Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғаниев Абдуқаҳҳор Гадоевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўқувчиларда мантиқий ва ностандарт тафаккур уйғунлиги асосида физикани ўқитиш назарияси ва методикаси (10-11-синф ва академик лицейлар мисолида”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Ped256.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Ризамат Давронович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Қарши давлат университетининг Педагогика институти.
Расмий оппонентлар: Турсунов Қаҳҳор Шоназарович, педагогика фанлари доктори, доцент; Муқимов Комил Муқимович, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг академиги; Абдиев Умирбек Бегматович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро  давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 10-11-синф ва академик лицей ўқувчиларида мантиқий ва ностандарт тафаккур уйғунлигини таъминлаш асосида физика фанини ўқитиш назарияси ва методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларнинг цензитивлик даврларида муҳим бўлган тўла фикрлаш кўникмалари физика фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи мантиқий ва ностандарт фикрлаш каби кўникмаларининг баҳолаш параметрлари билан ўзгариш динамикасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган; 
физика фанини ўқитиш методикаси интеллект хариталаридан фойдаланиш орқали визуал кўриш муҳитида янги назарияларни яратиш, фазовий кўриш ёрдамида интеллектни ривожлантириш, вербал маълумотларга визуал кўриниш бериш ва ностандарт ечимларга эришишга йўналтирилган талабаларнинг тўла фикрлаш кўникмасини шакллантириш борасида фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “Механика ва молекуляр физика” бўлимларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг тўла фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш модели аналитик-мантиқий, ностандарт  фикрлаш сингари кўникмалар  ва ностандарт тафаккурнинг тасаввур, анология, метафора ва интуиция каби шаклларини ўзаро уйғунликда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
физиканинг “электромагнит тўлқинлар, атом ва ядро физикаси” бўлимларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда тўла фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга доир “Электромагнит тўлқинлар”, “Ёруғликнинг табиати”, “Таъсирлашувлар” каби интеллект хариталари мантиқий ва аналитик фикрлашни ривожлантиришга қаратилган ижодий, таҳлилий ва қиёсий ёндошувларга асосланган топшириқларни ишлаб чиқиш, ностандарт фикрлашга алоқадор интуиция ва тасаввур ёрдамида фикрлашни фаоллаштириш муҳитида концентрик қўллаш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда мантиқий ва ностандарт фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш технологиясининг модели тўла фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган изоҳлаш, тасвирлаш, умумлаштириш каби мантиқий вазифалар ва муаммоли масалаларни ишлаб чиқиш ҳамда тажриба-изланишларда идентив модификациялаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларга мантиқий ва ностандарт тафаккур уйғунлигида физикани ўқитиш назарияси ва методикаси (10-11-синф ва академик лицейлар мисолида) мавзусига доир таклифлар асосида:
болаларнинг цензитивлик даврларида муҳим бўлган тўла фикрлаш кўникмалари физика фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи мантиқий ва ностандарт фикрлаш каби кўникмаларининг баҳолаш параметрлари билан ўзгариш динамикасини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилганига доир хулосалари асосида умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ва академик лицей ўқувчилари учун “Физика 10”, “Физика 11” дарсликлари яратилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022 йил 11 апрелдаги 01/11-01/9-473-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг мантиқий ва ностандарт фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш усулларини ишлаб чиқиш имконини берган;
физиканинг “Механика ва молекуляр физика” бўлимларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларнинг тўла фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш модели аналитик-мантиқий, ностандарт  фикрлаш сингари кўникмалар  ва ностандарт тафаккурнинг тасаввур, анология, метафора ва интуиция каби шаклларини талқин қилиш ўзаро уйғунликда қўллаш асосида такомиллаштирилганига доир хулосалари “Физика (Механика ва молекуляр физика)”, “Физика (Электродинамика асослари)” ҳамда “Физика (Оптика ва атом физикаси)” номли дарсликлар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 02/01-00-10-сон маълумотномаси). Натижада дарсликлардаги ностандарт топшириқлар, интуитив вазифалар, муамммоли лаборатория машғулотларини такомиллаштириш имконини берган;
физиканинг “электромагнит тўлқинлар, атом ва ядро физикаси” бўлимларини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда тўла фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга доир “Электромагнит тўлқинлар”, “Ёруғликнинг табиати”, “Таъсирлашувлар” каби интеллект хариталари мантиқий ва аналитик фикрлашни ривожлантиришга қаратилган ижодий, таҳлилий ва қиёсий ёндошувларга асосланган  топшириқларни ишлаб чиқиш, ностандарт фикрлашга алоқадор интуиция ва тасаввур ёрдамида фикрлашни фаоллаштириш муҳитида концентрик қўллаш асосида такомиллаштирилганига доир хулосаларидан Жаҳон банки томонидан лойиҳалаштирилган №AIF-2/15 “Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш”  мавзусидаги халқаро грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 02/01-00-10-сон маълумотномаси). Натижада тaълимга мантиқий ва ностандарт  тафаккур уйғунлиги асосида ўқитиш назарияси ва методикаси, яъни тўла фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш педагогик технологияларини такомиллаштириш имконини берган;
ўқувчиларда мантиқий ва ностандарт фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш технологиясининг модели тўла фикрлаш кўникмаларининг ривожланганлик даражасини аниқлашга қаратилган изоҳлаш, тасвирлаш, умумлаштириш каби мантиқий вазифалар ва муаммоли масалаларни ишлаб чиқиш ҳамда тажриба-изланишларда идентив модификациялаш асосида такомиллаштирилганига доир хулосаларидан №ОТ-Ф1-049 “Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 майдаги 02/01-00-10-сон маълумотномаси). Натижада баҳолаш асосида тузилган диаграмма педагогик технологияни ривожлантириш, истеъдодли ўқувчиларни мутахассис истеъмолчиларига таклиф қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish