Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардов Санжар Худойкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Архитектура қурилиш чизмаларини ўқитишда график дастурлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Ped1371.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Сайдалиев Саидкарим Саиднабиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Салимов Ориф Муслимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Дилшодбеков Шахбоз Дилшодбек ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент;
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади график дастурлар воситасида “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар ва таклиф ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
CAD график дастурларининг архитектура композицияларни яратишга доир автоматлаштирилган-дидактик имкониятлари қурилиш чизмачилиги фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи конструкциялаш, прогнозлаш, моделлаштириш каби  компонентларнинг динамик архитектурага эга перспектив методика билан идентивлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштирилган;
қурилиш чизмачилиги фанини ўқитиш методикаси автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш орқали архитектура муҳитида визуал коммуникациясини ҳосил қилиш, силуэт излаш ёрдамида лойиҳалаш, объектларнинг аксонометрик ва перспектив тасвирларни яратишга йўналтирилган талабаларнинг графикли фаолиятини фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни илмий тадқиқотга ва лойиҳа ишига йўналтириш технологияси қурилиш чизмачилиги фанининг катта ҳажмли мавзуларини концентризм тамойили асосида йирик блокларга бирлаштириб ўқитишнинг дидактик имкониятларини кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларининг идентивлик кўрсаткичи барқарорлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
график дастурлар воситасида танланган объектнинг график акс эттириш шаклларини босқичма-босқич лойиҳалаш, талабаларнинг креатив салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳавий топшириқлар мажмуини танлаш мезонларини ишлаб чиқишга оид “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишнинг методик шарт-шароитлари лойиҳавий фаолиятнинг технологик ва рефлексив фазалари интенсификациясини таъминлаш такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. График дастурлар асосида қурилиш чизмачилиги фанларини ўқитишнинг инновaцион усули бўйича олинган натижалар асосида:
CAD график дастурларининг архитектур композицияларни яратишга доир автоматлаштирилган-дидактик имкониятларини қурилиш чизмачилиги фанини ўқитиш самарадорлигини белгиловчи лойиҳалаш, конструкциялаш, прогнозлаш, моделлаштириш каби  компонентларнинг динамик архитектурли преспектив методика билан идентивлик даражаси продуктивлигини бевосита ҳисобга олиш орқали аниқлаштириш, қурилиш чизмачилиги фанини ўқитиш методикасини автоматлаштирилган дастурлардан фойдаланиш орқали архитектур муҳитда визуал коммуникациясини ҳосил қилиш, силуэт излаш ёрдамида лойиҳалаш, объектларнинг аксонометрик ва перспектив тасвирларни яратишга йўналтирилган талабаларнинг графикли фаолиятини фазовий ва мантиқий фикрлаш билан ўзаро оптимал уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Компьютер лойиҳалаш” ўқув қўлланмаcини ишлаб чиқишда  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги                    500-сон буйруғи, 500-518-рақамли гувоҳнома). Натижада, ахборот технологиялари воситасида “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитиш мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
талабаларни илмий тадқиқотга ва лойиҳа ишига йўналтириш технологиясини қурилиш чизмачилиги фанининг катта ҳажмли мавзуларини концентризм тамойили асосида йирик блокларга бирлаштириб ўқитишнинг дидактик имкониятларини  кенгайтириш, касбий-мотивацияли фаолият, яратувчанлик, аналитик ва синтетик тафаккур параметрларининг идентивлик кўрсаткичи барқарорлигига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан FZ-201902192+201902197 4R-173 рақамли “Қўнғирот-Мўйноқ автомобил йўл ёқаларининг инновацион ландшафт дизайни ечимини ишлаб чиқиш” номли амалий лойиҳанинг ландшафт дизайнини яратишда график дастурлардан фойдаланиш қисмини бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 07 апрелдаги 02-07-960/0444-сон маълумотномаси). Натижада, “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишда архитектур композициялар ва визуал коммуникация воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
график дастурлар воситасида танланган объектнинг график акс эттириш шаклларини босқичма-босқич лойиҳалаш, талабаларнинг креатив салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳавий топшириқлар мажмуини танлаш мезонларини ишлаб чиқиш  каби “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишнинг методик шарт-шароитларини лойиҳавий фаолиятнинг технологик ва рефлексив фазалари интенсификациясини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Қурилиш чизмачилиги” электрон дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 17 июндаги 02/01-01-16-сон маълумотномаси). Натижада, “Қурилиш чизмачилиги” фанини ўқитишнинг электрон-дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish