Sayt test rejimida ishlamoqda

Цой Владимир Михайловичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таркибларни оптимал лойиҳалашнинг методологик асослари ва кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг физик-кимёвий хоссаларини бошқариш», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/Т63.

Илмий маслаҳатчи: Одилхўжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.

Расмий оппонентлар: Қосимов Эркин Умарали ўғли, техника фанлари доктори, профессор; Ерофеев Владимир Трофимович, техника фанлари доктори, профессор; Хасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг таркибини оптимал лойиҳалашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш, бетон эксплуатация таркиби ва мустаҳкамлигини олдиндан башорат қилиш ва минерал тўлдиргичлар актив сиртларини ҳисобга олган ҳолда гидратация муҳитида физик-кимёвий ўзаро таъсирларни бошқаришга йўналтирилган масалаларни ечишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

минерал микротўлдиргичлар табиати ва сиртининг фаоллигини эътиборга олган ҳолда кўп компонентли юқори сифатли бетонларни оптимал лойиҳалаш принциплари такомиллаштирилган;

минерал микротўлдиргичлар сиртининг кислотали асосли хоссаларини кўп компонентли юқори мустаҳкам бетонларнинг структура ҳосил қилиш жараёнлари мустаҳкамликка оид ва эксплуатацион хоссаларининг синтези билан боғлиги асосланган;

минерал микротўлдиргичларнинг реакцияга лаёқатлилигини тавсифловчи (гидратацион фаоллик кўрсаткичи Р-pga асосида) мезон асосида цементли тизимлар гидратацияси ва қотиш жараёнларига таъсир кўрсатиш даражасини баҳолаш имкониятлари берувчи янги классификация ишлаб чиқилган;

кўп компонентли юқори сифатли бетонлар структурасининг шаклланиш жараёнини қулай кечиши учун керакли шароитни таъминловчи дисперс фазалар сиртидаги адсорбцион марказлар миқдори ва фаоллигининг цементли боғловчи билан тавсифлашганда ўзаро боғланишини тасвирловчи корреляцион боғланиш аниқланган;

кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг минерал тўлдирувчиларини лойиҳалаш усули тажрибаларни математик режалаштириш асосида такомилаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Таркибларни оптимал лойиҳалаш принциплари, кўп компонентли юқори сифатли бетонларнинг оптималлаштирилган таркибларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

оптималлаштирилган юқори сифатли кўп компонентли бетон қоришмалари «Бинокор» МЧЖ корхонасида йиғма темирбетон конструкциялар ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган («Ўзбекистон темир йуллари» АЖнинг 2017 йил 22 сентябрдаги НГ/4273-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришда қўлланилиши бетондаги цемент сарфини 1,3 марта камайтириш имконини берган;

кўп компонентли бетон қоришмалари математик режалаштириш компьютер дастури «Бинокор» МЧЖ корхонасида бетон таркибини оптималлаштиришда жорий этилган («Ўзбекистон темир йуллари» АЖнинг 2017 йил 22 сентябрдаги НГ/4273-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришда қўлланилиши бетон таркибини аниқлаш, ҳисоблаш устида олиб бориладиган лаборатория тадқиқотларини ўтказиш вақтини кескин қисқартириш имконини берган;

кўп компонентли юқори сифатли бетонларни оптималлаштирилган таркиби асосида МЧЖ «RWS OPTIMUM» корхонасида йиғма темирбетон шпаллар ишлаб чиқариш жараёнига («Ўзбекистон темир йуллари» АЖнинг 2017 йил 22 сентябрдаги НГ/4272-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижаларининг ишлаб чиқаришда қўлланилиши бетондаги цемент сарфини 1,15-1,2 марта қисқартириш, унинг мустаҳкамлигини 1,2 марта ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish