Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашурова Тўлғаной Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни тасвирий фаолият орқали предметлар билан таништириш методикаси”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2021.4.PhD/Ped 2938  
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети 
Илмий раҳбар: Камолов Ифтихор Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020. Ped.70.02 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Асқарова Ўғилой Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Нафиса Шавкатовна, педагогика фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни тасвирий фаолият орқали предметлар билан таништириш жараёнини такомиллаштиришдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача ёшдаги болаларни предметлар билан таништириш жараёни билиш жараёнининг сезги, идрок, тафаккур, амалиётда қўллаш ҳамда мустаҳкамлаш босқичлари мазмунини ўқув қуроллари, геометрик фигуралар, мусиқа асбоблари, кундалик эҳтиёж буюмлари, табиий ва маиший  буюмлар каби предметлар билан бойитиш асосида такомиллаштирилган; 
тасвирий фаолиятга ўргатиш машғулотларида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ёш ва индивидуал хусусиятларига мос ҳолда информацион-рецептив, репродуктив, тадқиқотчилик, эвристик йўналишдаги методлардан фойдаланиш самарали эканлиги асосланган;
мактабгача ёшдаги болаларни предметлар билан таништиришнинг ветаген тажрибалар, ностандарт вазифалар, аналитик топшириқлар, мустақил ҳаракат каби ташкилий шакллари  предметларни визуал ўзлаштиришга доир ҳамда кўникмалар шаклланганлигини тавсифий белгиловчи когнитив, амалий ва ижодий мезонлар асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни предметлар билан таништириш моделининг функционал блоки имитация, конструкция ва визуализация фаолиятларига асосланган  “Автобусни топинг”, “Ҳайвонлар учун уй қуриш”, “Шифокорга ёрдам”, “Ер омбори” каби  дидактик ўйинларни ўз ичига олган мотивацион босқични киритиш орқали такомиллаштирилган. 
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ёшидаги болаларни тасвирий фаолият орқали предметлар билан таништириш методикасини ишлаб чиқиш бўйича тайёрланган услубий ва амалий таклифлар асосида:
мактабгача ёшдаги болаларни предметлар билан таништириш жараёни билиш жараёнининг сезги, идрок, тафаккур, амалиётда қўллаш ҳамда мустаҳкамлаш босқичлари мазмунини ўқув қуроллари, геометрик фигуралар, мусиқа асбоблари, кундалик эҳтиёж буюмлари, табиий ва маиший  буюмлар каби предметлар билан бойитиш асосида такомиллаштирилганига оид хулосаларидан “Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларида дастлабки математик билимларни шакллантиришга мўлжалланган мультимедияли интеллектуал ўйинлар” мавзусидаги амалий лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача Таълим вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 03-03/2-3922-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари дастлабки тасвирий фаолиятни шакллантиришга мўлжалланган мультимедияли интеллектуал ўйинларни такомиллаштириш имконини берган;
тасвирий фаолиятга ўргатиш машғулотларида мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг ёш ва индивидуал  хусусиятларига мос ҳолда информацион-рецептив, репродуктив, тадқиқотчилик, эвристик йўналишдаги методлардан фойдаланиш самарали эканлиги асосланганига доир хулосалар “Тасвирий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31майдаги 237-сон буйруғи, 237-176-сон нашр гувоҳномаси). Натижада мактабгача таълим йўналиши мутахасислик фанларини ўрганиш жараёнини самарадорлигини ошириш имконини берган; 
мактабгача ёшдаги болаларни предметлар билан таништиришнинг ветаген тажрибалар, ностандарт вазифалар, аналитик топшириқлар, мустақил ҳаракат каби ташкилий шакллари  предметларни визуал ўзлаштиришга доир когнитив,  кўникмалар шаклланганлигини тавсифий белгиловчи когнитив, амалий ва ижодий мезонлар асосида такомиллаштирилганига доир хулосалардан Қашқадарё, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари мактабгача таълим бошқармаси тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 28 декабрдаги 03-03/2-3922-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ёшдаги болаларда билишга бўлган қизиқишларнинг ортиши, предмет  билан таништириш бўйича билимлар, кўникмалар ҳамда улардан фойдаланиш заруратини тушуниш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish