Sayt test rejimida ishlamoqda

Султонова Нигорахон Мухаммадкодировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошканинг физиологик-биокимёвий ҳусусиятлари ҳамда туганагининг сифат кўрсаткичларида фосфор ва калийнинг аҳамияти», 03.00.07 – Ўсимликлар физиологияси ва биокимёси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/B486.
Илмий раҳбар: Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.72.02.
Расмий оппонентлар: Норбоева Умида Тоштемировна, биология фанлари доктори; Ҳамроев Нурбек Улуғбекович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шароитда картошканинг физиологик-биокимёвий ҳамда туганагининг сифат кўрсаткичларида фосфор ва калийнинг аҳамиятини тавсифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор тупроқ таркибидаги элементларнинг эквивалент нисбати асосида ҳар хил озуқавий муҳит шароитида картошка навларини макро- ва микроэлементлар билан озиқлантириш таркибининг оптимал шароитлари аниқланган;
in vitro шароитида ҳамда картошкани тупроққа ўтказилган кўчатларини маъданли ўғитларни қабул қилиш меъёрлари ҳамда Р ва К элементларининг тупроқ ва озуқа таркибидаги нисбаталари асосида ўғитлашнинг таркибида микроэлементлар бўлган нормаси ишлаб чиқилган;
картошка барглари таркибидаги “а” ва “б” хлорофилл пигментлари, каротиноидларнинг ривожланиш фазалари бўйича ўзгариш динамикаси озиқа элементлари миқдорига боғлиқлиги илмий асосланган;
илк бор тупроқ таркибидаги элементларнинг эквивалент нисбати ҳамда ҳар хил озуқавий муҳит шароитида картошканинг ўсиши ва ривожланишида фосфор ва калий элементларининг озиқлантиришдаги меъёрини аниқлаш асосида Т4(N90P60K40Zn5Mg3) таркибли варианти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Картошканинг физиологик-биокимёвий хусусиятлари ҳамда сифат кўрсаткичларида фосфор ва калийнинг аҳамияти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
картошка етиштиришда фосфор ва калий элементлари билан тупроқ таркибининг элементлар таркибига кўра тегишли меъёрий кўрсаткичларда озиқлантириш Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Жиззах вилояти Янгиобод туманининг Хўжамушкент массивида картошка етиштиришда тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2246-сон маълумотномаси). Натижада, картошкадан олинадиган ҳосилдорлик назоратдагидан кўра 2-3 марта юқори кўрсаткичга эришиш билан бирга ҳар хил таркибли тупроқ шароитида ҳосилдорликни оширишнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини ошириш тизимини ишлаб чиқиш имконини берган;
картошка етиштиришда ишлаб чиқаришда қўлланилиб келаётган Т6(N120P80K60Zn0Mg0) таркибли ўғитлаш нормаси ҳудуднинг тупроқ таркиби элементларининг эквивалент нисбатидан келиб чиққан ҳолда, ишлаб чиқилган Т4(N90P60K40Zn5Mg3) вариант Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани Ғалаба СИУ ҳудудидаги “Жумабой Умаров” фермер хўжалиги ер майдонида, Гулистон давлат университетининг “Навбаҳор” хўжалиги ҳудудидаги тажриба майдонида, Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани Хўжамушкент массивидаги университетнинг амалиётлар базасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 13 апрелдаги 07/33-04/2246-сон маълумотномаси). Натижада, ўғитларни қўллаш миқдорининг камайиши билан боғлиқ харажатларга кўра 1 тоннага 99000 сўм, 1 гектарига кўра 870000 сўм ҳамда харажатлар нисбати бўйича ўғитлар миқдорининг камайиши фонида ҳосилдорликнинг ортиши ҳисобига 1 тоннага 83% бўлса, 1 гектарига 93,1%ни ташкил этиш имкониятини берган;
ишлаб чиқилган Т4(N90P60K40Zn5Mg3) ўғитлаш нормаси Сирдарё вилоятининг Боёвут тумани ва Жиззах вилояти Янгиобод туманининг Хўжамушкент массивида эртанги картошка етиштиришда аввалдан ишлаб чиқаришда қўлланилиб келинаётган Т6(N120P80K60Zn0Mg0) таркибли ўғитлаш нормаси билан солиштирилган ҳолда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 27 апрелдаги 06/11-01-10/10-1903-сон маълумотномаси). Натижада, Т4(N90P60K40Zn5Mg3) озуқа вариантида ҳосилдорлик гектарига 29,10 тоннани ва Т6(N120P80K60Zn0Mg0) озуқа вариантида эса ҳосилдорлик гектарига 25,10 тоннани ташкил этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish