Бахромов Ойбек Бахтиёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қурилиш материаллари структураси ва хоссалари тадқиқотининг нур-оптикавий методологияси», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Т132.
Илмий маслаҳатчи: Самигов Неъматжон Абдурахимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент-архитектура қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Саидаглам Аглоевич, техника фанлари доктори, профессор; Тулаганов Абдукабул Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор; Талипов Нигматулла Хамидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материалларининг физикавий хоссаларини тадқиқ этишда нур-оптикавий нур-оптик қайд қилиш усули ишлаб чиқилган ва янги кўп сегментли нур-оптик сенсорларини такомиллаштирилдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қурилиш материаллари ғовакларининг структураси ва капиллярлар радиусининг спектрини шу ғоваклардан ўтувчи нур трансмиссияси асосида тадқиқ этувчи қурилиш материаллари структурасининг янги диагностика усули ишлаб чиқилган;
қурилиш материалларининг янги нур-оптик характеристикаларини олиш учун нур-оптикавий усул ишлаб чиқилган ва бу усулда қурилиш материалларининг янги физикавий параметрлари–ёруғлик абсорбцияси коэффициенти, махсус нур-оптикавий ғовак ҳажми, қурилиш материаллари сиртидаги махсус нур-оптикавий ғовак узунлиги, капиллярлардаги сув ҳаракатининг фронтал ва тўйиниш тезликлари аниқланган;
гипс-эстрих ва цемент қоришмаси каби қурилиш материалларидаги сувнинг боғлиқлик турлари нур абсорбциясини қайд қилиш асосида аниқлаш усули яратилган;
қурилиш материалларидаги эркин сувларнинг кимёвий боғланган сувга ўзгариши вақтини нур-оптикавий намлик сенсори ёрдамида катта аниқликда қайд қилиш усули ишлаб чиқилган;
илк бор қурилиш материаллари намлигини нур трансмиссияси асосида ўлчовчи кўп сегментли нур-оптик намлик сенсори орқали қурилиш материаллари намлигини туз ва ҳароратга боғлиқ бўлмаган ҳолда гравиметрик сув миқдорига олинган корреляция боғлиқлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш материалларини янги нур-оптикавий диагностика усули бўйича олинган натижалар асосида:
11 та Ўзбекистон архитектура ёдгорлик биноларининг (Самарқандда 3 та, Хивада 3 та, Бухорода 3 та ва Шаҳрисабзда 2 та) физик-кимёвий ҳолатини аниқлашда туз ва намлик диагностик тадқиқоти, жумладан рентген дифрактометр, ҳароратга боғлиқ бўлмаган ҳолда янги нур-оптик намлик сенсорли диагностика усуллари Маданият вазирлигининг Архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тасарруфидаги архитектура ёдгорликларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги 01-11-04-6346-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2015 йил 24 июлдаги далолатномаси). Натижада архитектура биноларининг физик-кимёвий ҳолати тадқиқотлари асосида катта аниқликда девор ва пойдеворлардаги туз ва намлик миқдорини аниқлаш имконини берган;
6 та Ўзбекистон архитектура ёдгорлик биноларининг (Қўқонда 2 та, Тошкентда 3 та ва Зангиотада 1 та) физик-кимёвий ҳолатини аниқлашда туз ва намлик диагностик тадқиқоти, жумладан рентген дифрактометр, инфрақизил спектрометрли диагностика усуллари Маданият вазирлигининг Архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тасарруфидаги архитектура ёдгорликларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги 01-11-04-6347-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқрмасининг 2014 йил 6 ноябрдаги далолатномаси). Натижада биноларнинг ҳолатидан келиб чиққан ҳолда кўрилаган чора-тадбирлар асосида социал самара-архитектура ёдгорликларининг умрбоқийлигини ошириш имконияти яратилган;
қурилиш материалларининг янги физикавий параметрлари–ёруғлик абсорбцияси коэффициенти, махсус нур-оптикавий ғовак ҳажми, қурилиш материаллари сиртидаги махсус нур-оптикавий ғовак узунлиги, капиллярлардаги сув ҳаракатининг фронтал ва тўйиниш тезликлари аниқлаш усули Маданият вазирлигининг Архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармаси тасарруфидаги архитектура ёдгорликларида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлигининг 2017 йил 12 декабрдаги 01-11-04-6347-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Архитектура ёдгорликларини сақлаш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2014 йил 6 ноябрдаги далолатномаси). Натижада шу асосда қурилиш материаллари маълумотномасида янги нур-оптикавий параметрлар бўлимини киритиш имкони яратилган.