Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Шухрат Абдулазизовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида лексик пресуппозициянинг ифодаланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1087.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Лутфуллаева Дурдона Эсоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01. 
Расмий оппонентлар: Жамолиддинова Дилноза Мирхожиддиновна, филология фанлари доктори; Бурханов Зайдуллахон Бакирович, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида лексик пресуппозициянинг ифодаланиши, лексик бирликларнинг жумла таркибида юзага чиқувчи пресуппозитив маъно хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида пресуппозиция ифодаловчи  от, феъл, сифат характеридаги лексик бирликлар аниқланиб, уларнинг гапда юзага чиқувчи ассертив ва пресуппозицион маънолари очиб берилган; 
ўзбек тилида лексик бирликларнинг луғавий маъноси чегара семалари ҳамда кўчма маънолари орқали лексик пресуппозициянинг ифодаланиши далилланган;
нутқ жараёнида луғавий бирликларнинг антонимик, синонимик ҳамда уядошлик хусусияти  орқали лексик пресуппозицияларга йўл очилиши далилланган;
лексик бирликлар пресуппозициясининг ҳар қандай гапни мазмунан мураккаблаштириши ҳамда нутқий тежамлиликка имкон яратиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили лексик бирликларининг пресуппозицион тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек тилида лексик бирликларнинг луғавий маъноси, чегара семалари ва кўчма маъносига асосланган пресуппозицион хусусиятлари, уларнинг гапнинг семантик-синтактик тузилишидаги ўрни бўйича чиқарилган хулосалардан ФА-Ф1-ГООЗ рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йилдаги 17/01-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа сўз ясалишида луғавий маънонинг ўрни бўйича янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
ўзбек тилида пресуппозицияга ишора қилувчи луғавий бирликларнинг антонимик, синонимик маънолари ҳақидаги хулосалардан ФА-А1-ГООЗ рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обекти сифатида” мавзусидаги  илмий-амалий лойиҳада белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (ЎзРФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 17.01/06-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа нақл-мақолларда қўлланган лексик бирликлар семантикасига оид янги илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
лексик бирликлар пресуппозициясининг ҳар қандай гапни мазмунан мураккаблаштириши ҳамда нутқий тежамлиликка имкон яратиши, ўзбек тилида луғавий бирликларнинг яширин ахборотга ишора қилиши ва гапни мазмунан мураккаблаштириши ҳақидаги маълумотлардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2020-2021 йиллар давомида эфирга узатилган “Тил – миллат кўзгуси”, “Мозийга назар” кўрсатувлари ҳамда “Долзарб мавзу”, “Муносабат”  ешиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 ноябрдаги 01-02-190-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар мазмуни тил бирликларидаги маъно нозикликларининг ифодаланишига доир  илмий-назарий қарашлар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish