Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳамидова Камола Мамировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Фарғона водийси топонимиясида вариантлилик: юзага келиш омиллари, турлари ва функционал хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil362.
Илмий раҳбар: Улуқов Носиржон Муҳаммадалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳайё Каримовна, филология фанлари доктори (DSc); Худойберганов Ровшан Юсуфович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах далат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси топонимларининг тарихий ва замонавий, диалектал ва адабий, фонетик, график, имловий, морфологик, услубий вариантларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
топоним варианти, топонимик вариантлилик тушунчаларининг лексик-семантик маъно-мундарижаси ва уни юзага келтирувчи маҳаллий шева ҳамда лаҳжалар, миллий ва хорижий тиллар таъсири билан боғлиқ лисоний ва ижтимоий-сиёсий ҳаётга доир нолисоний омиллар далилланган;
тарихий ва замонавий топонимик вариантлилик, топонимларнинг форс, араб тилларига мансуб қадимий ёзма тарихий манбалари ва лисоний такомили билан боғлиқ тарихий-этимологик вариантлари ҳамда уларнинг лексик-семантик, номинацион-мотивацион, структурал-типологик хусусиятлари очиб берилган;
Фарғона водийси топонимларининг фонетик, морфологик, график вариантлари ва услубий хосланган турларининг шеърий матнлар контексти билан боғлиқ лексик-семантик, услубий функционал белги-хусусиятлари очиб берилган;
топонимик вариантлиликнинг функционал, семантик, услубий ижобий қирралари ва имлоси ҳамда талаффузи билан боғлиқ салбий хусусиятлари аниқланиб, салбий жиҳатларни бартараф этиш юзасидан тил меъёрларига асосланган тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси топонимиясида вариантлилик тадқиқи бўйича олинган илмий натижаларига асосланиб: 
топоним варианти, топонимик вариантлилик тушунчаларининг лексик-семантик маъно-мундарижаси ва уни юзага келтирувчи маҳаллий шева ҳамда лаҳжалар, миллий ва хорижий тиллар таъсири билан боғлиқ лисоний ва ижтимоий-сиёсий ҳаётга доир нолисоний омилларга доир таҳлил ҳамда хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда бажарилган ББ-Атех-201г(143)-рақамли  «Кўзи ожиз шахслар учун компьютер техникасидан фойдаланиш, матнларни ўқиш ва ёзиш имкониятини берувчи ўзбек тилига асосланган гапирувчи дастурий таъминот ва овоз синтезаторини ишлаб чиқиш» номли амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 14 декабрдаги 02-2524/1-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни шакллантириш методлари самарадорлиги ошган, мавжуд дастурлар ва қўлланмалар такомиллашган;
тарихий ва замонавий топонимик вариантлилик, топонимларнинг форс, араб тилларига мансуб қадимий ёзма тарихий манбалари ва лисоний такомили билан боғлиқ тарихий-этимологик вариантлари ҳамда уларнинг лексик-семантик, номинацион-мотивацион, структурал-типологик хусусиятларига доир таҳлил ҳамда хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 – «Қадимги даврлардан XIII асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи» мавзусидаги лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 15 декабрдаги 02-2538-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги айрим топонимик бирликларнинг вариантлари таҳлили ва изоҳлари мукаммаллашган;
Фарғона водийси топонимларининг фонетик, морфологик, график вариантлари ва услубий хосланган турларининг шеърий матнлар контексти билан боғлиқ лексик-семантик, услубий функционал белги-хусусиятлари, топонимик вариантлиликнинг функционал, семантик, услубий ижобий қирралари ва имлоси ҳамда талаффузи билан боғлиқ салбий хусусиятлари аниқланиб, салбий жиҳатларни бартараф этиш юзасидан тил меъёрларига асосланган тавсиялар таҳлилига доир илмий натижа ва хулосалардан 2020-2021 йилларда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телерадиоканалида маънавий-маърифий эшиттиришларнинг сценарийсини ёзишда фойдаланилган  (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 28 июндаги 04-25-1081-сон маълумотномаси). Натижада радиодастурларнинг таъсирчанлиги, ранг-баранглиги ортган, мазмунан мукаммаллашган, илмий далилларга бойлиги таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish