Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуқаҳҳорова Гулноза Абдурасул қизининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўсмирларда девиант хулқ-атворни бартараф этишда ижтимоий-психологик хизматнинг ўрни», 19.00.05-Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/P57.
Илмий раҳбар: Жабборов Азим Меликулович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, доцент; Тўлаганова Гулчеҳра  Қўчқоровна, психология фанлари номзоди, доцент.                                                               
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўсмирларда девиант хулқ-атворни олдини олишда ижтимоий-психологик хизматнинг самарадорлигини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўсмирлар хулқ-атворида юқори даражадаги гиперактивликнинг психоген вазиятларни юзага келтириши натижасида шахслараро муносабатларга ижобий таъсир этувчи ижтимоий-психологик детерминантлар (хулқ ўзгариши, ижтимоий муҳит, қизиқиш, мойилликлар)ни аниқлаш зарурати хулқий ўзгаришларни олдини олиш мумкинлиги далилланган;
стимул-реакция тамойилининг ўсмирлар хулқидаги эгоизмнинг кучайишига динамик таъсири туфайли ижтимоий психологик иммунитет пасайиши ва салбий хулқ-атворини бартараф этиш учун ўсмир «Мен»ига коррекцион таъсир этишига кўра ижтимоий-психологик хизматда девиантлик профилактикасини кучайтириш зарурлиги асосланган;
ўсмирларда девиант хулқни келтириб чиқарувчи психологик, физиологик салбий ҳаракатларнинг ошиши сабабли улар тажовуз ҳолатини ижобий ўзгартиришга эришишда «аутосуггестия» усулини қўллаш таъсирли бўлиши ҳамда хулқий оғишларга берилмасликни шакллантириш мумкинлиги исботланган;
мулоқот жараёнида танқид қилиш ва таққослаш усулларини қўллаш ўсмирлар хулқий ўзгаришида агрессияни келтириб чиқариши сабабли уларда девиантликни эрта аниқлаш ва коррекцион чораларни белгилаб олишда «кактус» усули орқали психодиагностик ишларни амалга ошириш девиант хулқлилар учун ижтимоий-психологик хизмат самарадорлигини таъминланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўсмирларда девиант хулқ-атворни бартараф этишда ижтимоий-психологик хизматнинг ўрни мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
ўсмирлар хулқ-атворида юқори даражадаги гиперактивликнинг психоген вазиятларни юзага келтириши натижасида шахслараро муносабатларга ижобий таъсир этувчи ижтимоий-психологик детерминантлар (хулқ ўзгариши, ижтимоий муҳит, қизиқиш, мойилликлар)ни аниқлаш зарурати хулқий ўзгаришларни олдини олиш мумкинлиги далилланганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 2880-сонли буйруғига асосан психологик хизмат кўрсатиш амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 06-06/4-2880-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши  натижасида мактаб психологлари фаолиятида психологик хизмат кўрсатишда ўсмир ўқувчиларда девиант хулқ-атворга нисбатан психологик ҳимоя механизмларининг ривожланганлиги ва уларнинг хулқий оғишларга нисбатан малака кўникмаларини шакллантиришга эришилган;
стимул-реакция тамойилининг ўсмирлар хулқидаги эгоизмнинг кучайишига динамик таъсири туфайли ижтимоий психологик иммунитет пасайиши ва салбий хулқ-атворини бартараф этиш учун ўсмир «Мен»ига коррекцион таъсир этишига кўра ижтимоий-психологик хизматда девиантлик профилактикасини кучайтириш зарурлиги асосланган маълумотлар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 59-сонли буйруғи билан амалий фаолиятда қўллаш бўйича иш режасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 59-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида марказ амалиётчи психологларининг услубий таъминоти такомиллаштирилган;
ўсмирларда девиант хулқни келтириб чиқарувчи психологик, физиологик салбий ҳаракатларнинг ошиши сабабли улар тажовуз ҳолатини ижобий ўзгартиришга эришишда «аутосуггестия» усулини қўллаш таъсирли бўлиши ҳамда хулқий оғишларга берилмасликни шакллантириш мумкинлиги исботланганлигига оид таклифлар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 59-сонли буйруғи билан амалий фаолиятда қўллаш бўйича иш режасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 59-сон маълумотномаси).  Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида девиант хулқ турига қарамликни олдини олувчи ижтимоий-психологик шарт-шароитлар, шахслилик хусусиятлари, девиант хулққа мойиллик даражаси ҳамда тобелик кўрсаткичларини  бартараф этувчи психопрофилактик ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришни  самарали ташкил этиш унумдорлигини оширишга хизмат қилган;
мулоқот жараёнида танқид қилиш ва таққослаш усулларини қўллаш ўсмирлар хулқий ўзгаришида агрессияни келтириб чиқариши сабабли, уларда девиантликни эрта аниқлаш ва коррекцион чораларни белгилаб олишда «кактус» усули орқали психодиагностик ишларни амалга ошириш девиант хулқлилар учун ижтимоий-психологик хизмат самарадорлигини таъминланиши асосланганлигига оид маълумотлар Республика болалар ижтимоий мослашув марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 59-сонли буйруғи билан амалий фаолиятда қўллаш бўйича иш режасига киритилган (Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг 2020 йил 22 сентябрдаги 59-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий этилиши натижасида девиант хулқ-атвор профилактикасига оид маълумотларнинг услубий жиҳатлари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish