Sayt test rejimida ishlamoqda

Ботирова Насиба Джурабаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Ped602.
Илмий раҳбар: Халиков Аъзам Абдусаломович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Муҳаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ботирова Шахло Исомиддиновна, педагогика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак  бошланғич  синф  ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолияти ўқитувчи билан ўқувчининг ижодий мулоқоти натижадорлигига таъсир кўрсатувчи эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг иерархик даражасини дидактик компонентлар билан репродуктив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интеллектуал ривожланиши ўқув-билиш фаолият сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган ўқувчиларни ахборот алмашиниш фаолиятига босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда ўзаро таъсир субъектлари муносабатларнинг концептуал жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолияти мантиқий ривожлантирувчи топшириқларнинг мураккаблик ва динамик моделлари бўйича когнитив, аффектив ва психомотор ўқув мақсадларини таълим мазмунига пропорционал мослаштириш орқали такомиллаштирилган;
 бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолияти компонентлари педагогнинг шахсий-рефлексив ва шахсий-мотивацион йўналганлик траекториясини таълим мақсадларининг векторли функцияларига интегратив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак  бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқитиш жараёнида ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолияти ўқитувчи билан ўқувчининг ижодий мулоқоти натижадорлигига таъсир кўрсатувчи эмпирик ва назарий шарт-шароитларнинг иерархик даражасини дидактик компонентлар билан репродуктив интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган  (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 106-115 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг илмий-назарий ва ташкилий-педагогик шарт-шароитларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг интеллектуал ривожланиши ўқув-билиш фаолият сифат ва самарадорлигини оширтшга қаратилган ўқувчиларни ахборот алмашиниш фаолиятига босқичма-босқич тайёрлаш ҳамда ўзаро таъсир субъектлари муносабатларнинг концептуал жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлар А-1-23 рақамли “Ўқитувчилар учун математикадан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 июлдаги 02-07-1896/04-сон далолатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини аниқлаштиришга шароит яратилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолияти мантиқий ривожлантирувчи топшириқларнинг мураккаблик ва динамик моделлари бўйича когнитив, аффектив ва психомотор ўқув мақсадларини таълим мазмунига пропорционал мослаштириш орқали такомиллаштириш бўйича таклифлар “Математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 106-115-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришнинг иерархик моделини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолияти компонентлари педагогнинг шахсий-рефлексив ва шахсий-мотивацион йўналганлик траекториясини таълим мақсадларининг векторли функцияларига интегратив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва урта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 мартдаги 106-сон буйруғи, 106-115-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминот ишлаб чиқишга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish