Sayt test rejimida ishlamoqda

Тухтаева Хафиза Хикматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тажрибада ўткир ва сурункали нурланиш таъсирининг иммун-гематологик ва цитогенетик жиҳатларини баҳолаш», 14.00.36 – Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2333.
Илмий раҳбар: Хамдамов Бахтиёр Зарифович, тиббиёт фанлари доктори (DSc).
Диссертация бажарилган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Наврузова Шакар Истамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Полевщиков Александр Витальевич, биология фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишларнинг организм иммунологик, гематологик ва цитогенетик параметрларига таъсир даражасини ўрганиш, уларга биопрепаратлар таъсирини баҳолашдан иборат бўлган.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир тажрибавий нурланишларда лимфоцитлар, СD3+-, СD4+-, СD95+-ҳужайралар назоратга нисбатан мос равишда 1,41, 1,58, 1,43 ва 1,51 мартага ишонарли пасайгани, СD8+- ва СD16+-ҳужайралар 1,40 ва 1,35 мартага ишонарли кўпайгани, иммунорегулятор индекснинг 2,01 мартага пасайиши иккиламчи иммунодефицит ривожлангани асосий белгилари эканлиги аниқланган;
ўткир ва сурункали нурланишлар иммунокомпетент ҳужайралар миқдорий дисбалансига олиб келгани, иккиламчи иммунодефицит чуқурлилиги сурункали нурланиш олган каламушларда ўткир нурланиш олганларга нисбатан яққолроқ намоён бўлгани, бу ҳолат нурланишнинг нафақат дозаси, балки таъсир давомийлиги ҳамда иммун тизими ҳолати учун муҳим ўрин тутиши исботланган;
илк бор интакт лаборатория ҳайвонларида меъёрий цитогенетик жараёнларда оғиш кузатилмагани ҳолда, ўткир нурланишларда суяк кўмигидаги митоз патологияси, хромосома аберрациялари пайдо бўлиши, митотик фаоллик камайиши каби цитогенетик ўзгаришлар сурункали нурланишларга нисбатан ишонарли кам намоён бўлгани исботланган;
сурункали нурланиш кузатилганда “Lactopropolis-AWL” биологик фаол қўшимчаси билан биокоррекция иммун тизимининг Т-бўғини ҳамда махсус бўлмаган ҳимоя омилларига, шунингдек иммунодефицит кўпроқ кузатиладиган иммунокомпетент ҳужайралар миқдорий кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши, биокоррекция самараси сурункали нурланишда ўткир нурланишга нисбатан юқори бўлиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишларнинг организм иммунологик ва цитогенетик параметрларига таъсирини ўрганиш, уларга биокоррекция таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тажрибада ўткир ва сурункали нурланишларда суяк кўмиги цитогенетик кўрсаткичлари таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тажрибада ўткир ва сурункали нурланишларда суяк кўмиги цитогенетик таҳлилини ўрганиш ва баҳолаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 8н-д/116-сон маьлумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома турли кўринишда нурлантирилган лаборатория ҳайвонлари суяк кўмиги цитогенетик ҳолатини ўрганиш ҳамда баҳолаш орқали нурланишлар таъсирини аниқлашга имкон яратган;
тажрибавий тадқиқотларда ўткир ва сурункали нурланишларнинг организм иммунологик ва цитогенетик параметрларига таъсирини ўрганиш, уларга биокоррекция таъсирини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро вилояти санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси, Бухоро шахар санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги булими ва Бухоро вилояти Ромитан тумани санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бўлимига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 мартдаги 8н-д/116-сон маьлумотномаси). Мазкур илмий тадкикот иши натижаларининг жорий этилиши нурланишлар фонида кечувчи касалликларга эрта лаборатория ташхиси куйиш, организм иммун тизими ҳолати гематологик кўрсаткичлар ва суяк кўмиги цитогеник параметрларини самарали баҳолаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish