Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидвалиев Саидазим Сайдиамирхановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Палма ва кокос мойлари асосида ювувчи воситаларнинг янги таркибларини ва уларни ишлаб чиқариш технологияларини такомиллаштириш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.DSc/Т107.
Илмий маслаҳатчи: Мажидов Қахрамон Ҳалимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Серкаев Қамариддин Пардаевич, техника фанлари доктори, доцент; Тиллаева Гулнора Уринбаевна, техника фанлари доктори, профессор; Аҳмедов Азимжон Нормўминович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: палма ва кокос мойлари асосидаги яримтайёр маҳсулотларга электрокимёвий ишлов бериш орқали ювувчи воситалар ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
атир совуни қаттиқлиги ва истеъмоллик хусусиятларининг юқори даражаси С12-С18 қатори тўйинган ёғ кислоталарининг юқори миқдори (65 % гача) ва линол кислотасининг кам миқдори (кўпи билан 6 % гача) билан белгиланиши исботланган;
стеарат масса улушининг 16 % гача ошириш билан атир совунининг истеъмолчилик хусусиятларининг яхшиланиши ва қаттиқлигини 420 г/см2 гача ўсиши аниқланган;
қаттиқ турдаги совунларнинг рецептурасига 5% гача алкилбензолсулфо-кислота  киритилиши совуннинг кўпикланиш қобилиятини 460 мл гача ошириши аниқланган;
совунланган ёғли хомашё аралашмаларини электромагнит ишлов беришдан фойдаланиб, ювувчи воситалар ишлаб чиқаришнинг янги технологияси яратилган;
камида 0,3 Тл  магнит  индукцияси  билан  тавсифланган магнит майдонда  ишлов  беришда совун  қириндиларининг  қовушқоқлиги сезиларли   даражада   пасайиши   аниқланди.   Қовушқоқлигининг  пасайиши магнит  индукциянинг  0,5 Тл гача  ошиши  билан  давом  этиб,  шундан сўнг электромагнит таъсирнинг интенсивлиги сезиларли даражада камайиши аниқланган;
таркибига 0,25% миқдорида пластинали совун мисцеллаларининг турли қисмларига сингдирувчи биологик фаол қўшимчалар киритиш билан паст қовушқоқли, пластик совун ишлаб чиқарилган;
палма ва кокос мойлари, биологик фаол моддалар асосида ювувчи воситалар ишлаб чиқаришнинг такомиллаштирилган технологияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Палма ва кокос мойлари асосида ювувчи воситаларнинг янги таркибларини ишлаб чиқиш ва олиш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таркибига 30 % гача маҳаллий хомашё қўшиш билан қаттиқ совунлар ишлаб чиқариш технологияси «PRIME SOPONE» МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат»  уюшмасининг 2021 йил 18 мартдаги КС/3-342-сон маълумотномаси). Натижада, корхонанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш имконини берган;
совунли суюқлик асосида суюқ ювиш воситасини ишлаб чиқариш  усули «Alviero» ХКда  ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат»  уюшмасининг 2021 йил 18 мартдаги КС/3-342-сон маълумотномаси). Натижада,  совунга ишлатиладиган ишқор сарфини 12% гача, ҳосил бўладиган оқава сувлар миқдорини 10% гача қисқартириш  имконини берган;
 хомашё - совун қириндиларига  электромагнит ишлов бериш технологияси «Alviero» ХКда ишлаб чиқаришга жорий қилинган («Ўзёғмойсаноат» уюшмасининг 2021 йил 18 мартдаги КС/3-342-сон маълумотномаси). Натижада, совунланиш жараёни  вақтини ўртача 2 - 3 соатга қисқартириш ва энергия сарфини 20 - 25 % га тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish