Sayt test rejimida ishlamoqda

Насирова Сабина Зауровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Полипрагмазия шароитида ингичка ичак лимфоид тугунчаларининг  морфометрик узгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2021.1.PhD/Tib1621.
Илмий рахбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04. 2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Сайёра Мухамеджановна Ахмедова, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Астрахан тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тажрибада полипрагмазия шароитида ингичка ичак лимфоид тугунчаларининг  морфометрик ўзгаришларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқ зотсиз каламушларда ҳар хил турдаги яллиғланишга қарши дори воситалар фонида ингичка ичак  интра эпителиал лимфоцитлар сонини кўпайиши яъни ингичка ичак ворсинкалар инфильтрацияланиши аниқланган;
яллиғланишга қарши дори воситалар билан полипрагмазияси оқ зотсиз каламушларининг ингичка ичакдаги ягона лимфоид тунчаларининг сони, ўлчамига салбий таъсири аниқланган;
полипрагмазия шароитида ингичка ичак агрегатланган тугунлардаги лимфоид тугунчаларда ҳам чуқур бузилишлар аниқланиб, тугунчалар сонининг сийраклашиши, ўлчамларининг камайиши ва тугунчалар аро масофани узайиши исботланган;
фармакодинамик таъсири ўхшаш бўлган уч турдан ортиқ дори воситаларини қўллашдан сўнг, назорат гуруҳидан фарқли ўлароқ, ингичка ичакнинг лимфоид тугунчалар билан қопланиш майдонининг пасайиши аниқланди бу еса полипрагмазия таъсирида ичак лимфоид тўқималарининг функционал фаоллигининг пасайиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Полипрагмазия шароитида ингичка ичак лимфоид тугунчаларининг  морфометрик узгаришлари бўйича олинган илмий натижалари асосида:
тажрибада полипрагмазия шароитида ингичка ичак лимфоид тугунчаларининг  морфометрик параметрларини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосила ишлаб чиқилган «Яллиғланишга қарши дори воситалар полипрагмазияси фонида ингичка ичакнинг ягона лимфоид тугунларида таркибий ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н-р/787-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома полипрагмазия шароитида ингичка ичак лимфоид тугунчаларининг  морфологик ўзгаришларини баҳолаш имконини берган;
полипрагмазия шароитида ингичка ичак агрегатланган лимфоид тугунлари ва фолликулаларида морфологик ўзгаришларни аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосила ишлаб чиқилган «Полипрагмазия шароитида ингичка ичакнинг агрегатланган лимфоид тугунлари ва фолликулаларида морфологик ва морфометрик ўзгаришларни аниқлаш усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 8н-р/788-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома тажриба ҳайвонлари ингичка ичаги агрегатланган лимфоид тугунларида морфологик ўзгаришлар даражасига баҳо бериш имконини берган;
ингичка ичак лимфоид тугунчаларининг полипрагмазия шароитида морфометрик ўзгаришлар самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 29 декабрдаги 08-09/21258-сон хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши полипрагмазия фонида ингичка ичак лимфоид тугунларининг морфологик гуруҳлаштирилган миқдори ва ўлчамлари, улардаги тугунлар сони, умумий майдони, ингичка ичак умумий майдонига лимфоид тугунлари умумий майдонининг нисбатини фоизлардаги ифодаси бўйича аъзо патологияларининг ривожланишини эрта ташҳислаш, полипрагмазияни олдинини олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish