Sayt test rejimida ishlamoqda

Давронова Шахноза Рахмоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Нохуш экологик факторлар таъсирида тимуснинг морфо-функционал ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2020.2.PhD/Tib1127.
Илмий рахбар: Харибова Елена Александровна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD.04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Феруза Хусановна Азизова, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хамидулла Абдуллаевич Расулов, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Соғлиқ билимлари  университети (Туркия).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қуруқ ва иссиқ иқлимнинг ҳарорат омили таъсири остида тимусда мослашув ўзгаришларининг морфо-фунционал ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қуруқ ва иссиқ иқлимли ҳарорат омили таъсири остида оқ жинсий етук зотсиз каламушлар тимусиинг кортикал, кортико-медулляр ва медулляр зоналари бўйича ҳужайра компонентларининг морфометрик кўрсаткичлари, таъкидлаб ўтилган зоналар бўйича строма ҳужайраларининг электрон-микроскопик хусусиятлари аниқланган;
қуруқ ва иссиқ иқлимли ҳарорат омили таъсири остида тимус тузилмали –функционал ўзгаришларининг даврийлиги - эрта ўзгаришлар даври (тажрибаларнинг 1-3-суткалари), иммуноморфологик ўзгаришларнинг яққоллик даври (тажрибаларнинг 5-7-суткалари), узоқ муддатли ўзгаришлар даври (тажрибаларнинг 14-21-суткалари) мавжудлиги аниқланган;
тадқиқотлар натижасида тимуснинг гистофизиологиясига оид янги кўрсаткичлар, жумладан аъзонинг тузилмали-функционал соҳаларининг ҳужайра таркиби, радиоавтографик ва морфометрик параметрлари аниқланган бўлиб, уларга асосланиб тимуснинг иммуногенезда тутган аҳамияти  асосланган;
ҳарорат омили таъсири динамикасида тажрибаларда фойдаланилган ҳайвонларнинг вазни, тимуснинг мутлақ вазни ва тимус вазнининг ҳайвон вазнига нисбати кўрсаткичлари аникланган. Тажрибалар динамикасида тимус вазнининиг хайвон вазнига нисбати курсаткичинининг барқарор юқорилаб бориши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нохуш экологик факторлар таъсирида тимуснинг морфо-функционал ўзгаришлари бўйича олинган натижалар асосида:
тажрибавий ҳайвонлар тимусининг Т-лимфопоэздаги ўрнини аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Тимус бези Т-лимфоцитопоэзнинг марказий аъзоси» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/895-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома тимуснинг тузилмали ва фунционал қайта тузилишларини аниқлаш имконини берган;
экологик нохуш шароитларда тимусдаги ўзгаришларни аниқлаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Экологик салбий шароитларда тимуснинг морфо-фунционал ўзгаришлари» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-р/896-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома экологик нохуш шароитнинг тажрибада тимусга таъсири натижасида морфологик ўзгаришларни баҳолаш имконини берган;
нохуш экологик факторлар таъсирида тимуснинг морфо-функционал ўзгаришлари бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмаси, Бухоро вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани тиббиёт бирлашмасининг фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 декабрдаги 08.09/20631-сон хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши морфологик гуруҳлаштирилган тимус бўлакчалари  миқдори ва ўлчамлари, улардаги лимфоцитлар  сони, аъзо патологиясининг ривожланишини эрта ташҳислаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish