Sayt test rejimida ishlamoqda

Янгибоев Ҳусниддин Абдумажитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бевосита солиқларни ҳисоблаш ва ундириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1329.
Илмий раҳбар: Курбанов Зият Ниязович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошмуродова Бувсара Эгамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гадоев Эркин Файзиевич, иқтисод фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикси Банк-Молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бевосита солиқларни ҳисоблаш ҳамда маъмурчилик механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
уч йил давомида фаолият кўрсатиб, ҳисобланган фойда солиқларини ўз муддатида тўлиқ тўлаб келаётган, бироқ молиявий аҳволига кўра, солиқ қарзларини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига фойда солиғини  бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши асосланган;
туристик ҳудудларда фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматлари билан шуғуланувчи тадбиркорлар учун 2025 йил 1 январга қадар айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича таклиф берилган;
айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун солиқ ҳисоблашда фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, оилавий, мол-мулкини сотишдан олинган даромадларини ҳисобга олмаслик таклифи асосланган;
жисмоний шахслар учун якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадонининг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаган ҳамда дастлабки бадални ва ипотека кредити бўйича фоизлари бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан олинган ипотека кредитларига ҳисобланган фоизларни қоплаш учун, бир йил давомида, жами ўн беш миллион сўмгача даромад солиғидан озод этиш таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бевосита солиқларни ҳисоблаш, ундириш ҳамда солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар асосида:
уч йил давомида фаолият кўрсатиб, ҳисобланган фойда солиқларини ўз муддатида тўлиқ тўлаб келаётган, бироқ молиявий аҳволига кўра, солиқ қарзларини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига фойда солиғини  бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилиши бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сон қарорида ҳамда .Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 октябрдаги ЎРҚ-722-сонли қонунига асосан, Солиқ кодексининг 99-100-моддаларида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 12 майдаги №06/14-01-01-37/1197-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тоифадаги солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволи яхшиланган ва солиқ бўйича қарз миқдорининг камайишига эришилган;
туристик ҳудудларда фаолият кўрсатаётган умумий овқатланиш, меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматлари билан шуғуланувчи тадбиркорлар учун 2025 йил 1 январга қадар айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 1 фоиз миқдорида белгилаш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси⸱Президентининг 2022 йил 27 январдаги⸱ПҚ-104-сон қарорида ҳамда Солиқ кодексининг⸱483-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022⸱йил⸱13 июндаги 15-78178-сон маълумотномаси). Натижада, 2022 йилда 14000 дан ошиқ хўжалик юритувчи субъектлар 33300 млн. сўм миқдоридаги имтиёзга эга бўлиши кутилмоқда;
айланмадан олинадиган солиқ тўловчи ҳисобланувчи якка тартибдаги тадбиркор учун солиқ ҳисоблашда фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган шахсий, оилавий, мол-мулкини сотишдан олинган даромадларининг ҳисобга олинмаслик таклифи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 465-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 12 майдаги №06/14-01-01-37/1197-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тоифадаги солиқ тўловчиларнинг молиявий аҳволи яхшиланган ва солиқ бўйича қарз миқдорининг камайишига олиб келган;
жисмоний шахслар учун якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйдаги хонадонининг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаган ҳамда дастлабки бадални ва ипотека кредити бўйича фоизлари бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидиялар ҳисобидан олинган ипотека кредитларига ҳисобланган фоизларни қоплаш учун бир йил давомида жами ўн беш миллион сўмгача даромад солиғидан озод этиш таклифи Солиқ кодексининг 378-моддасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 12 майдаги №06/14-01-01-37/1197– сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши фoйдa coлиғи бўйичa coлиққa тoртиш бaзacининг aниқлиги ҳaмдa бу coлиқни ҳиcoблaшдa coлиқ вa бухгaлтерия ҳиcoби мaълумoтлaрининг бир-биригa мoc келишини тaъминлaнган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish