Sayt test rejimida ishlamoqda

Кўкиев Бобурмирзо Баходир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёрдамчи проекциялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2255.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Джумаев Маманазар Иргашевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор; Сайдалиев Саидкарим Саиднабиевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёрдамчи проекциялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чизмачилик ва чизма геометрия фанларида график жараёнларни ёрдамчи проекциялаш, лойиҳалаш функциялари ва мотивацион-қадриятли, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш компонентлари ўқув-билиш топшириқларининг креатив ечимини топишга қаратилган ижодий фаолиятни оптимал даражада қўллаб-қувватлаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштирилган;
ёрдамчи проекциялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларнинг ижодий компетентлигини ривожлантириш модели индивидуал хусусиятларни максимал ҳисобга олиш, ижодий атмосферанинг барқарорлигини таъминлаш, диалогик биргаликдаги фаолиятни жадаллаштириш каби методик шартларни қатъий белгилашга доир технологик структурни педагогик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
чизмачилик ва чизма геометрия фанларида ижодий фаолиятни ривожлантириш методикаси ёрдамчи проекциялашда зарур бўладиган элементларни (техник-дизайн, конструкциялаш, проекциялаш) ассоциатив, интуитив ва мантиқий асосга таянган ҳолда номаълумни излаб топишга қаратилган ташкилий-техник майл билан эвристик усуллар(“mentalist”, “studes”)нинг қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини кучайтириш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик механизми талабанинг шахсий потенциалини намоён бўлишига қаратилган субъект-субъект муносабатлар тизимини индивидуал таълим траекторияси билан рефлексивлик ҳолатини мунтазам коррекциялаш бўйича композицион-ижодий фаолиятнинг ижобий динамиклигини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёрдамчи проекциялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларнинг ижодий фаолиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
чизмачилик ва чизма геометрия фанларида график жараёнларни ёрдамчи проекциялаш, лойиҳалаш функциялари ва мотивацион-қадриятли, когнитив, амалий-фаолиятли, рефлексив-баҳолаш компонентларини ўқув-билиш топшириқларининг креатив ечимини топишга қаратилган ижодий фаолиятни оптимал даражада қўллаб-қувватлаш мантиқига устуворлик бериш орқали аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан 60111200 – Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси бакалавриат таълим йўналишининг малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 14 июндаги 02/01-01-13-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак тасвирий санъат ва чизмачилик фани ўқитувчиларининг муҳандисликка доир компетенцияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёрдамчи проекциялаш усулларини ўқитиш орқали талабаларнинг ижодий компетентлигини ривожлантириш моделини индивидуал хусусиятларни максимал ҳисобга олиш, ижодий атмосферанинг барқарорлигини таъминлаш, диалогик биргаликдаги фаолиятни жадаллаштириш каби методик шартларни қатъий белгилашга доир технологик структурни педагогик лойиҳалаш, чизмачилик ва чизма геометрия фанларида ижодий фаолиятни ривожлантириш методикасини ёрдамчи проекциялашда зарур бўладиган элементларни ассоциатив, интуитив ва мантиқий асосга таянган ҳолда номаълумни излаб топишга қаратилган ташкилий-техник майл билан эвристик усулларнинг қайта алоқага киришув даражаси интенсивлигини кучайтириш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Чизмачилик” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-653-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, талабаларнинг ёрдамчи проекциялаш усулларини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг креатив тафаккурини ривожлантиришнинг педагогик механизмини талабанинг шахсий потенциалини намоён бўлишига қаратилган субъект-субъект муносабатлар тизимини индивидуал таълим траекторияси билан рефлексивлик ҳолатини мунтазам коррекциялаш бўйича композицион-ижодий фаолиятнинг ижобий динамиклигини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Чизмачилик” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-653-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларни касбий ижодкорлик фаолиятига тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish