Sayt test rejimida ishlamoqda

Махаммадиева Хилола Норбек қизининг
фалсафа доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мураккаб эфир асосида пойабзал устки қисми учун чармни ёғлантириш технологиясини такомиллаштириш” 05.06.03-“Тери, мўйна, пойабзал ва тери-галантерея буюмлари технологияси”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/T1350
Илмий раҳбар: Шамсиева Махбуба Бадриевна, техника фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.T.08.01.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Хайитов Ахрор Ахмадович техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий саноат иккиламчи ва ёнаки маҳсулотларидан олинган мураккаб эфир асосида пойабзал устки қисми учун чармни ёғлантириш технологиясини такомиллаштириш. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Маҳаллий саноат ёнаки ва иккиламчи маҳсулотлардан сивуш мойи ҳамда пахта соапстогининг хом ёғ кислоталари асосида биринчи марта мураккаб эфир  олинган ва унинг асосий хусусиятлари аниқланган;
ёғловчи моддалар дерма толаларининг синувчанлигининг камайтириши натижасида чармнинг чўзилишдаги мустаҳкамлиги ошишига имкон яратишини инобатга олиб, сивуш мойи ва пахта соапстогининг хом ёғ кислоталари мураккаб эфирининг дермага чуқур сингиши ва уларни алоҳида толали элементларини ёғ билан қоплаши ИҚ-спектроскопия ва элементар таркиб таҳлиллари  натижасида аниқланган;  
сивуш мойи ва пахта соапстогининг хом ёғ кислоталари мураккаб эфири асосидаги ёғловчи композицияни ёғлантириш технологиясида қўллашнинг оптимал параметрлари аниқланиб, уларнинг мақсадга мувофиқ ўзгартирилиши, чармнинг эластиклик ва узайиш хоссаларига таъсир кўрсатиши белгилаб олинган;  
ёғловчи композицияда сивуш мойи ва пахта соапстогининг хом ёғ кислоталари мураккаб эфирини қўллаш натижасида, ёғлантириш жараёнини интенсификацияланишига ҳамда ёғловчи композициянинг чарм структураси бўйлаб текис тақсимланиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий ёғловчи моддалар асосида олинган мураккаб эфир иштирокида пойбзал устки қисми учун олинган чармни такомиллаштирилган ёғлантириш технологияси бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
маҳаллий саноат иккиламчи  ва қўшимча маҳсулотларидан олинган мураккаб эфир асосида ёғловчи композиция “OSIYO MO’YNASI” хусусий корхонасида жорий қилинган. (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги 07/1851-сонли маълумотномаси). Натижада мураккаб эфирни қўллаш орқали чарм таркибидаги ёғловчи моддалар миқдорини 1.35 % га ошиши ҳисобидан физик-механик хоссаларининг яхшиланишига эришилган; 
пойбзал устки қисми учун чарм ишлаб чиқаришнинг ёғлантириш жараёнида мураккаб эфир асосидаги ёғловчи таркиб қўллаш технологияси Тошкент вилояти Ангрен шахрининг “АНГРЕН ЧАРМ ИНВЕСТ” МЧЖ да жорий қилинган. (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги 07/1851-сонли маълумотномаси). Натижада чармни ёғлантириш жараёнида импорт маҳсулотлари ўрнига маҳаллий ёғловчи моддаларни қўллаш асосида назорат чармларидан қолишмайдиган ва давлат стандартлари талабига жавоб берадиган чарм олинган ҳамда ёғловчи моддалар маҳаллийлаштирилиши ҳисобидан таннархи  3,5-4 баравар кам бўлган ёғловчи композиция олишга эришилган;
йирик шохли мол териларидан пойабзал устки қисми учун чармни   ёғлантириш жараёнида мураккаб эфир асосидаги композиция “GOLD LEATHER EXPORT IMPORT” МЧЖ да ишлаб чиқаришда жорий этилган. (“Ўзчармсаноат” уюшмасининг 2022 йил 7 июндаги 07/1851-сонли маълумотномаси). Натижада олинган чармларнинг мустаҳкамлик хоссалари 0.7 МПа  га ҳамда кучланишдаги узайиши 11.2 % га ошишига эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish