Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Рустам Ражабовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Солиқ сиёсатининг норасмий иқтисодиёт кўламини қисқартиришга қаратилган механизмларини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Iqt1237.
Илмий раҳбар: Ниязметов Исламбек Машарипович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Бурханов Актам Усманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жуманиязов Иномжон Тураевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади солиқ сиёсатининг норасмий иқтисодиёт ҳажмини қисқартиришга қаратилган механизмларини такомиллаштиришга доир илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчилардан олинадиган фойда солиғи ставкасини 2 баробар пасайтириш орқали электрон савдо иштирокчиларининг давлат рўйхатидан ўтишини рағбатлантириш асосланган;
истеъмолчиларнинг расмий ҳисоб-китоб харид чеклари ва чекка тенглаштирилган ҳужжатларда кўрсатилган суммаларнинг бир қисмини қайтариб бериш амалиётини татбиқ этиш орқали иқтисодиётда норасмий пул айланмаларини камайтириш асосланган;
телекоммуникациялар операторлари ва провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи кичик бизнес субъектларига солиқ юкини камайтиришда айланмадан солиқни фақат воситачилик ҳақи тарзидаги даромадларига нисбатан ва пасайтирилган ставкада қўллаш таклиф этилган;
яширин айланмаларнинг салмоғи юқори бўлган умумий овқатланиш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларининг нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали олган даромадларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий ўтишда ҳисобга олинувчи умумий даромад ҳажмига киритмаслик таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Солиқ сиёсатининг норасмий иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электрон тижорат субъектларининг Миллий реестрига киритилган солиқ тўловчиларга фойда солиғи ставкасини пасайтириш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5755-сонли Фармонида ўз аксини топган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 04-11/457-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Электрон тижорат субъектларининг миллий реестрига киритилган солиқ тўловчиларга фойда солиғини 7,5 фоиз ставкада тўлаш имтиёзи берилган бўлиб, бу норасмий пул айланмаларни солиққа тортишга хизмат қилган;
истеъмолчиларнинг расмий ҳисоб-китоб харид чеклари ва чекка тенглаштирилган ҳужжатларда кўрсатилган суммаларнинг бир қисмини қайтариб бериш амалиётини татбиқ этиш бўйича ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4389-сонли Қарорида ўз аксини топган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 04-11/457-сонли маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида чакана савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга оширган ва ушбу харидни солиқ органларининг махсус мобиль иловасида рўйхатдан ўтказганларга ўша харид суммасининг  1 фоизи бюджетдан қайтарилмоқда ҳамда бу орқали истеъмолчилар томонидан тўловларни расмий тарзда амалга оширилишини таъминлашга эришилган;
телекоммуникациялар операторлари ва провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи кичик бизнес субъектларига солиқ юкини камайтиришда айланмадан солиқни фақат воситачилик ҳақи тарзидаги даромадларига нисбатан ва пасайтирилган ставкада қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 
ПФ-5755-сонли Фармонида ўз аксини топган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 25 январдаги 04-11/457-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида йиллик тушуми юз миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши орқали бундай фаолиятдаги норасмий тушумларни солиқ базасига киритиш имконияти ва солиқ солишдаги адолат мезонлари таъминланган;
яширин айланмаларнинг салмоғи юқори бўлган умумий овқатланиш соҳаси кичик тадбиркорлик субъектларининг нақдсиз ҳисоб-китоблар орқали олган даромадларини умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий ўтишда ҳисобга олинувчи умумий даромад ҳажмига киритмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098-сон “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг
2021 йил 25 январдаги 04-11/457-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умумбелгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмаслиги белгиланиб, мазкур соҳада норасмий тўловларни расмий тарзда амалга оширишга ўтилиши рағбатлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish