Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Акмалжон Юлдашевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Аралаш таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш» 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам В2021.2PhD/Ped2506. 
Илмий раҳбар: Эгамбердиева Нодира Мелибоевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/05.06.2020.Ped.76.03. 
Расмий оппонентлар: Ханькелдиев Шер Хакимович, педагогика  фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Насиба Жўраевна, педагогика фанлари  номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот:  Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади аралаш таълим технологиялари асосида бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш механизмларини такомиллаштиришдан  иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг мазмуни бир мақсадга йўналтирилган педагогик фаолият таъсирида ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, мустақил билим эгаллаш, касбни такомиллаштириш каби назарий ва амалий даражаларининг индикаторларини белгилаш асосида аниқлаштирилган;  
бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари ижтимоий, руҳий ва жисмоний фаолликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги фаолиятни горизонтал ва вертикал интеграциясини ташкил этиш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотларида соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг дидактик параметрлари ва жараёнли-ташкилий асослари репродуктив таълимни ташкил этиш ва муваффақиятга эришиш мотивациясининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражалари барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг дидактик тизими таълим олувчиларнинг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш даражаси билан ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аралаш таьлим технологиялар асосида бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар:
бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг мазмуни бир мақсадга йўналтирилган педагогик фаолият таъсирида ўз-ўзини мустақил ривожлантириш, мустақил билим эгаллаш, касбни такомиллаштириш каби назарий ва амалий даражаларининг индикаторларини белгилаш асосида аниқлаштирилганлигига оид таклифлар «Педагогика соҳаси» Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 89-03-929-сон маълумотномаси). Натижада, педагогика олий таълим муассасалари бўлажак ўқитувчилари  учун соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг мазмуни  ўқув дастурлари ва дарсликларга сингдирилган; 
бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари ижтимоий, руҳий ва жисмоний фаолликни ривожлантиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги фаолиятни горизонтал ва вертикал интеграциясини ташкил этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклифлар ERASMUS+дастури ModeHED -“Институт ва университетларда соғлиқни сақлашга оид фанларни модернизациялаш” мавзусидаги илмий лойиҳада белгиланган вазифаларни амалга оширишда, “Мактаб спорт лагери” номли лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги 89-03-929-сон маълумотномаси).  Натижада, олий таьлим муассасаларида жисмоний тарбия машғулотларида соғлом турмуш тарзи маданиятига бўлган садоқатни аниқлаш имконини берувчи диагностика процедуралари мажмуасини натижадорлиги ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг жисмоний тарбия машғулотларида соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг дидактик параметрлари ва жараёнли-ташкилий асослари репродуктив таълимни ташкил этиш ва муваффақиятга эришиш мотивациясининг интернал ва экстернал намоён бўлиш даражалари барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига ҳамда бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг дидактик тизими таълим олувчиларнинг рефлексив позициясини интеллектуал ривожланиш даражаси билан ички интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан ОТ-Ф1-36, Ф3-2016-0914183252 рақамли “Талабалар маънавиятини диагностика қилиш механизмларини такомиллаштириш” мавзусидаги фундалментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги  89-03-929-сон маълумотномаси).  Натижада, тадқиқот иши доирасида ишлаб чиқилган технология ва муаллифлик  усуллари  асосида бўлажак ўқитувчиларнинг соғлом турмуш тарзи маданиятини ривожлантиришнинг механизмлари такомиллаштирилган.   

Yangiliklarga obuna bo‘lish