Sayt test rejimida ishlamoqda

Жамолов Абдурахмон Солижоновичвичнинг 
диссертация ҳимоясисиз ихтиро патенти асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон 

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қия жойлашган қозиқли барабанли пахта тозалаш қурулмаси параметрларини асослаш”, 05.06.02–“Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1168.
Илмий раҳбар: Муродов Рустам Муродович, техника фанлари доктори, профессор.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD. 03/30.12.2019.T.66.01 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қия жойлашган қозиқли барабанли пахта тозалаш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш орқали пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналарининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд пахтани тозаловчи қурилмалардан фарқли равишда пахтанинг табиий хусусиятларига таъсир этмасдан, майда ифлосликлардан ажратиб берадиган, янги қурилма конструкцияси ишлаб чиқилган;
пахтадаги майда ифлосликлардан тозаловчи қозиқчали барабани қия жойлашган қурилмасида пахта ва ифлос аралашмалар ҳаракатларини математик ифодаси олинган ва уларнинг ҳаракат қонунларининг графиклари қурилган; 
тўрли юзадан иборат янги конструкциядаги юзасининг тозалаш самарадорлигига таъсир этувчи омиллари ва тозалаш юзасининг оптимал параметрлари (тўрли сиртнинг фойдали юзаси, барабан қиялиги, барабан тезлиги) аниқланган;
қия тозаловчи барабан валининг бурчак тезликлари, буровчи моментлар ва қозиқчаларда пахта бўлагини таъсир кучини ўзгариш қонуниятлари аниқланган ҳамда пахтани тозалаш қурилмасининг такомиллаштирилган технологияси яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қия жойлашган қозиқли барабанли пахта тозалаш қурилмаси конструкциясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш қурилмаси “Namangan To’qimachi Kluster” MChJга қарашли  “Тўрақўрғон пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон Пахта-Тўқимачилик кластерлари уюшмаси” нинг 2022 йил 06 майдаги 02/22-296 сонли маълумотномаси). Натижада пахта тозалаш агрегатининг тозалаш самарадорлиги 8% ошгани ҳисобига йилига 1020869 минг сўм иқтисодий самарага эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish