Sayt test rejimida ishlamoqda

Садуллаева Умида Азимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон миомаси бўлган аёлларда бачадон артерияси эмболизациясининг жигар функционал ҳолатига таъсири», 14.00.01 - Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib817.
Илмий раҳбар: Каюмова Дилрабо Толмасовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Закирова Надира Исламовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ниязметов Рахматилла Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тиббий тадқиқот унивеситети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бачадон миомаси бўлган аёллар жигарининг функционал холатига бачадон артериялари эмболизацияси таъсирининг патогенетик боғлиқлигини гормонал ва биокимёвий текширувлар натижаларига асосланган холда  баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бачадон миомаси бўлган аёлларда гормонал фон бузилиши туфайли репродуктив функцияни бузилиши ва гинекологик касалликларни учраши миома бўлмаган аёлларга нисбатан 2,6 марта, жигар функционал халатини бузилиши эса 6,8 марта кўпроқ учраши аниқланган;
бачадон миомаси бўлган аёлларда жигарнинг детоксикацион, холестатик ва синтезлаш функциясининг бузилиши билан бирга аёлларнинг қон ва сўлагида гормонал статус кўрсаткичларининг ошиши исботланган;  
бачадон артерияси эмболизацияси амалиётидан кейин жигарнинг оқсил синтезловчи функцияси фаоллашиши туфайли жигардаги функционал холати тикланиши ва жинсий гормонларни боғловчи глобулин даражаси орасида тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган;
илк бор бачадон артерияси эмболизациясидан кейин биринчи суткаларда стероид гормонларни боғловчи глобулин синтезини ошиши натижасида эстрадиолни ва 6-8 суткаларда эса прогестеронни қонда ва сўлакда пасайиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Бачадон миомаси билан беморларнинг бачадон артерияси эмболизациясининг жигар функционал холатига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бачадон миомаси бўлган аёлларда бачадон артериялари эмболизацияси ўтказиш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бачадон артерияси эмболизациясидан кейин бачадон миомаси билан аёлларнинг клиник ва лаборатор кўрсаткичлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 28 июлдаги 8н-д/96-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома бачадон миомаси билан касалланган беморларнинг бачадон артерияси эболизациясидан кейин клиник лаборатор кўрсаткичлар, уларни рўйхатга олиш ва бахолашга қаратилган анъанавий экспериментал ташхислаш моделини яратиш имконини берган;
бачадон миомаси бўлган аёлларда бачадон артериялари эмболизацияси ўтказиш натижасида жигар фукнционал холатини бахолашга қаратилган тадқиқот натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникаси,  Акушерлик ва гинекология Республика ихтисослаштирилган илмий-текширув тиббиёт маркази ва Аёллар соғломлаштириш маркази бўлимлари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 3 августдаги 08-22553-сон маълумотномаси). Олинган натижалар бачадон миомаси бўлган аёлларда диагностика ва даволашни оптималлаштириш орқали асоратлар сонини камайтириш, даволаш учун кетаётган маблағни тежаш ва аёлларни репродуктив фаолиятини сақлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish