Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳакимов Искандар Бозоровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хром, марганец ва никель билан легирланган Zn22Аl рух-алюминий қотишмасининг анод ўзини тутиши ва оксидланиши», 05.02.01–“Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси. Камёб, нодир ва радиоактив элементлар технологияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш технологияси йўналиши)” ихтисослиги.
Илмий раҳбар: Обидов Зиёдулло Рахматович техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кӯлоб технологиялар ва инновацион менежмент институти, В.И. Никитин номли кимё институти Тожикистон миллий фанлар академияси. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04
Расмий оппонентлар: Норхўжаев Файзулла рамазанович техника фанлари доктори, профессор. Тўрахўжаева Ширинхон Нодир қизи техника фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD. 
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС» Олмалиқ филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Хром, марганец ва никель билан легирланган Zn22Al рух-алюминий қотишмасининг турли коррозион муҳитларда анод ўзини тутиши ва оксидланишини ўрганиш асосида самарали технологияни ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рух-алюминий қотишмасининг янги таркиби рухнинг алюминий таркибидаги миқдорининг  ўзгариши натижасида олинаётган қотишманинг механик хоссаларининг ўзгариш динамикаси асосида ишлаб чиқилган;
пўлатни коррозиядан ҳимояловчи қопламалар таркиби эқоплама ташкил этувчи лементларининг кимиёвий активлигининг ҳароратга  боғлиқ равишда ўзгариши асосида ишлаб чиқилган;
Zn22Al рух-алюминий қотишмасининг коррозион ва электрокимёвий тавсифларининг ўзгариш графиги  рН коррозион муҳитнинг ҳароратга боғлиқ равишда ўзгариш параметрлари асосида аниқланган; 
легирловчи элементларнинг  Zn22Al қотишмаси микроструктурасига таъсири ташкил этувчи элементларнинг кристал панжараларининг ўзгариши асосида аниқланган; 
Zn22Al рух-алюминий қотишмасининг қаттиқ ҳолатда оксидланиш жараёнининг кинетик ва энергетик параметрлари кимёвий реакцияларнинг ҳарорат  асосида аниқланган.
IV.    Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Хром, марганец ва никель билан легирланган  Zn22Al рух-алюминий қотишмасининг анод ўзини тутиши ва оксидланиши бўйича олинган натижалар асосида:
 рух-алюминий қотишмасининг янги таркиби Кўлоб технологиялар ва инновацион менежмент институтининг илмий тадқиқотлар бўлимида жорий қилинган (“Саноат ва янги технологиялар” Вазирлигининг  2022 йил 23 августдаги №15-2191 сон маълумотномаси). Натижада қопламаларнинг аксилкоррозион бардошлилиги 2-3 мартага ортишига эришилган; 
пўлатни коррозиядан ҳимояловчи қопламалар сифатида ишлаб чиқилган янги рух-алюминий қотишмалари «ТАлКо» ОАЖ корхонасида кабель-ўтказгич маҳсулотларини монтаж қилиш ва ётқизиш учун жорий қилинган (“Саноат ва янги технологиялар” Вазирлигининг  2022 йил 23 августдаги №15-2191 сон маълумотномаси). Натижада самара коррозия тезлигининг 2-3 марта пасайиши ҳисобига 1 м2 ҳимоя қилинадиган юзага 9.4$ ни (12 сомони 70 дирҳам) ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish