Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Орифжон Хонимқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жадаллаштирилган таълимнинг иқтидорли ўқувчилар билиш жараёнларига таъсири», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P394.
Илмий раҳбар: Қодиров Ботир Рахманкулович, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдираимович, психология фанлари доктори, доцент;  Жўраев Нурбек Саъдуллаевич, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жадаллаштирилган таълимнинг иқтидорли ўқувчилар билиш жараёнларига таъсирини ўрганиш ва ривожланиши бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтидорли ўқувчилар когнитив қобилиятлари шаклланишининг жадаллаштирилган таълим самарадорлиги ўқувчиларда амалий-интегратив кўникмаларни ривожлантиришга таъсири сабабли уларда тафаккур кўламини таркиб топтириши аниқланган;
иқтидорли ўқувчиларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал мавқеини белгилашга таъсири натижасида уларда нутқий қобилиятлар ва новербал тафаккурнинг ривожланиши учун амалий-интеллектуал ҳисларга устуворлик бериш аналитик ва дивергент тафаккурнинг шаклланишига асос бўлиши исботланган;  
жадаллаштирилган таълим жараёнида ўқувчилардаги тафаккур мустақиллигини ривожланишига тафаккур кенглиги хусусиятларининг таъсирини оператив хотиранинг интенсивлиги, реалистик ҳаёлнинг ёрқинлигига устуворлик бериш асосида кучайтиришга эришиш мумкинлиги сабабли уларда фикрлар оригиналлиги ва мослашувчанлигини намоён қилишга тўғри пропорционал боғлиқ эканлиги асосланган;
иқтидорли ўқувчилар учун жадаллаштирилган таълимда бойитиш, кенгайтириш, чуқурлаштириш стратегияларини қўллаш диққат концентрацияси, хотира ассоциациялари, мантиқий прогнозлаш қобилиятининг кучайиши, дивергент масалаларни ҳал этишга қизиқишнинг ортишига олиб келиши сабабли, уларнинг билиш жараёнлари динамикасига таъсир этиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жадаллаштирилган таълимнинг иқтидорли ўқувчилар билиш жараёнларига таъсирини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
иқтидорли ўқувчилар когнитив қобилиятлари шаклланишининг жадаллаштирилган таълим самарадорлиги ўқувчиларда амалий-интегратив кўникмаларни ривожлантиришга таъсири сабабли уларда тафаккур кўламини таркиб топтириши аниқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сонли буйруғи билан  «Консультатив психология ва психокоррекция» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида амалиётчи психолог мутахассисларнинг касбий тайёргарлик даражасини ошириш соҳасида сифат жиҳатдан ўсишга эришилган;
иқтидорли ўқувчиларни танлашнинг гуруҳдаги интеллектуал мавқеини белгилашга таъсири натижасида уларда нутқий қобилиятлар ва новербал тафаккурнинг ривожланиши учун амалий-интеллектуал ҳисларга устуворлик бериш аналитик ва дивергент тафаккурнинг шаклланишига асос бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сонли буйруғи билан «Умумий психодиагностика» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қўлланилиши натижасида шахсни индивидуал-психологик жиҳатдан ўрганиш, психодиагностик имкониятларини таҳлил қилиш соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг илмий-услубий асосларини янада кучайтиришга эришилган;
жадаллаштирилган таълим жараёнида ўқувчилардаги тафаккур мустақиллигини ривожланишига тафаккур кенглиги хусусиятларининг таъсирини оператив хотиранинг интенсивлиги, реалистик ҳаёлнинг ёрқинлигига устуворлик бериш асосида кучайтиришга эришиш мумкинлиги сабабли уларда фикрлар оригиналлиги ва мослашувчанлигини намоён қилишга тўғри пропорционал боғлиқ эканлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сонли буйруғи билан  «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида психолог кадрларнинг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш учун зарур услубий-технологик тайёргарлиги такомиллаштирилган;
иқтидорли ўқувчилар учун жадаллаштирилган таълимда бойитиш, кенгайтириш, чуқурлаштириш стратегияларини қўллаш диққат концентрацияси, хотира ассоциациялари, мантиқий прогнозлаш қобилиятининг кучайиши, дивергент масалаларни ҳал этишга қизиқишнинг ортишига олиб келиши сабабли, уларнинг билиш жараёнлари динамикасига таъсир этиш мумкинлиги исботланган тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси ва дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2020 йил 19 августдаги П-9-сон маълумотномаси).Ушбу тавсияларнинг қўлланилиши натижасида бўлғуси психологларнинг иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш бўйича назарий билимлари такомиллаштирилиб, амалий-касбий тайёргарлигини сифат жиҳатдан ошириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish