Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёқубов Акмал Фазилжановичнанинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштириш”, 13.00.01-Педагогика назарияси ва педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Ped2976.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Шарипов Шавкат Сафарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Эркабаева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Исмадияров Яшин Уткурович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнлари ғоявий-мафкуравий, ахлоқий-психологик, ҳарбий-техник, жисмоний, ҳарбий хавф-хатарнинг олдини олишга сафарбарлик қобилияти билан боғлиқ сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган яхлит ижтимоий-педагогик механизм эканлиги аниқлаштирилган;
машғулотлар жараёнида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятлари чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик мазмунини умумтаълим фанлари билан горизонтал ва вертикал йўналишларда бойитиб боришга йўналтирилган концентрланган таълим имкониятларининг продуктивлик даражасини даврий мониторингли  кенгайтириш орқали аниқлаштирилган;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш моделининг амалий компоненти жасорат дарсларини интерактив дастурий воситалар билан уйғунлигини авторитет шахсларга интилиш муҳитида таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
юқори синф ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг психологик-педагогик шарт-шароитлари миллий армиянинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончни анъана, қадрият, тарихий-маданий мерос каби этнопедагогик воситалар орқали кучайтиришга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятларини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
юқори синф ўқувчиларини ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ҳарбий хизматга ижобий муносабатни шакллантириш, ўқув ва ҳарбий топшириқларни виждонан бажариш, эмоционал-иродавий барқарорликни таркиб топтириш каби психологик-педагогик шарт-шароитларини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Чақириққача ҳарбий таълимда раҳбарлик” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи, 538-197-рақамли гувоҳнома). Натижада,  бўлажак педагогларни ўқувчиларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга тайёрлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш жараёнларининг ғоявий-мафкуравий, ахлоқий-психологик, ҳарбий-техник, жисмоний, ҳарбий хавф-хатарнинг олдини олишга сафарбарлик қобилияти билан боғлиқ сифатларни ривожлантиришга йўналтирилган яхлит тузилишга эга ижтимоий-педагогик механизм эканлигини аниқлаштирига оид таклиф ва тавсиялардан Республика таълим марказида “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани Концепцияси ва малака талабларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил 9 сентябрдаги 01/11-01/11-1320-сон маълумотномаси). Натижада, ҳарбий ватанпарварликка доир амалий кўникма ва малакалар тизимини кенгайтиришга эришилган;
машғулотлар жараёнида ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик имкониятларини чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик мазмунини умумтаълим фанлари билан горизонтал ва вертикал йўналишларда бойитиб боришга йўналтирилган концентрланган таълим имкониятларининг продуктивлик даражасини кенгайтириш орқали аниқлаштириш доир таклиф ва тавсиялардан Республика таълим марказининг  “Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик” фани миллий дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2021 йил  13 августдаги 01/11-01/10-1185-сон маълумотномаси). Натижада,  ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish