Sayt test rejimida ishlamoqda

Худоёрова Мунира Бахроновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алишер Навоий шеъриятида қитъа жанри”,  10.00.02–Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil369.
Илмий раҳбар: Асадов Мақсуд Ҳусенович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти,   DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Жабборов Нурбой, филология фанлари доктори, профессор; Эшонқулов Ҳусниддин, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек мумтоз адабиёти, хусусан, Алишер Навоий   шеъриятининг ўзига хос жанрларидан бири бўлган қитъа жанрининг моҳияти, вазн, қофия, ифода усули, образлар тизими каби специфик ва ижтимоий, ахлоқий, таълимий, ирфоний, ишқий маъноларини очиб бериш, қитъанинг улуғ мутафаккир шоир ижодида тутган мавқеини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Алишер Навоий шеъриятида қитъа жанрининг поэтикаси, қитъанинг туркий ёзма адабиётнинг илк даврларидан бошлаб XV асрниг I ярмигача бўлган тараққиёт босқичлари, зоҳид, ориф, олим, муршид, ошиқ, фақир, фалон каби бир қатор образлар тизимига ва ижтимоий, ахлоқий, ирфоний ғоялар, шунингдек, вазн, қофия, композиция, тасвир воситалари каби бадиий хусусиятларга эгалиги асослаб берилган;
XII-XV асрнинг 1-ярми ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган қитъаларнинг таълимий, тарбиявий, ишқий мавзуларга кўра муштарак ва образлар оламининг ранг-баранглиги, тарихий давр, ижтимоий муҳит тасвири ҳамда шоир таржимаи ҳолига яқинлиги жиҳатидан фарқли томонлари, уларнинг Навоий туркий қитъаларига таъсири масалалари ойдинлаштирилган;
Навоий қитъаларида шоир яшаган тарихий, маданий ва адабий муҳит тасвири, қитъаларнинг мавзу кўлами, маъно қамрови, ифода йўли ва усуллари, лирик қаҳрамон характерига хос адолатпарварлик, олийҳимматлик, ҳақсеварлик ва донишмандлик фазилатлари далилланган;
Навоий қитъаларининг XVI-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиётида қитъа жанри ривожи, қитъаларнинг маърифий мазмун касб этиши, тимсоллар оламининг бойишига кўрсатган беқиёс таъсири очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қитъа жанрининг генезиси, жумладан, Алишер Навоий қитъаларининг моҳияти, поэтик хусусиятлари ва образлар табиатини очиб бериш жараёнида маънавий-маърифий тизимни такомиллаштириш бўйича белгиланган тадбирлар асосида:
Алишер Навоий шеъриятида қитъа жанрининг поэтикаси, қитъанинг туркий ёзма адабиётнинг илк даврларидан бошлаб XV асрниг I ярмигача бўлган тараққиёт босқичлари, зоҳид, ориф, олим, муршид, ошиқ, фақир, фалон каби бир қатор образлар тизимига ва ижтимоий, ахлоқий, ирфоний ғоялар, шунингдек, вазн, қофия, композиция, тасвир воситалари каби бадиий хусусиятларга эгалиги асослаб берилган таклифлар Ўзбекистан Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадкикот институтида  2017 – 2020 йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 11 мартдаги 17.01/270-сон маълумотномаси). Натижада, Алишер Навоий ижодида ўзига хос ўрин тутган лирик жанрлардан бири – қитьанинг шаклланиш омиллари аниқланиб, тарихий тараққиёти, ғоявий-бадиий олами, тасаввуфий, исломий мазмун-моҳияти ёритилган; адабий тимсолларнинг муҳим хусусиятлари очиб берилган ҳамда Навоий қитьалари сарлавҳалари билан боғлиқ илмда мавжуд фикрларга тўла ойдинлик киритилган. Мазкур фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар ҳамда монографияларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
XII-XV асрнинг 1-ярми ўзбек мумтоз шеъриятида яратилган қитъаларнинг таълимий, тарбиявий, ишқий мавзуларга кўра муштарак ва образлар оламининг ранг-баранглиги, тарихий давр, ижтимоий муҳит тасвири ҳамда шоир таржимаи ҳолига яқинлиги жиҳатидан фарқли томонлари, уларнинг Навоий туркий қитъаларига таъсири масалалари ойдинлаштирилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қоракалпогистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФА-Ф1-Г002 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 11 мартдаги 17.01/271-сон маълумотномаси). Натижада, туркий халқлар адабиётида қўшиқ, лапар, тўртлик каби жанрларнинг юзага келиши ва ёзма адабиётда трансформациялашувининг ўзига хос жиҳатлари аниқ мисоллар билан кўрсатилган; қитъа жанрининг генезиси, тарихий такомили ва ёзма адабиётда ўринлашишига доир илмий қарашлар лойиҳага татбиқ этилган; лирик каҳрамоннинг маънавий-ахлоқий қиёфасини очиб бериш, ошиқ, маъшуқа, ориф, ринд, фақир, донишманд сингари қатор образлар табиатининг ўзига хос бадиий талқинларини ёритиш, халқ термаларидаги поэтик таъсирчанликни оширишга хизмат қилган ровиёна услуб, содда ифода тарзи ва тасвир йўсинидаги алоҳидаликни далиллашда диссертациядаги қитъа лирик жанри назариясига оид қарашлар, айниқса, фундаментал лойиҳа доирасида олиб борилган бадиий матн ва нутқ ҳақида тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишда муҳим аҳамият касб этган;
Навоий қитъаларида шоир яшаган тарихий, маданий ва адабий муҳит тасвири, қитъаларнинг мавзу кўлами, маъно қамрови, ифода йўли ва усуллари, лирик қаҳрамон характерига хос адолатпарварлик, олийҳимматлик, ҳақсеварлик ва донишмандлик фазилатлари ёрқин мисоллар асосида далилланган; Навоий қитъаларининг XVI-XIX асрлар ўзбек мумтоз адабиётида қитъа жанри ривожи, қитъаларнинг маърифий мазмун касб этиши, тимсоллар оламининг бойишига кўрсатган беқиёс таъсири очиб берилган таклифлар Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, янги кун”, “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён”, “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” каби кўрсатув ва радиоэшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг 2022 йил 20 майдаги  01-02/84-сон маълумотномаси). Натижада мазкур кўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материаллар Алишер Навоий қитъаларининг бадиияти, образлар тизими, ғоявий-семантик хусусиятлари, тил ва услуб масалалари, қолаверса, ёшлар маънавий камолотини юксалтиришда шоир ғояларининг маънавий-маърифий қиммати ва аҳамияти, шунингдек, ўтмиш аждодларимиз маънавиятига муҳаббат туйғусини оширишга доир назарий фикрлар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish