Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Феруза Юсупджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Махаллий ясмиқ донларини технологик хусусиятларини ўрганиш ва юқори сифатли озиқа уни ишлаб чиқаришда фойдаланиш», 02.00.17 – Қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларига ишлов бериш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш технологиялари ва биотехнологиялари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2799.
Илмий раҳбар: Ёрматова Дилором Ёрматовна, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро муҳандислик-технология институти, DSc.03/28.02.2022.Т.101.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жамшид Мажидович техника фанлари доктори, профессор; Джахонгирова Гулноза Зиннатулаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий ясмиқ донларини технологик хусусиятларини аниқлаш ва юқори сифатли озиқа уни ишлаб чиқаришда фойдаланишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махаллий ясмиқ навлари дони ва уни қайта ишланган маҳсулотларининг биокимёвий таркиби аниқланган ва уларнинг озиқавийлик қиймати баҳоланган;
ясмиқ донларида оқсилларнинг шаклланиши, умумий оқсилнинг кўпайиши, сувда эримайдиган оқсиллар миқдори ўзгармай қолиши натижасида асосланган;
ясмиқ донининг биокимёвий хоссаларини ўзгаришсиз сақлаш учун озон билан ишлов беришнинг оптимал шароитлари: вақт 60 мин., ток кучи 3,5-4 А., газ миқдори 1 л/мин., ишлов беришда қулай концентрация 30 мг/м3 га тенглиги аниқланган;
ишлаб чиқаришда ясмиқ унининг биологик қийматини ошириш ва уни буғдой уни билан бойитишнинг технологик ечимлари илмий асосланган ва ишлаб чиқилган;
ясмиқ-буғдой озиқа унининг оргонолептик ва технологик хоссаларини сақлаб қолиниши учун композицион уннинг оптимал таркиби (буғдой- ясмиқ уни 95/5 % пропорцияда) ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ясмиқ донларини технологик хусусиятларини ўрганиш ва сифатли озиқа уни ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий  натижалар асосида:
маҳаллий ясмиқ донларидан ун ишлаб чиқариш усуллари Самарқанд вилояти “Сиёб Шавкат Орзу” фермер хўжалигининг ун ишлаб чиқариш тегирмонида амалиётга жорий этилган (“Ўздонмахсулот” АКнинг 2022 йил 21 июндаги 10-1-11/83694-сон маълумотномаси). Натижада, олинган уннинг сифат кўрсатгичлари ва озиқавийлиги юксалтирилган ва ясмиқ донлари унидан буғдой дони унини 5 % бойитиш имконини берган;
маҳаллий ясмиқ донлари Самарқанд вилояти “Ханифа Марзиева” ва “Янгийўл АГРО продукт” фермер хўжаликлари ер майдонларида синов намуналари сифатида етиштиришга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 декабрдаги  АА/3-162-сон маълумотномаси). Натижада, ясмиқнинг “Дармон”, “Олтин дон” ва “Сарбон” Республикамиз фермер хўжаликларида ва дала шароитларида етиштиришнинг агротехнологик йўриқномаларини шакллантириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish