Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Зарифа Неъматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қадриятлар ва эмоционал интеллект ўзаро алоқадорлигининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/P116.
Илмий маслаҳатчи: Абдурахмонова Зухра Эркиновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева Нигора Халимбаевна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.                                                                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадриятлар ва эмоционал интеллект ўзаро алоқадорлигининг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқув жараёнидаги коучинг, индивидуал ва гуруҳий-ҳамкорлик машқларида эмоционал барқарорлик, ҳиссий сезгирлик, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги ва аниқлиги омилларининг сингдирилиши талабаларда ҳамжиҳатликда ишлаш, атроф-оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг нозик қирраларини туюшларига олиб келишига кўра «ўзаро ҳурматлаш», «гўзалликни англаш ва ундан завқланиш», «вақтни беҳуда ўтказмаслик» қадриятларининг ривожланишига ижобий таъсири асосланган;
биологик омилларнинг эмоционал интеллектни ахборот функцияларига бевосита таъсири ўқув фаолиятида янгиликка интилиш, фаолият самарадорлигига эришиш, натижаларга ҳаққоний ёндашиш хусусиятларини намоён этиши натижасида талабалар рационал билишининг ривожланишига олиб келганлиги аниқланган;
талабалар қадриятлари билан эмоционал интеллекти индексларининг ўзаро муносабатлари ижтимоий қадриятлар йўналишида ижодий фаолият самарадорлиги, вазиятлар ва натижаларнинг ҳаққоний баҳолаш (аутентлик) хусусиятларининг устуворлигини таъминлашлари натижасида талаба қизларда конформликка мойиллик, анъаналарга содиқлик, мустақил фикрлаш ва хавфсизлик  хислатлари  бўйича  йигитларга нисбатан  жинс кўрсаткичларида устунликлари исботланган;
«Талаба-ёшлар шахсий-касбий камолотининг қадриятлар ва эмоционал интеллекти уйғунлиги орқали таъминлаш модели» талаба-ёшларнинг стрессни бошқариш, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини тушунишлари ва амалий вазифаларни ҳал этиш қобилиятини бойитишга йўналтирилганлиги сабабли ҳаёт сифатини яхшилаш компонентини («ҳаётдан қониқиш»,»умумий саломатлик», «ўзини бошқариш», «эмпатия ҳисси» кўрсаткичлари) бириктириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадриятлар ва эмоционал интеллект ўзаро алоқадорлигининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ўқув жараёнидаги коучинг, индивидуал ва гуруҳий-ҳамкорлик машқларида эмоционал барқарорлик,  ҳиссий сезгирлик, маълумотларни қайта ишлаш тезлиги ва аниқлиги  омилларининг сингдирилиши талабаларда ҳамжиҳатликда ишлаш, атроф-оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг нозик қирраларини туюшларига олиб келишига кўра «ўзаро ҳурматлаш», «гўзалликни англаш ва ундан завқланиш», «вақтни беҳуда ўтказмаслик» қадриятларининг ривожланишига ижобий таъсирини аниқлаш механизми Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 13а-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-13а-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар фаолиятидаги фаолликни ошириш, кадрлар хусусиятларини касбий аҳамиятли таянч компетенцияларини шакллантириш, касбий тайёргарликнинг сифат даражасини оширишга хизмат қилган;
биологик омилларнинг эмоционал интеллектни ахборот функцияларига бевосита таъсири ўқув фаолиятида янгиликка интилиш, фаолият самарадорлигига эришиш, натижаларга ҳаққоний ёндашиш хусусиятларини намоён этиши натижасида талабалар рационал билишининг ривожланишига олиб келганлиги аниқланганлиги бўйича таклиф ва тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 13а-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-13а-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни рақобатбардош кадрларни тайёрлашда илмий-методик таъминотнинг бойитилишига эришилган;
талабалар қадриятлари билан эмоционал интеллекти индексларининг ўзаро муносабатлари  ижтимоий қадриятлар йўналишида  ижодий фаолият самарадорлиги, вазиятлар ва натижаларнинг ҳаққоний баҳолаш (аутентлик) хусусиятларининг устуворлигини таъминлашлари натижасида талаба қизларда конформликка мойиллик, анъаналарга содиқлик, мустақил фикрлаш ва хавфсизлик  хислатлари  бўйича  йигитларга нисбатан  жинс кўрсаткичларида устунликлари исботланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 13а-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Шахслараро муносабатлар психологияси» модулига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-13а-сон маълумотномаси). Натижада, талабалар фаоллигини ривожлантириш бўйича профилактика ишлари кучайтирилган;
«Талаба-ёшлар шахсий-касбий камолотининг қадриятлар ва эмоционал интеллекти уйғунлиги орқали таъминлаш модели» талаба-ёшларнинг стрессни бошқариш, бошқаларнинг ҳис-туйғуларини тушунишлари ва амалий вазифаларни ҳал этиш қобилиятини бойитишга йўналтирилганлиги сабабли ҳаёт сифатини яхшилаш компонентини («ҳаётдан қониқиш»,»умумий саломатлик», «ўзини бошқариш», «эмпатия ҳисси» кўрсаткичлари) бириктириш асосида Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 14 апрелдаги 13а-сон буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда «Умумий психология» модулига татбиқ этилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-13а-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклифлар кадрлар захирасини шакллантиришда ўзигага хос қобилиятлар ҳақида билим ва малакаларни ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish