Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Орифжон Алимахаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистонда муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишнинг  картографик методлари», 11.00.06 - Геодезия. Картография (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Gr206.
Илмий раҳбар: Сафаров Эшкобул Юлдашович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон vиллий университети, DSс.03/30.12.2019.Gr.01.06.
Расмий оппонентлар: Ҳикматов Фазлиддин Ҳикматович? география фанлари доктори, профессор; Хакимова Камолатхон Рахимжоновна география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштиришда замонавий топогеодезик ва картографик методлар асосида муқобил энергия ресурслари ҳамда объектларининг географик ахборотлар тизими (ГАТ)да маълумотлар базасини яратиш ҳамда серияли карталарни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муқобил энергия ресурслари ва объектларини картага олишнинг топогеодезик-картографик усуллари ГАТ технологияларини қўллаш орқали такомиллаштирилган;
қайта тикланувчи энергия манбаларининг тарқалиш ареаллари, ҳаракатланиш ва ўзгариш тенденцияларининг картографик тасвирлаш усуллари   такомиллаштирилган;
муқобил энергия объектлари қуриладиган жойларни масофадан зондлаш усуллари ва замонавий геодезик асбоблар орқали топосъёмка қилиш асосида ҳудудларнинг ГАТ маълумотлари базаси яратилган;
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотлари, ArcGIS online дастуридаги OpenStreetMap базаси ва булутли технологиялар асосида муқобил энергия ресурсларининг интерактив динамик карталари яратилган;
муқобил энергия ресурслари ва объектларининг картографик тасвирлаш усуллари ҳамда карталарнинг математик, геодезик, географик асосларини такомиллаштириш асосида тизимли карталари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Муқобил энергия ресурсларидан фойдаланишда картографик методларни қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
ГАТ технологияларини қўллаб, муқобил энергия ресурслари ҳамда объектларини картага олишнинг такомиллаштирилган топогеодезик ва картографик усуллари “Картография” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 майдаги 03-08-439-сон маълумотномаси). Натижада, геомаълумотлар базаси асосида электр энергетика карталарини яратиш ва бу борадаги ўқув атласларини тайёрлаш имконини берган;
қайта тикланувчи энергия манбалари, жумладан қуёш энергияси, шамол ва сув манбаларининг тарқалиш ареаллари, ҳаракатланиш ва ўзгариш тенденцияларини картографик тасвирлашнинг такомиллаштирилган усуллари “Картография” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 майдаги 03-08-439-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Миллий атласи “Иқлим” ва “Ер усти сувлари” бўлимларининг мазмунини бойитиш, улардаги карталарнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган;
муқобил энергия объектлари қуриладиган ҳудудларнинг топопланлари ва яратилган ГАТ маълумотлари базаси “Самарқанд аэрогеодезия” корхонасида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 майдаги 03-08-439-сон маълумотномаси). Натижада, геомаълумотлар базасидан фойдаланиб, туман захирасидаги 2050 гектар ер майдонини фотоэлектр қуёш энергиясини ишлаб чиқариши учун ер ажратиш ва кадастр топопланини тузиш имкониятини берган;
муқобил энергия ресурслари ҳақидаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотлари, интернет тармоғидаги ArcGIS online дастуридаги OpenStreetMap базаси ва булутли технологиялар асосида яратилган интерактив динамик карталари “Картография” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасида Ўзбекистон Республикасининг маҳаллалар кесимида интерактив карталарини яратишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 майдаги 03-08-439-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси маҳаллаларининг интерактив динамик карталарини яратиш имконини берган;
республикамизда жойлашган муқобил энергия объектлари ва ресурслари ҳақида маълумот берувчи ишлаб чиқилган серияли карталар “Картография” илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасида Ўзбекистон Республикаси вилоятларининг Ўлкашунослик атласларини ишлаб чиқишда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2022 йил 18 майдаги 03-08-439-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси вилоятларининг ўлкашунослик атласлари мазмунини бойитиш, улардаги карталарнинг илмий ва амалий аҳамиятини ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish