Sayt test rejimida ishlamoqda

Ибрагимов Баходир Фикриевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси химояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тухумдон поликистози синдромли аёллар диагностикаси ва давосини оптималлаштириш», 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Tib1387.
Илмий раҳбар: Худоярова Дилдора Рахимовна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, PhD.04/30.12.2019.Tib.102.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимжановна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тухумдонлар поликистози синдроми қайд этилган аёлларда бепуштликни клиник, анамнестик ва лаборатор кўрсаткичлар асосида эрта ташхислаш ва диффенциал ёндашувлар оркали даво усулини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тухумдонлар поликистози синдроми турли хил фенотиплари бўлган аёлларда бепуштликни дифференциал консерватив ва жарроҳлик йўли билан даволаш усулларини қўллаш натижасида 75,3 % аёлларда ҳомиладорлик ривожланганлиги аникланган;
тухумдонлар поликистози синдромида фертиллик ўзига хос фенотипига ва йўлдош касалликлари (вазн ва гипергомосистеинемиянинг) камайишига қараб ўзгариши, яъни ТПКСнинг C фенотипида спонтан ҳомиладорлик фоизи жуда пастлиги билан асосланган;
илк бор тухумдонлар поликистози синдромида овуляцияни рағбатлантириш, жарроҳлик билан даволаш ёки ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланишни кўрсатадиган турли омилларнинг тарқалиши аникланган;
тухумдонлар поликистози синдроми турли хил фенотиплари бўлган аёлларнинг 12,1% да ёрдамчи репродуктив технологиялар (ЭКУ) ни ўтказишга зарурияти (сезувчанлик - 85,3%, ўзига хослик - 92%) асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тухумдонлар поликистози синдромини ташхислаш ва даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
тухумдонлар поликистози синдроми қайд этилган аёллардаги бепуштликни клиник, анамнестик ва лаборатор кўрсаткичлар асосида даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда диффенциал даволаш турини такомиллаштириш асосида ишлаб чиқилган «Поликистоз тухумдонлар синдромининг замонавий ташхислаш критерийлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 февралдаги 8н-з/253-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тухумдонлар поликистози синдроми бўлган аёлларда бепуштликни даволашнинг дифференциал усулларидан фойдаланиб, фертилликни тиклаш ва ортиқча муолажа усулларини четлаб ўтиш имконини берган;
тухумдонлар поликистози синдромининг шакли, гомоцистеин даражаси, беморнинг ёши ҳамда бепуштликнинг бирламчи ва иккиламчи бўлган шаклини ҳисобга олиб, инфертил аёлларни текшириш ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Дифференцированные подходы к лечению бесплодия у женщин с синдромом поликистозных яичников» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 февралдаги 8н-з/253-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тухумдонлар поликистози синдромли аёлларда  диагностика ва даволашни оптималлаштиришга қаратилган тадқиқотлар натижасида, ушбу патологиянинг ўз вақтида аниқланиши бепуштликни оқилона даволашга ёрдам беради, бу эса иқтисодий ҳаражатларнинг камайиши имконини беради;
тухумдонлар поликистози синдроми қайд этилган аёллардаги бепуштликни клиник, анамнестик ва лаборатор кўрсаткичлар асосида даволаш самарадорлигини ошириш ҳамда диффенциал даволаш турини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд вилоят перинал маркази гинекология бўлими ҳамда Самарқанд шаҳар 1-сон туғруқхонаси амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 апрелдаги 8н-з/77-сон маълумотномаси). Олинган натижалар тухумдонлар поликистози синдромли аёлларда  диагностика ва даволашни оптималлаштириш оркали асоратлар сонини камайтириш, даволаш учун кетаётган маблағни тежаш ва беморларни ижтимоий мослашувни яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish