатлари, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва иқтидорларини ривожлантиришга йўналтирилган мотивацион жараён босқичларини юзага келтириш асосида такомиллаштирилган; 
бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарсларида ахлоқий тарбиялашнинг дидактик тизими ижтимоий муносабатлар тизимида ўқувчи шахсининг фаоллиги, таълим жараёнининг субъекти эканлигини акс эттирувчи дидактик жараённи ташкил этиш шакллари асосида такомиллаштирилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш юзасидан олинган натижалар асосида:
бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарсларида ахлоқий тарбиялаш  жараёнининг   педагогик  хусусиятлари умуминсоний, ахлоқий тамойилларига содиқ бўлиш, жамият ахлоқий талаблари ва меъёрлари  ахлоқий тафаккур тизимини шакллантиришнинг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражаси барқарорлигини ҳисобга олиш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2019 йил 10 декабрда тасдиқланган “Умумий ўрта таълимнинг жисмоний тарбия фани бўйича миллий ўқув дастури” ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 25 апрелдаги 01/11-02/02-565-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарсларида ахлоқий тарбиялаш  жараёнининг  такомиллашишига эришилган;
жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялаш жараёнларининг узвийлиги ва узлуксизлиги ўқувчиларга ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсир этиш, мослашиш жараёнининг горизонтал ва вертикал таъсир кўрсатиш хусусиятлари ҳамда изчиллик тамойилларига кўра  такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Умумий ўрта таълимнинг жисмоний тарбия фани бўйича миллий ўқув дастури”да ўқувчилар фаолиятига қўйиладиган эстетик маданият ва ижодкорлик компетенцияларини ривожлантиришда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 25 апрелдаги 01/11-02/02-565-сон маълумотномаси). Натижада,жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялаш жараёнларининг узвийлиги ва узлуксизлиги интеграцияси таъминланган;
бошланғич синф ўқувчиларини ахлоқий тарбиялашнинг педагогик  механизмлари жисмоний тарбиянинг зарур элементлари анатомик, физиологик, психологик, ташкилий жиҳатлари, ўқувчиларнинг қобилиятлари ва иқтидорларини ривожлантиришга йўналтирилган мотивацион жараён босқичларини юзага келтириш асосида такомиллаштириш ҳамда бошланғич синф ўқувчиларини жисмоний тарбия дарсларида ахлоқий тарбиялашнинг дидактик тизими ижтимоий муносабатлар тизимида ўқувчи шахсининг фаоллиги, таълим жараёнининг субъекти эканлигини акс эттирувчи дидактик жараённи ташкил этиш шаклларини амалиётга тадбиқ этиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялардан жисмоний тарбия йўналиши мутахассисларининг тингловчилари учун “Педагогнинг касбий компетентлиги ва маҳорати” модули ўқув материалларини яратиш жараёнида фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 25 апрелдаги 01/11-02/02-565-сон маълумотномаси). Натижада,жисмоний тарбия дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг ахлоқий тарбиясини шакллантиришга доир назарий билим ҳамда амалий малакалар тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish