Sayt test rejimida ishlamoqda

Хожиев Бахтиёр Илхомовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро-Хива региони ғарбий қисми мезозой ётқизиқларининг нефтгазга салоҳияти ва маҳсулдорлиги», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/GM49.
Илмий маслаҳатчи: Богданов Александр Николаевич, геология-минералогия фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.24/30.12.2019.GM.41.01.
Расмий оппонентлар: Иргашев Юлдашбой, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Раджабов Шухрат Сайфуллаевич, геология-минералогия фанлари доктори, доцент; Хайитов Одилжон Ғафурович, геология-минералогия фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзбекгеофизика” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро-Хива регионининг ғарбий қисмидаги мезозой ётқизиқларининг нефтгазга салоҳиятини баҳолашнинг илмий геологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро-Хива региони ғарбий қисмининг нефтгазга салоҳиятини миқдорий баҳолаш мақсадида мезозой ётқизиқлари маҳсулдор горизонтларининг структура моделлари ишлаб чиқилган;
юқори бўр ва ўрта юра терриген ётқизиқларининг турли типдаги нефть ва газ тутқичларини башорат қилиш учун қуйи бўр ва юқори юра карбонат ётқизиқларининг геологик тузилиш қонуниятлари аниқланган;
Чорджўй поғонасиниг Учбаш-Қарши флексура-ёриқли зонаси бўйлаб моноклинал қисмида жойлашган мезозой ётқизиқларининг маҳсулдорлигини ноантиклинал тутқичлар билан боғлиқлиги аникланган;
ўрта юра ва қуйи бўр даврининг терриген ётқизиқлари қалинлигининг ўзгаришини таҳлили асосида Чорджўй поғонасининг нефтгазга салоҳиятини ошириш истиқболлари исботланган;
Бухоро-Хива региони ғарбий қисми мезозой ётқизиқларининг маҳсулдорлиги асосан углеводородларнинг пастда жойлашган горизонтларидан юқоридаги горизонтларга вертикал миграцияси билан боғлиқлиги аниқланган;
Бухоро-Хива региони ғарбий қисмида башорат углеводород ресурларининг тақсимланиши ва уларнинг концентрация даражаси асосида мезозой ётқизиқларининг нефтгазга салоҳияти ва бурғилаш ишларининг юқори рентабеллиги исботланган;
Д1 ва Д2 тоифадаги башоратли углеводород ресурсларининг жойлашиш ва тақсимланиш даражасига кўра Бухоро-Хива регионининг ғарбий қисмидаги мезозой ётқизиқларининг нефтгазга истиқболлилик харитаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро-Хива регионининг ғарбий қисми мезозой ётқизиқларининг маҳсулдорлигини ва нефтгазга салоҳиятини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хатар майдонида геологик-қидирув ишларини  қайта тиклаш юзасидан тавсия «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 20 июндаги 32-2890-сон маълумотномаси). Натижада, Хатар структураси ва Шаркий Хатар конининг геологик модели аниқлаштирилган, қидирув қудуғи бурғиланиб 55 минг.м3/сутка миқдорида саноат миқёсидаги газ оқимини олиш имконини берган;
аниқланган Шоликор ва Гурлан структураларини излов бурғилашга тайёрлаш мақсадида батафсил излов сейсмикқидирув ишларини бажариш юзасидан тавсия «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 20 июндаги 32-2890-сон маълумотномаси). Натижада, углеводородларнинг истиқболли ресурслари 4 млн.т.ш.ё.га яқин бўлган Гурлан нефтгазга истиқболли структурасини чуқур бурғилашга тайёрлаш имконини берган;
Бухоро-Хива региони Бухоро поғонасининг Янгиказган кўтарилмаси, Чорджўй поғонасининг Учқир-Питняк вали ва Биргутли эгиклиги ҳудудларида МОГТ-2D батафсил излов сейсмикқидирув ишларини бажариш юзасидан тавсия «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 20 июндаги 32-2890-сон маълумотномаси). Натижада, Хожитепа, Нурлисой, Мақсудкўл нефтгазга истиқболли структуралари юра даври карбонат ётқизиқлари устки қисми бўйича аниқлашга хизмат қилган;
Хоразм моноклинал ҳудудида (Бухоро-Хива регионининг шимоли-ғарбий қисми) МОГТ-2D батафсил-излов сейсмикқидирув ишларини бажариш юзасидан тавсия «Ўзбекгеофизика» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 20 июндаги 32-2890-сон маълумотномаси). Натижада, Хазорасп, Питняк, Жайхун, Мискин, Боғот, Янги Бозор нефтгазга истиқболли структуралари юра даври карбонат ётқизиқлари устки қисми бўйича аниқлаш имконини берган;
Курган структурасида 3-сонли излов қудуғини бурғилаш орқали излов ишларини давом эттиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан тавсия «Ўзбекнефтгаз» АЖда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 20 июндаги №32-2890-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу структура 2022 йил учун бурғилаш ишлари режасига киритилган ва қудуқга геологик-техник лойиҳаларни ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish