Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Рафиқ Амоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ноанъанавий хомашёлардан мой ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатида фойдаланишнинг илмий-технологик асослари», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.DSc/T219.
Илмий маслаҳатчи: Мажидов Қахрамон Ҳалимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшид Мажидович, техника фанлари доктори, профессор; Маматханов Ахмад Умарович, техника фанлари доктори, профессор; Хўжамшукуров Нортожи Абдихолиқович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ноанъанавий хомашёлардан мой ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатида фойдаланишнинг илмий-технологик асосини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мойли маҳаллий буғдой дони муртаклари, зиғир, амарант ва катальпа уруғларининг биокимёвий таркиби илмий жиҳатдан асосланган;
 ноанъанавий мойли хомашёларнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари баҳоланган;
 ноанъанавий мойли хомашёлардан ўсимлик мойлари олиш технологик жараёнлари, усуллари ва шароитлари яратилган;
ноанъанавий мойли хомашёлардан олинган ўсимлик мойларининг сифати ва озуқавий қийматини таъминлашнинг технологик шароитлари ишлаб чиқилган ва асосланган;
мойли хомашё структураси шаклланишида ва ундан олинадиган махсулотнинг озуқавийлик қийматини таъминлашда биологик фаол моддаларнинг ўрни ва аҳамияти назарий жиҳатдан асосланган;
биологик фаол моддалар билан бойитилган ўсимлик мойлари ҳамда уларни қайта ишлаш махсулотларидан фойдаланиш имкониятлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ноанъанавий хомашёлардан мой ишлаб чиқариш ва озиқ-овқат саноатида фойдаланишнинг илмий-технологик асослари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маҳаллий зиғир, амарант уруғлари мойи ва унидан, ҳамда буғдой дони муртакларидан фойдаланиб, миллий нонвойчилик ва қандолатчилик махсулотларини ишлаб чиқариш усули ва технологияси “OLTIN BOSHOQ ISSIQ NONI” MCHJда амалиётга жорий қилинган (“O‘ZDONMAHSULOT” AKнинг 2022 йил 21 июндаги 10-1-11/84-695-сон маълумотномаси). Натижада, миллий нонвойчилик ва қандолатчилик  маҳсулотларининг турларини кенгайтириш имконини берган;
ноанъанавий маҳаллий хомашёлардан янги турдаги нонвойчилик ва қандолатчилик махсулотларини ишлаб чиқариш учун тегишли технологик кўрсатмалар “OLTIN BOSHOQ ISSIQ NONI” MCHJда жорий этилган (“O‘ZDONMAHSULOT” AKнинг 2022 йил 21 июндаги 10-1-11/84-695-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқаришда янги технологик усуллардан фойдаланишга эришиш имконияти яратилган;
маҳаллий зиғир уруғлари навларидан фойдаланиб, энергия тежамкор  ўсимлик мойларини ишлаб чиқаришнинг янги  технологияси “Ванғози агро-экспорт” МЧЖда амалиётга жорий қилинган (Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 29 июндаги КС/3-534-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий зиғир уруғларидан ўсимлик мойини ишлаб чиқаришда технологик сарф ва харажатларни 3-5 % га, энергия сарфини 3-4% га ва иссиқлик сарфини 5-7% га камайтириш ҳамда иқтисодий самара олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish