Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Адхам Ибодуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир куйиш жарохатларида гастродуоденал асоратларни даволаш ва профилактикасини оптималлаштириш», 14.00.27 – Хирургия; 14.00.02– Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tib1598.
Илмий раҳбарлар: Фаязов Абдулазиз Джалилович, тиббиёт фaнлари доктори; Деҳқонов Тошпўлот Деҳқонович, тиббиёт фaнлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Акбаров Миршавкат Миралимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: куйиш жарохатларида гастродуоденал асоратларининг хавфли омилларини аниқлаш, патогенетик механизмларини ўрганиш ва даволаш, профилактик натижаларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир куйишлардаги стрессли гастродуоденал асоратларнинг хавфли омиллари (анамнезида сурункали гастродуоденал патологияларнинг борлиги, мотор-эвакуатор фаолиятнинг бузилишлар, беморларнинг ёши ва мурожаат вақти, куйиш майдони ва чуқурлиги, турғун гиповолемия кабилар)ни аниқлаш ва уларнинг профилактик мезонлари ишлаб чиқилган;
илк бора оғир куйишдаги стрессли гастродуоденал асоратларда келиб чиқишидаги Helicobacter pylori инфекциясининг активлиги ва уларнинг қон томирлар эндотелиал дисфункцияси билан боғлиқлик жиҳатлари асосланган;
илк бора термик куйиш жарохати тажрибасида гастродуоденал соҳа стресс моноаминлар тутувчи тузилмалари – қон томирлари адренергик нерв толалари ва улар  диффуз эндокрин аппарати очиқ типдаги эндокрин ҳужайраларидаги, шунингдек регионал орқа мия нерв тугунларидаги морфологик ўзгаришлар люминесцент-гистохимик услубларда аниқланган;
оғир куйишнинг кечишига қараб гастродуоденал соҳа клиник–тажриба  ўзгаришлари динамикаси бўйича янги маълумотлар (стресс моноаминлари тутувчи тузилмаларидаги морфофункционал ўзгаришлар) олинган ва улар куйиш касаллигининг патогенетик ва морфологик концепциясини асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
оғир куйишларда гастродуоденал асоратларни даволаш ва профилактикасини такомиллаштиришни баҳолаш буйича тадқиқот натижалари асосида:
оғир куйган беморларда гастродуоденал асоратларни ўз вақтида аниқлаш, ошқозон–ичак трактининг функционал ҳолатини баҳолаш имконини берган “Оғир куйиш жарохатларидаги гастродуоденал асоратларни даволаш ва профилактика қилиш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н–р/40–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома огир куйиш жарохатлари кузатилган беморлардаги гастродуоденал асоратларни даволаш ва уларни олдини олишга имкон яратган:
оғир куйишдаги гастродуоденал қон кетишлар профилактикасини таъминлаш имконини берган “Оғир куйишдаги гастродуоденал қон кетишлар профилактикаси” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 19 январдаги 8н–р/40–сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома огир куйиш ташхисланган беморларда гасродуоденал кон кетишлар профилактикасини ишлаб чикиш имконини берган:
куйганларда гастродуоденал асоратларнинг клиник–диагностик асослари ва уларни даволашни такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд ва Жиззах филиаллари клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 15 февралдаги 8н–р/54–сон маълумотномаси). Олинган натижалар оғир куйишлардаги гастродуоденал асоратларнинг келиб чиқиши патогенетик механизмларини кенгайтирган, оғир куйганларда гастродуоденал асоратлар ривожланишидаги эндотелиал дисфункция ва мотор-эвакуатор функцияни коррекция қилишда муқобил препаратларни қўллаш орқали, уларнинг диагностикаси, давоси ва профилактикасини оптималлаштиришга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish