Sayt test rejimida ishlamoqda

Тургунов Шерзод Шокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Йугон ичак чокларини етишмовчилигини олдини олиш ва даволашда паст интенсив лазер нурланишининг технологиясини такомиллаштириш», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2162.
Илмий раҳбар: Ботиров Акрам Кодиралиевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Махмудов Улугбек Маъруфджанович, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Кодиров Шавкат Нуманович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент тиббиёт академияси.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II.Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий лазер таъсир кўрсатишнинг янги усулини ишлаб чиқиш хамда унинг самарадорлигини клиник-экспериментал асослаш орқали йўғон ичак чоклари етишмовчилигини даволаш ва олдини олиш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
перитонитнинг ўзига хос белгиларининг эрта ривожланиши хамда кейинчалик қорин бўшлиғида пиоген абсцесслар, инфильтратлар ва битишмалар кўринишида чегараланиш билан тавсифланувчи йўғон ичак чоклари етишмовчилигини шакллантиришнинг экспериментал модели такомиллаштирилган;
йўғон ичак чоклари етишмовчилигини экспериментал моделлаштиришда лазер таъсири (1500-3000 Гц частотали, тўлқин узунлиги 850-890 нм, импулс қуввати 5 Вт) кўричак сохасида микроциркуляциянинг кучайиши билан маҳаллий ишемияни бартараф этишга хамда яллиғланишнинг регрессиясини таъминлашга имкон бериши, аммо инфильтратнинг шаклланиши ва резорбцияси жараёнларига таъсир қилмаслиги исботланган;
йўғон ичак чоклари етишмовчилигининг экспериментал моделини шакллантириш жараёнида қорин бўшлиғининг микробиал ифлосланишининг хусусияти ва структурасига аниқлик киритилган хамда инфрақизил лазер таъсир кўрсатиш биринчи кунданоқ патогенларнинг салбий ўсишини ва тез битишни таъминлаши исботланган;
йўғон ичак анастомози соҳасига лазер таъсир кўрсатиш, нурланиш худудидаги яллиғланиш реакциясини камайтиришга ёрдам бериши, регенерация жараёнини рағбатлантириши, маҳаллий иммун тизимини рағбатлантириш ва микроциркуляцияни яхшилаш хисобига инфекцион асоратлар ривожланишини бартараф этиши морфологик тадқиқотлар орқали исботланган;
анастомозит ва йўғон ичак анастомозлари чоклари етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун анастомоз сохасида маҳаллий микроциркуляцияни ва тўқималар репарациясини кучайтиришни, шунингдек, чандиқли жараёнлар ривожланиш хавфини камайтиришни таъминлайдиган паст энергияли инфрақизил лазер таъсир кўрсатиш усули такомиллаштирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий лазер таъсир кўрсатишнинг янги усулини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини клиник-экспериментал асослаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
анастомозитлар ва йўғон ичак анастомози чоклари етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун кам энергияли инфрақизил лазер таъсир кўрсатиш усули такомиллаштирилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдаги 08-14512-сон маълумотномаси). Лазер терапиясининг тавсия этилган усули маҳаллий микроциркуляцияни ва тўқима репарациясини оширишни, шунингдек, анастомоз соҳасида чандиқли жараёнлар ривожланиши хавфини камайтиришни таъминлаган.
йўғон ичак анастомози чоклари етишмовчилиги ва анастомозитларни олдини олиш ва даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Йўғон ичак анастомози чоклари етишмовчилиги ва анастомозитларни олдини олиш ва даволашнинг такомиллаштирилган усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдаги 08-14512-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиянома анастомозитлар, йўғон ичак анастомозлари чокларининг етишмовчилиги ва уларнинг чандиқли торайиши ҳолатларини камайтириш хисобига даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
олинган илмий натижалар соғлиқни сақлашнинг амалий фаолиятига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг хирургия бўлимига ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиалига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 27 майдаги 08-14512-сон маълумотномаси). Йўғон ичак анастомозлари чоклари етишмовчилигини олдини олиш ва даволаш учун паст интенсивли лазер нурланиши технологиясини такомиллаштириш ташрихдан кейинги даврни асоратли кечиши улушини 34,0% дан 12,9% гача камайтириш, анастомозлар томонидан кузатилувчи асоратлар частотасини 19,1% дан 3,2% гача камайтириш, фаол перисталтиканинг тикланиш муддатини 2,6±0,07 дан 1,7±0,10 кунгача қисқартириш, реабилитация жараёнларини тезлаштириш, такрорий хирургик даволаш заруриятини бартараф этиш, ташрихдан сўнгги госпитал муддат давомийлигини 11,5±0,4 дан 8,8±0,4 кунгача, шунингдек, ўлим даражасини 8,5% дан 3,2% гача қисқартириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish